Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда тухум экспортига тақиқ қўйилгани тўғрисидаги хабарлар тарқалганди. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, блогер Баҳодир Аҳмедов Telegram’даги каналида «Тухумга тақиқ: бош вазир йиғилиш баённомаси, асл таклиф берганлар маълум» сарлавҳали пост жойлаштирган. Унда бир қатор вазирликлар божхонадан 1 апрелгача тухум ўтказмаслик таклифи билан чиққани, бунинг бошида Ветеринария қўмитаси тургани айтилаётгани келтирилган.
Қўмита бунга жавобан қуйидагиларни маълум қилган:
«Тухум экспорти бўйича тадбиркорларга оғзаки ёки ёзма тақиқ қўйилмаган. Шунингдек, тадбиркорлар тухум импорт қилувчи мамлакатларнинг меъёр ва тартибларига мувофиқ экспорт қилишлари учун қўмита томонидан чеклов ўрнатилмаган».
Изоҳ (0)