• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистонда газ нархининг оширилишига қарши намойишларда одамлар ва полиция ўртасида тўқнашувлар кузатилди. Ҳукумат интернетни блоклади

    Қозоғистонда полиция ҳамда газ нархининг кескин ошганига қарши чиқаётган намойишчилар ўртасида тўқнашувлар кузатилди. Бу каби нохуш ҳолатлар Олмаота, Тараз, Ақтау ва бошқа шаҳарларда содир бўлган. Атирауда намойишчилар ўз олдиларига чиққан ҳоким Маҳамбет Дўсмуҳамедовни қуршаб олган ва унинг кетишига тўсқинлик қилган. Пойтахт – Нур-Султонда юзлаб одамлар, хусусан «Радио Свобода»нинг қозоқ тилидаги версияси ходими, журналист Дархан Умирбеков ҳам ҳибсга олинган. Олмаотада минглаб одамлар кўчаларга чиқиб норозилик билдирмоқда ва у ерда ҳам ҳибсда ушлаб турилганлар сони кўпчиликни ташкил қилади. Шаҳарда Қозоғистон демократик партияси (расман рўйхатдан ўтмаган партия) раҳбари Жанбўлат Мамай ҳам ҳибсда ушланмоқда.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    https://www.instagram.com/p/CYURrVRsBPh/

    Мамлакатда интернетнинг ишлашида узилишлар кузатилган. «Медиазона. Қозоғистон» берган ахборотга кўра Қозоғистонда Telegram, WhatsApp ҳамда Сигнал яхши ишламаяпти. Beeline алоқа оператори расмийлари мобил интернетнинг узилишлар билан ишлаётгани ва бунга компанияга алоқаси бўлмаган сабаблар мавжудлигини қайд этган. Кcелл оператори эса мазкур муаммолар ҳукуматнинг хавфсизликни таъминлаш юзасидан кўрган чоралари оқибатида юзага келганини тушунтирган. Аввалроқ икки қозоқ нашри — КазТАГ ҳамда «Орда.кз» — интернет блоклангани ҳақида хабар берган ва мазкур тақиқларга норозилик намойишларининг ижтимоий тармоқда кенг ёритилгани сабаб эканини тахмин қилганди.

    Қозоғистон ғарбидаги норозилик намойишлари Янги йилнинг илк кунларидан бошланди. Намойишларнинг бошланишига ҳудуддаги асосий автомобиллар учун ёнилғи ҳисоланувчи нефтдан олинадиган газ нархининг кўтарилгани сабаб бўлди. Нархлар 1 литр учун 50-60 тенгедан бирданига 120 тенгега кўтарилди. Ҳукумат буни 1 январдан бошлаб газ нархини белгилаш эркин бозор шартлари асосида амалга оширилиши ва талаб ҳамда таклиф муносабатларига асосланиши билан изоҳлади. Нархларнинг ошганига қарши намойиш 2 январь куни Жанаўзен шаҳрида яшайдиган аҳоли томонидан ўтказилди. Кейинчалик бошқа ҳудудлар ва шаҳарларда ҳам митинглар бошланиб кетди.

    3 январда ҳукумат намойишчиларнинг аввалги нархни қайтариш юзасидан талабларини тўлиқ бажаришнинг имкони йўқлигини, бу ҳаракат бозор қонуниятларига зидлигини билдирди. Аммо 4 январь куни ҳукуматнинг махсус комиссияси норозилик намойишлари бошланган Мангистай вилоятида сиқилган газ нархини литр учун 50 тенгега туширилиши келишиб олинганини маълум қилди. Кейинчалик Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам нархлар пасайиши ҳақида Twitter’да твит қолдирди. Ақтўбе маъмурияти ҳам нарх 50 тенгега тушганини билдирди. Бироқ шунга қарамай мамлакатдаги намойишлар тўхтагани йўқ.

    Тўқаев «нохолис шахсларнинг даъватларига учмасликка» чақирди. У ижтимоий-иқтисодий хусусиятларга эга талаблар алоҳида ўрганилиши ҳақида ижтимоий тармоқда ёзди. Аммо шунга қарамай намойишларда дастлабки кунларнинг ўзида сиёсий шиорлар ҳам пайдо бўлиб улгурганди: норозилик билдираётган оломон ҳукумат истеъфоси ва Қозоғистондаги энг катта сиёсатчи, хавфсизлик кенгаши раҳбари сифатида катта ваколатларга эга, мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг кетишини талаб қилди. Намойишларнинг биринчи кунларида воқеалар эпимарказига айланган Ақтауда ҳукумат вакиллари намойишчилар кейинчалик таъқибга учрамаслигини ваъда қилган.

    https://www.instagram.com/p/CYUTJrNoVEF/

    Кейинчалик Қосим-Жўмарт Тўқаев намойишчиларга яна бир марта мурожаат қилди. Қозоғистон президенти намойиш ўтказаётганлардан провакацияга учмасликни сўраган, митинг ўтказишнинг ҳам ўз қонун-қоидалари борлигини, айниқса ҳиссиётга бериладиган ёшлар қалтис ва қонунга зид ҳаракатлар билан ўз келажагига салбий таъсир кўрсатиб қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

    Ақтўбе ва Уралск шаҳри аҳолиси тунда ҳам марказий майдонларда қолди. Намойишчилар маъмурий бинолар олдида гулхан ёқиб, овқатланиш учун ўзига хос нуқталар тайёрлаган. Олмаотада минглаб одамлар шаҳар маркази томон ҳаракатланди. Улар орасида Оян, Қазақстан (Уйғон, Қозоғистон) каби мамлакатда сиёсий ҳаётнинг демократлашувини талаб қилувчи гуруҳларнинг фаоллари ҳам бор. Олмаотадаги Республика майдонида тўпланган намойишчиларга қарши кучишлатар тизим ходимлар ёруғлик чиқариб, шовқин солувчи гранаталар қўллаган, оломон полиция машиналарига ҳужум қилиб, уларни ёқиб юборган. Спутникънинг қайд этишича, шаҳар ҳокимияти биноси қуршаб олинган. Агентлик вакилининг сўзларига кўра намойишчилар бир нафар полициячи калтаклаган. Майдонга мингга яқин одам тўпланган. Қосим-Жўмарт Тўқаев Олмаота шаҳри ва Мангистай вилоятида 19 январга қадар фавқулодда ҳолат тартибини жорий қилди.

    https://www.instagram.com/p/CYUa-4WFwnn

    05.01.2022, 07:11   Изоҳ (0)   26046
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Theranos стартапи асосчиси Элизабет Холмс инвесторларни алдаганликда айбдор деб топилди. У 20 йилга қамалиши мумкин

    04.01.2022, 19:12

    Канада суди Эрон томонидан уриб туширилган самолёт йўловчиларнинг оилаларига 107 млн доллар товон пули ундириш ҳақида ҳукм чиқарди

    04.01.2022, 18:26

    «Толибон» Афғонистонда 3,5 млн нафарга яқин гиёҳванд борлигини маълум қилди

    04.01.2022, 17:54

    Туркияда коронавирусга қарши вакцинанинг 5-дозаси билан эмланишга рухсат берилди

    04.01.2022, 17:10

    Афғон-туркман чегарасида «Толибон» ва туркманистонлик чегарачилар ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди

    04.01.2022, 16:09

    Номаълум эркак Шимолий ва Жанубий Корея чегарасини икки марта кесиб ўтди: ноябрда у КХДРдан қочиб келган, январда эса яна ортга қайтган

    04.01.2022, 15:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.