• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистон президенти ҳукумат истеъфосини қабул қилди

    Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ҳукуматининг истеъфоси тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Акорда.кз»

    Фото: «Акорда.кз»

    Қарорга кўра, Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Алихон Смоилов бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

    «Қозоғистон Республикаси ҳукуматининг истеъфоси қабул қилинсин. Қозоғистон Республикаси бош вазири вазифасини бажариш вақтинча Алихон Смоилов зиммасига юклансин», — дейилади ҳужжат матнида.

    Ҳужжатда ҳукумат аъзоларига Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби тасдиқланмагунча ўз вазифаларини бажаришда давом этиш топширилган.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг февралида Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ҳукумат истеъфосини қабул қилган ва Асқар Маминни бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинлаганди.

    2 январдан бери Қозоғистонда намойишлар бўлиб ўтмоқда. У Қозоғистоннинг Манғистов вилояти Жанаозен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи икки бараварга (60 тенгедан 120 тенгега) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиқиши билан бошланган эди. Шундан кейин, намойишлар Ақтау вилояти марказида ҳам бўлиб ўтди, сўнгра Қозоғистоннинг бошқа ҳудудларига, жумладан пойтахт Нур-Султон шаҳрига ва собиқ пойтахт Олмаотага ҳам тарқала бошлади.

    4 январь куни Қозоғистонда полиция ҳамда газ нархининг кескин ошганига қарши чиқаётган намойишчилар ўртасида тўқнашувлар кузатилди. Олмаотадаги Республика майдонида тўпланган намойишчиларга қарши кучишлатар тизим ходимлар ёруғлик чиқариб, шовқин солувчи гранаталар қўллаган, оломон полиция машиналарига ҳужум қилиб, уларни ёқиб юборган. «Спутник»нинг қайд этишича, шаҳар ҳокимияти биноси қуршаб олинган. Агентлик вакилининг сўзларига кўра намойишчилар бир нафар полициячи калтаклаган. Майдонга мингга яқин одам тўпланган. Қосим-Жўмарт Тўқаев Олмаота шаҳри ва Манғистов вилоятида 19 январга қадар фавқулодда ҳолат тартибини жорий қилди.

    Аввалроқ Тўқаев топшириғига кўра Манғистов вилоятидаги вазиятни кўриб чиқиш учун ҳукумат комиссияси тузилган эди. Шунингдек, вилоятдаги норозилик намойишлари фонида Олмаота шаҳридаги марказий Республика майдони ёпиб қўйилгани хабар қилинганди. Қозоғистон президенти газ нархини пасайтиришни талаб қилган намойишчиларни мулоқотга чақирган.

    Мавзуга доир: Қозоғистонда газ нархининг оширилишига қарши намойишларда одамлар ва полиция ўртасида тўқнашувлар кузатилди. Ҳукумат интернетни блоклади

    05.01.2022, 09:34   Изоҳ (0)   50993
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда газ нархининг оширилишига қарши намойишларда одамлар ва полиция ўртасида тўқнашувлар кузатилди. Ҳукумат интернетни блоклади

    05.01.2022, 07:11

    Theranos стартапи асосчиси Элизабет Холмс инвесторларни алдаганликда айбдор деб топилди. У 20 йилга қамалиши мумкин

    04.01.2022, 19:12

    Канада суди Эрон томонидан уриб туширилган самолёт йўловчиларнинг оилаларига 107 млн доллар товон пули ундириш ҳақида ҳукм чиқарди

    04.01.2022, 18:26

    «Толибон» Афғонистонда 3,5 млн нафарга яқин гиёҳванд борлигини маълум қилди

    04.01.2022, 17:54

    Туркияда коронавирусга қарши вакцинанинг 5-дозаси билан эмланишга рухсат берилди

    04.01.2022, 17:10

    Афғон-туркман чегарасида «Толибон» ва туркманистонлик чегарачилар ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди

    04.01.2022, 16:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.