Албатта, ҳар қандай тунги газак ошқозон учун фойдали эмас, лекин ҳақиқат ўз ҳукмини ўтказади ва баъзида музлаткич олдига боришдан бош тортишнинг имкони бўлмайди. Хўш, тунда истеъмол қилинган қайси маҳсулотлар ортиқча вазнга сабаб бўлмайди?

Фото: «Гастроном»

Одатда тунда уйқу келмаган вақтда инсон қандайдир егуликлар истеъмол қилишни хоҳлайди, аммо бу вазнга сезиларли таъсир кўрсатади. Шиш, қорин бўшлиғидаги ноқулайлик, қўшимча килограмм − тунги иштаҳадан кейин эрталабки бундай совғаларни ҳеч ким, албатта, қабул қилишни хоҳламайди. Қоматни сақлаб қолган ҳолда кечаси қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин? Ушбу саволга невролог, тиббий блогер ва ёзувчи Ольга Гофман жавоб беради.

Буғдой донидан нон билан тузланган карам

Буғдой донидан нон ва тузланган карам нафақат вазнни бир хилда ушлаб туришда, балки уни камайтиришда ҳам энг самарали егулик ҳисобланади. Тузланган карам таркибида сут кислотали лактобактериялар мавжуд бўлиб, у ҳазм қилишга ёрдам беради ва ошқозон-ичак касалликларининг олдини олади.

Униб чиққан донлар, ўз навбатида, ўсимлик толаси, Е витамини ва минералларга бой. Униб чиққан донлардан тайёрланган нон билан тузланган карам, масалан, буғдой, ичак мушакларининг қисқаришига яхши таъсир кўрсатиши ва унинг перисталтикасига ҳисса қўшади. Натижада эрталаб дам бўлмаган қорин билан уйғониш мумкин.

Қайнатилган товуқ ёки курка филеси

Кечаси истеъмол қилинган овқат оқсил ёки клетчаткали бўлиши керак, лекин ҳайвон ёғи эмас. Қайнатилган товуқ ёки курка филеси паст калория миқдори туфайли тунги газак учун парҳез вариант бўлади. Бироқ жигар ва буйрак касалликлари туфайли бундай кечки овқат, албатта, фойдали бўлмайди.

Ўсимлик сутидаги бир стакан оқсил

Зардоб оқсили диета учун қўшимча оқсил манбайи ҳисобланади. У нафақат спортчилар, балки  шифокорлар томонидан ҳам оқсил даражасини тўлдириш учун кенг қўлланилади, чунки бу оқсил яхши сўрилади. У яхши тўйинганликни таъминлайди, иштаҳани бўғади ва бошқа нарсалар қаторида гормонлар синтези ва танани зарарсизлантиришни рағбатлантирадиган фойдали аминокислоталарни ўз ичига олади.

Зайтун мойи билан бир стакан салат

Куннинг исталган вақтида кўкатлардан тайёрланган салат тана учун фойдали газакдир. Хоҳишга кўра, бодринг ва кунжут уруғини сепиб, зайтун мойи истеъмол қилиш мумкин. Бундай аралаш салат етарли даражада фойдали ва ундан кейин вазннинг ортишидан хавотир олмаса ҳам бўлади.

Қайнатилган тухум оқи

Битта тухум сариғида, тахминан, 4,5 грамм ёғ ва 139 мг холестерин мавжуд. Бу, албатта, парҳез таом эмас, шунинг учун омлетни нонушта учун қолдириш лозим. Аммо тухум оқлари ҳатто кечаси истеъмол қилиш учун ҳам тўғри келади. Шуни эсда тутиш керакки, айрим тоифадаги одамлар учун бу аллергик маҳсулотдир. Буни аниқлаш учун, албатта, аллергенлар учун таҳлилдан ўтиш  ва агар аллергия аниқланмаса, уни ҳар қандай вақтда истеъмол қилиш мумкин.