• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Ларингитнинг келиб чиқиш сабаблари, аломатлари ва даво чоралари

    Ларингит — ҳиқилдоқ шиллиқ пардасининг ўткир яллиғланиши билан кечадиган юқумли касаллик. Кўпинча у ўткир респиратор хасталиклар, грипп билан бирга кечади. Ларингитнинг қоқшол ва қизилча хасталиклари билан бирга кечгани ҳам кузатилган. Аксарият ҳолларда касаллик мактаб ёшигача бўлган болаларда учрайди ва айниқса аллергияга мойиллиги борларда оғирроқ кечади. Бу болалар ҳиқилдоғининг анатомик жиҳатдан тор тузилганига ҳам боғлиқ.

    Фото: «Kleo.ru»

    Фото: «Kleo.ru»

    Касалликни келтириб чиқарадиган омиллар:

    • умумий ва маҳаллий совқотиш;
    • товуш чиқаришдаги зўриқиш (бақириш, совуқда узоқ гапириш);
    • муздек ичимликлар ва аллергик ҳолатга олиб келувчи егуликлар истеъмоли сабаб бўлиши мумкин.
    Аломатлари:

    Хасталик тўсатдан ярим тунда тана ҳароратининг ошиши, йўтал билан бошланади. Нафас олиши шовқинли бўлиб, ҳансираш юзага келади. Масофадан ҳам боланинг хириллаб нафас олаётгани эшитилади. Бола томоғининг қуригани, ачишганини, баъзан ҳиқилдоғидаги оғриқдан шикоят қилади. Овоз хириллаши, қўполлашиши ёки умуман йўқолиб қолиши мумкин. Нафас олишдаги қийналиш оқибатида юрак етишмовчилиги юзага келиш эҳтимоли ошади. Бу эса бола ҳаёти учун хавфли. Бемор тўғри даволанса, касалликнинг 3-4-кунларида балғам ажралишни бошлайди. 7-10 кундан сўнг эса ларингит аломатлари бутунлай йўқолади.

    Даво чоралари (шифокор назорати остида бажарилади):

    Ларингитни даволашнинг энг самарали усули ингаляция ҳисобланади. Лекин аҳамият бериш керакки, ларингит билан оғриган беморларга совуқ ингаляция (махсус ингалятор аппарати орқали) қилинади. Ингаляция вақтида бола оғзи билан нафас олади, бу муолажани кун давомида 3-4 марта такрорлаб туриш лозим.

    Касалликнинг биринчи кунларида оёқ учун 42-45 даража иссиқ ванналар яхши ёрдам беради. Бу муолажа уйқуга ётишдан аввал 20-30 дақиқа давомида бажарилгани маъқул.

    Ларингитда томоқдаги қичишиш ва шиллиқ қаватлар яллиғланишини даволаш учун таркибида гиёҳлар бўлган дорилар, тўқималардаги шишларни кетказишга мўлжалланган антигестамин (аллергияга қарши) дорилардан фойдаланилади.

    Профилактика:

    1. Гўдакларни имкон қадар кўкрак сути билан боқиш керак. Бу болани ҳар қандай инфексион касалликлардан ҳимоялашнинг энг самарали чораси.
    2. Кичкинтойнинг организмини чиниқтириб бориш лозим.
    3. Парҳез ҳам даволашнинг муҳим шартлардан бири ҳисобланади. Совуқ, жуда иссиқ, аччиқ, шўр егуликлар, ширинликлар, газли ичимликлар тавсия этилмайди.
    4. Цитрус мевалар, тухум, ширинликлар, асал, ёнғоқ, мош, нўхат, товуқ ва қўй гўштидан тайёрланган овқатлар мумкин эмас.
    5. Сут маҳсулотлари ва улардан тайёрланган егуликлар, гиёҳлардан тайёрланган дамлама (шифокор тавсиясига кўра), мол гўштидан қайнатиб, буғда димлаб пиширилган таомлар бериш мумкин.
    Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди.

    Мавзуга доир:

    • Совуқ ҳаво организмга қандай таъсир кўрсатади? Қишда авж олиши мумкин бўлган соғлиқдаги муаммолар
    • Совуқ мавсумда шамолламаслик учун амал қилиш керак бўлган 6 та оддий қоида
    • Кузда совуқ қотишнинг 6 сабаби
    • Куз мавсумида иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган 9 маҳсулот

    03.01.2022, 17:43   Изоҳ (0)   71205
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Озмоқчи бўлганларга тавсия этилмайдиган сабзавотлар

    03.01.2022, 15:41

    Аёллар саломатлиги учун фойдали 10 маҳсулот

    02.01.2022, 22:05

    Қон босими назорат остида: Гипертонияда ёрдам берадиган маҳсулотлар

    02.01.2022, 17:52

    Балиқ икраси қандай фойдали хусусиятларга эга?

    02.01.2022, 09:48

    Совуқнинг саломатлик учун фойдали бўлган 5 хусусияти

    01.01.2022, 22:53

    Янги йил базмидан кейин саломатликка қандай ёрдам бериш мумкин?

    01.01.2022, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00

    Россия ўрмонида бошига қоп кийдирилган ҳолда ўғирланган ўзбекистонлик ошпаз топилди 

    Дунё | 16 август, 11:59

    Янги Porsche, бриллиант ва қимматбаҳо либослар: Криштиану Роналду Жоржинага 366 минг долларлик совғалар харид қилди

    Лайфстайл | 16 август, 11:42

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.