Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2022 йил 4—9 январь кунлари Тошкент—Урганч—Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Тошкент минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент—Урганч йўналишидаги 556-сонли йўловчи поезди 4, 6, 8 январь кунлари соат 23:00 да Тошкент жанубий темир йўл вокзалидан қатновни амалга оширади.
Урганч—Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 555-сонли поезд эса 5, 7, 9 январь кунлари соат 19:30 да Урганч темир йўл вокзалидан йўлга чиқади.
Шу сабабли 7 январь куни Андижон—Хива йўналишида ҳаракатланадиган 656-сонли йўловчи поездининг ҳаракат жадвалига 1 кунлик ўзгартириш киритилади.
Эслатиб ўтамиз, Янги йил олдидан Тошкент—Урганч—Тошкент йўналишида 29 декабрь ва 31 декабрь кунлари қўшимча рейслар амалга оширилганди.
Изоҳ (0)