«ПСЖ»нинг тўрт футболчисида коронавирус аниқланди. Бу ҳақида парижликлар матбуот хизмати маълум қилди.
Лионель Месси, Хуан Бернат, Серхио Рико ва Натан Битумазаланинг коронавирусга топширган тести ижобий чиқди. Ҳозирда футболчилар изоляцияга олинган.
Ўйинчилар 3 январь куни бўлиб ўтадиган Франция Кубоги доирасидаги «Ванн»га қарши учрашувни ўтказиб юборади.
2021 йилнинг ёзида Париж жамоаси сафига қўшилган Лионель Месси Лига 1 доирасида 11 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Бернат Франция чемпионатида 7 та ўйинда иштирок этган бўлса, Рико ва Натан жорий мавсум бир мартадан «ПСЖ» футболкасида майдонга тушган.
Аввалроқ «Барселона»нинг кўплаб футболчиларида коронавирус аниқлангани хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)