Футбол бўйича Англия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган ўйинда «Тоттенҳэм» 1 январь, шанба куни «Уотфорд» билан баҳс юритди.
«Уотфорд» мезбонлигида ўтган ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилиб берди. Ҳар иккала жамоада ҳам қатор имкониятлар бўлишига қарамай асосий вақтда дарвозалар дахлсиз қолди. Фақатгина 90+6-дақиқада Давинсон Санчес боши билан дарвозани ишғол этиб, меҳмонларга ғалаба келтирди.
Шу тариқа «Тоттенҳэм» сафардаги қийин кечган баҳсдан 3 очко билан қайтадиган бўлди. Жамоа АПЛ доирасидаги кейинги ўйинини 16 январь куни «Арсенал»га қарши ўтказади.
«Шпор»лар ушбу ғалабадан кейин 33 очко билан 5-ўринга кўтарилди. «Уотфорд» (13) эса 17-поғонани банд этган.
АПЛ
21-тур баҳси
1 январь, шанба
«Уотфорд» – «Тоттенҳэм» 0:1
Гол: 0:1 – 90 Санчес.«Уотфорд»: Баҳманн, Кэткарт, Трост-Эконг, Серралта, Мазина, Куска, Сема (Эрнандес, 90), Сиссоко, Луза (Клеверли, 90), Кинг, Деннис (Жоао Педро, 46).
«Тоттенҳэм»: Льорис, Эмерсон, Дайер, Дэвис, Санчес, Регилон (Ло Чельсо, 83), Ҳёйбьерг, Скипп (Уинкс, 70), Сон Ҳён Мин, Лукас Моура (Ҳил, 90), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Скипп (61).