• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Дўст бўлсанг, ёнимда тур: футбол оламидаги энг машҳур дўстлар ҳақида

    Футбол ҳар доим рақобатлардан иборат бўлган. Аммо миллионлар ўйинида мустаҳкам дўстлик учун ҳам жой топилади. Мазкур спорт туридаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик жамоа олдига қўйилган мақсадларга эришишнинг муҳим қисми ҳисобланади. Айнан бир-бирини сўзсиз тушуниш ва ўзаро ишонч футболчиларни бутунлай бошқа савияга олиб чиқиши мумкин. Бундан ташқари, бу каби дўстлик яшил майдон ташқарисида ҳам давом этишига ҳеч қандай тўсқинлик йўқ. «Дарё» ҳозирги кунда жаҳон футболидаги энг машҳур дўст футболчилар ҳақида ҳикоя қилади.

    Марио Гётце ва Марко Ройс

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Марио Гётце ва Марко Ройснинг дўстлик тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади, икки иқтидор эгаси «Боруссия Д» академиясида танишган. Бироқ уларнинг ўртасидаги илиқ муносабатлар кейинчалик, футболчилар Германия ёшлар терма жамоаси ва Дортмунд клубининг асосий жамоасига киргач пайдо бўлган. Ёш борасидаги фарқ (32 ёшли Ройс Гётцедан 3 ёшга катта) ҳам уларнинг дўст тутинишига тўсқинлик қилмаган. Улар клуб базаси ва меҳмонхоналарда битта хонага жойлашар, футболдан бўш вақтларини ҳам бирга ўтказарди.

    Кўпчилик 2013 йилга келиб, мазкур дўстлик барҳам топади деган фикрни илгари сурганди. Боиси ўша йили Марио Гётце қайсидир маънода хиёнатни амалга оширади ва «Боруссия»нинг ашаддий рақиби саналмиш «Бавария»га ўтиб кетади. Бироқ бу нарса ҳам футболчиларнинг муносабатларига таъсир ўтказмайди.

    Бироқ дўстлик тарихидаги энг таъсирли эпизод 2014 йилги Жаҳон Чемпионатининг финал ўйини якунланганидан кейин рўй беради. Ҳал қилувчи ўйинда Аргентина дарвозасига ҳал қилувчи голни урган Гётце тақдирлаш маросимидан кейин жароҳати сабаб мундиалга бора олмаган дўстининг футболкасини майдонга олиб чиқади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Бутун жамоани табриклайман. Орзуларингиз амалга ошди! Мен учун қилган ишинг учун раҳмат, дўстим», —деб ёзиб қолдирганди ўшанда Ройс ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига.

    Давид Луиз ва Тиаго Сильва

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Икки бразилиялик иқтидорли ҳимоячиларнинг дўстлик тарихи ҳам кўпчиликни қизиқтиради. Тиаго Сильва ва Давид Луиз Бразилия терма жамоаси сафида танишган ва тезда тил топишиб  кетган. Уларнинг футбол ташқарисидаги илиқ муносабатлари майдонда ҳам ўз сўзини айтиб келган, айнан икки ҳимоячи бир неча йил давомида Бразилия терма жамоасининг мудофаа чизиғининг юқори даражада туришини таъминлаган.

    Бундан ташқари, тармоқда айланган бир сурат туфайли уларнинг дўстлиги янада машҳурликка эришади. Ўша суратда Сильва ва Луизнинг ёшлиги акс этган дея тахмин қилинади, бироқ кейинчалик ўша болалар шунчаки футболчиларга ўхшаш эканлиги маълум бўлади.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Дўстлар Бразилия терма жамоасидан ташқари ҳам маълум муддат давомида бир клубда тўп сурган. Давид Луиз 2014 йилда Сильванинг тавсиясига кўра «ПСЖ»га ўтиб, 2016 йилгача парижликлар шарафини ҳимоя қилади. Шундан сўнг футболчиларнинг майдондаги фаолияти бошқа кесишгани йўқ, бироқ бу нарса уларнинг дўстлигига таъсир ўтказмаган.

    Серхио Рамос ва Икер Касильяс

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Реал» жаҳон футболидаги энг шафқатсиз клуб бўлиб, унда узоқ муддат давомида юқори савияда тўп суриш деярли имконсиздир. Клуб афсонаси номига эса фақатгина саноқлиларгина эга чиққан. Мазкур номга лойиқ кўрилганларнинг энг машҳурлари — Серхио Рамос ва Икер Касильяс бир-бири билан қалин дўст ҳисобланади. Улар 10 йил (2005 йилда 2015 йилгача) давомида биргаликда «Қироллик клуби» мудофаасининг ҳақиқий устунлари сифатида фаолият юритган.

    Икер Мадрид клуби тарбияланувчиси бўлиб, 1998 йилдан бери асосий жамоада ўйнаб келарди. 2005 йилга келиб, Рамос «Реал»га ўтганида Икер аллақачон асосий дарвозабон эди. Айнан у Рамоснинг жамоага мослашишига кўмаклашган ва майдон ташқарисида ҳам у билан бирга вақтни мароқли ўтказган. Айнан шу нарса нафақат «қаймоқранглилар»нинг, балки Испания терма жамоасининг ҳам муваффақиятларига таъсир ўтказган. Бунга мисол сифатида «қизил фурия»нинг 2008, 2010 ва 2010 йиллардаги ғалабаларини ёдга олиш кифоя.

    Рамос Касильяс ва Жозе Моуриньо ўртасида рўй берган келишмовчиликда ҳам дўстининг ёнини олиб, ҳатто ўшанда ишни «Беназир»нинг жамоадан кетишигача олиб борганди.

    Бундан ташқари, «Реал»да уларни яна бир муҳим жиҳат боғлаб туришини қўшимча қилиш мумкин. Ҳар иккала футболчи ҳам жамоа афсонаси ўлароқ, клуб билан муносиб тарзда хайрлаш(ол)маган. Аниқроғи, бунга клуб президенти Флорентино Перес йўл қўймаган.

    Мавзуга доир:

    • Қадрланмаган садоқат: «Реал»дан қувилган афсоналар ҳақида
    • Рамосдан Азаргача. Жозе Моуриньо билан муроса қилолмаган футболчилар ҳақида
    Лионель Месси ва Луис Суарес

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Таътиллар вақтида Криштиану Роналду асосан оиласи ва футболга алоқаси бўлмаган дўстлари билан ҳордиқ чиқаришни маъқул кўрса, бошқа бир «ўзга сайёралик» — Месси оиласи билан биргаликда дўстлар даврасида бўлишни афзал билади. Ана шундай давралар одатда Луис Суарес ва унинг оиласи билан бирга ўтказилади. Кўпчилик фақат ҳавас қилиши мумкин бўлган бу дўстлик тарихи Суарес «Барселона»га ўтганидан кейин бошланган. Ўша йиллари «Барселона»нинг олдинги чизиғида Месси, Суарес ва Неймардан иборат даҳшатли трио пайдо бўлганди. Уч юлдузнинг бир-бири билан келишиб, ажабтовур ўйин кўрсатишига уларнинг майдон ташқарисидаги дўстлиги сабаб бўлганди. Бироқ 2017 йилга келиб Неймар Мессининг соясида юришдан чарчаб, «ПСЖ»га ўтиб кетди. Бу қайсидир маънода Лео ҳамда Суареснинг дўстлиги янада қалинроқ бўлишига сабаб бўлади.

    Шундан сўнг Месси энг муҳим ишларини фақат Суарес билан муҳокама қиладиган ва фақат унга ишонадиган бўлди. Бироқ афсуски, 2020 йилга келиб, дўстларнинг клубдаги фаолияти айро тушди. «Барселона»нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Суаресга уни режаларига киритмаганини ва жамоадан кетиши кераклигини айтди. Чорасиз қолган Суарес каталонларнинг асосий рақибларидан бири «Атлетико»га кетди. Ўшанда Месси Луис билан хайрлашар экан, шундай деганди:

    «Кетганингни қабул қилишни бошладим, бироқ бугун кийиниш хонасига кирдим ва ўша ерда бўлаётган воқеаларни тўлиқ ҳис қилдим. Кунни сенсиз ўтказиш нақадар қийин бўлишини англаяпман, майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам. Сени жуда соғинамиз. Неча йиллик биргаликдаги тушлик ва кечки овқатланишлар...

    Сени бошқа клуб либосида кўриш ғалати бўлади, сенга қарши ўйнаш эса ундан ҳам ғалати. Сен «Барселона» тарихидаги энг муҳим ўйинчилардан бири эдинг, соврин ва индивидуал ютуқларинг туфайли муносиб хайрлашишларига лойиқ эдинг. Клубдан бу каби ирғитиб юборишларига лойиқ эмас эдинг. Бироқ мени энди ҳеч нима ажаблантирмаяпти. Янги саргузаштларингда барча яхши тилакларни билдириб қоламан. Сени жуда яхши кўраман. Яқинда кўришамиз, дўстим».

    2021 йилнинг ёзига келиб эса Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиб, Франция пойтахтига йўл олди. Аммо орадаги масофа уларнинг ҳам дўстлигига таъсир ўтказмаслик эҳтимоли жуда юқори.

    Бундан ташқари, Месси 29 ноябрь куни ўзи учун қадрли бўлган еттинчи «Олтин тўп»ини ҳам айнан дўсти Суаресдан қабул қилиб олди. Шунингдек, Мессининг Серхио Агуэро ва Сеск Фабрегас билан ҳам муносабатларини алоҳида қайд этиш керак.

    Бонус: Элдор Шомуродов ва Достон Ҳамдамов

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Ўзбекистоннинг айни пайтдаги энг яхши футболчиси Элдор Шомуродовнинг ҳам дўст борасида омади келган: Италиянинг «Рома» клуби ҳужумчиси футбол оламидаги дўстлари ҳақида гапирар экан, «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамовни энг яқин дўсти деб атайди.

    Улар дастлаб Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ва «Бунёдкор» сафида бирга тўп сурган ҳамда биргаликда ажойиб ўйинлар кўрсатган. Ҳозирда эса миллий терма жамоани Жаҳон Чемпионатига олиб чиқиш мақсадида жавлон урмоқда.

    Элдорнинг сўзларига кўра, ҳаётда қайси футболчи билан яхши чиқишса, ўша ўйинчи билан майдонда ҳам бир-бирини тушуниш осонроқ кечади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    02.01.2022, 12:51   Изоҳ (0)   40823
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳамробековдан Норчаевгача. Ўзбекистон Суперлигасининг айни вақтдаги энг қиммат футболчилари ҳақида

    02.01.2022, 10:07

    АПЛ. «Тоттенҳэм» аутсайдерга қарши ўйинда 90+6-дақиқадаги гол эвазига ғалабани илиб кетди

    01.01.2022, 22:19

    Уларни Қатарда кўрмаймиз. ЖЧ—2022 га бормаслиги аниқ бўлган юлдуз футболчилар

    01.01.2022, 21:10

    АПЛ. «Манчестер Сити» сўнгги дақиқаларда «Арсенал»дан ғалабани тортиб олди

    01.01.2022, 19:50

    Серқуёш Жарқўрғондан кўҳна Римгача. Элдор Шомуродов босиб ўтган йўл

    01.01.2022, 18:28

    Пушкашдан Мессигача. Олимпиада олтин медалини қўлга киритган машҳур футболчилар

    01.01.2022, 16:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.