• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    «2021 йилда ўқиган энг севимли 5 китобим». Билл Гейтс йил давомида қандай китобларни ўқиди?

    Миллиардер Билл Гейтс ўз анъанасига мувофиқ 2021 йил учун ҳам қандай китобларни ўқиш мумкинлиги ҳақида блогида ёзиб қолдирди. Унинг 2020 йил ёзида тавсия этган китоблари аллақачон ўқувчиларнинг севимли асарларига айланиб бўлганди. 2021 йилда Gates Foundation асосчиси 5 та китобни севиб мутолаа қилгани, болалигида қандай асарларни мириқиб ўқигани ҳақида китобхонларга сўзлаб берди.

    Фото: Entrepreneur

    Фото: Entrepreneur
    Болалигимда илмий фантастикага мубтало бўлиб қолгандим. Пол Аллен иккимиз Айзек Азимовнинг «Пойдевор» трилогиясини соатлаб муҳокама қилардик. Эдгар Райс Берроуз ва Роберт Хайнлайннинг ҳар бир асарини ўқиб чиққанман (айниқса, «Ой – қаҳри қаттиқ бека» жуда ёқарди). Ушбу ҳикояларда мени беҳад ҳаяжонлантирган нимадир бор эдики, имкон чегараларини босиб-янчиб ташларди.

    Улғайганим сари ҳужжатли адабиётларни кўпроқ ўқий бошладим. Мен ҳамон инновацияларнинг мазмун-моҳиятини очиб берадиган китобларга қизиқардим, бироқ бу йўлда ҳақиқий оламимиз ҳақида сўзлайдиган нимадирларни ўрганиш муҳимроқ туюлди. Охирги пайтлари эса бола пайтим ёқтирган китобларга қайтгим келди.

    Бу йилги таътилим рўйхатида иккита ажойиб илмий фантастик асар ўрин олган. Биринчисида воқеалар қуёшдан қарийб 12 ёруғлик йили узоқликда рўй берса, иккинчиси худди шу ерда, Қўшма Штатларда содир бўлади. Аммо ҳар иккисиям инсоният муаммоларни ечиш учун технологиялардан қай тариқа фойдаланаётгани ҳақида. Бу рўйхатга яна илм-фаннинг илғорлиги ва тарихда ўтган энг машҳур шахс тақдирига бошқа тарафдан қарашга ундовчи бир жуфт китобни қўшмоқчиман.

    Йил бўйи ҳайратланарли китобларни кўп ўқидим – жумладан, Жон Доррнинг иқлим ўзгаришлари ҳақидаги сўнгги асарларини ҳам — лекин қуйидагилар энг севимлилари бўлиб қолди.

    Жефф Хокинс, «Минг мия: интеллектнинг янги назарияси».

    Фото: GatesNotes

    Фото: GatesNotes
    Илмий фантастик ёзувчилар хаёлини сунъий интеллект каби бир қанча мавзулар банд этган. Ҳақиқий сунъий интеллектни яратиш учун нима қилиш кераклигига қизиқсангиз, ушбу китоб ақл бовар қилмас назарияларни тақдим этади. Эҳтимол, Хокинс PalmPilot’нинг ҳамкор ихтирочиси сифатида жуда машҳурдир, бироқ у неврология ва машина илми ўртасидаги боғлиқликни ўн йиллаб ўрганган. Унинг ўйларини таништиришга ушбу китобдан-да афзалроғи йўқ.

    Уолтер Айзексон, «Код бузувчи: Женнифер Дудна, геном таҳрири ва инсоният келажаги».

    Фото: GatesNotes

    Фото: GatesNotes

    Ген системаси таҳрири — CRISPR охирги ўн йилликнинг ажойиб, эҳтимол, энг муҳим илмий ютуғидир. Ишим шунга боғлиқлиги боис аввал бошдан бу илмдан бохабар эдим — технологияларни қўллаш бўйича бир қанча лойиҳаларга асос солаётгандик — бироқ биокимёгар, Нобель мукофоти совриндори Женнифер Дудна ва ҳамкасбларининг кашфиётлари жам кенг қамровли, равон китобидан кўп билимни ҳамон ўрганаман. Айзексон эса ген таҳрири атрофида айланадиган муҳим этник саволларни ўртага қўйиб, жуда яхши иш қилди.

    Казуо Ишигуро, «Клара ва қуёш».

    Фото: GatesNotes

    Фото: GatesNotes

    Роботлар ҳақидаги мазмунли асарларни ёқтираман. Ишигуронинг хаста, ёш қизнинг «сунъий дўст» ҳақидаги романи ҳам бундан мустасно эмас. Гарчи воқеалар дистопик келажакда рўй берса-да, роботлар ёвузликка хизмат қилмайди. Аксинча, улар инсон уруғини сақлаб қолиш учун бирга, баҳамжиҳат ҳаракат қилади. Китобни ўқигач, супер ақлли роботлар билан ҳаёт қандай кўринишда бўларди деб ўйлаб қолдим. Биз одатда, бундай машиналарга технологиянинг бир бўлаги ёки шунга ўхшашроқ нарса деб қарашга ўрганганмиз.

    Магги ЎФаррел, «Ҳамнет».

    Фото: GatesNotes

    Фото: GatesNotes

    Мабодо, Шекспирнинг мухлиси бўлсангиз, адибнинг шахсий ҳаёти энг машҳур песаларидан бирини ёзишда нечоғлик муҳим рол ўйнаганини ўқиб, китобга мубтало бўласиз-қоласиз. ЎФаррел асарини биз биладиган «Қасиданавис»га асосланиб иккита далил замирига қуради: Шекспирнинг 11 ёшида ўлган Ҳамнет исмли ўғлининг вафоти ва фожиадан икки йил ўтиб «Ҳамлет» трагедиясининг ёзилиши. Мен кўпинча адибнинг бебаҳо қаҳрамон сифатида тасвирланган рафиқаси Анна ҳақида ўқишни хуш кўраман.

    Энди Уир, «‘Яшасин Мария’ лойиҳаси».

    Фото: GatesNotes

    Фото: GatesNotes

    Аксар инсонлардек мен ҳам Уирни «Марслик» асари орқали танигандим. Унинг сўнгги романи ўрта мактаб ўқитувчисининг бошқа юлдузлар тизимида уйғониб, у ерга қандай бориб қолганини эслай олмаслиги ҳақида. Асарнинг қолган қисмида муаллим кунни асраб қолиш учун фан ва муҳандисликни қандай қўллагани хусусида сўз боради. Ўқиш мароқли бўлганигами, бутун бошли китобни бир ҳафта охирида тугатгандим.

    02.01.2022, 15:54   Изоҳ (0)   30802
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жоан Роулинг «Гарри Поттер»дан кейин болалар учун мўлжалланган биринчи китобини тақдим этди

    13.10.2021, 16:56

    Бахт – оддийликда. «Гарри Поттер» туркум асарлари муаллифи Жоан Роулингнинг муваффақият сирлари

    03.08.2021, 12:34

    Машҳурлик ҳамда муваффақиятга эришган инсонлар ҳаётини ўзгартирган 10 та китоб (фото)

    02.08.2021, 13:42

    Китоб жавонингиздан ўрин олиши керак бўлган 10 та машҳур автобиографик асар

    22.07.2021, 17:53

    Озодбек Назарбеков Президент спичрайтерининг китобига тақриз ёзди

    12.04.2021, 14:21

    Буюк аёллар ҳақидаги энг яхши 10 фильм (фото)

    04.03.2021, 09:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европанинг бешта мамлакати ўрмон ёнғинларига қарши курашда Европа Иттифоқидан ёрдам сўради

    Дунё | 14 август, 19:45

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Россияда шифокорлар бошига 12 сантиметрли мих кирган беморни ҳаётини сақлаб қолишди

    Дунё | 14 август, 19:35

    Якка тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бекор қилинади

    Ўзбекистон | 14 август, 19:25

    “Афросиёб” поезди рельсига бетон ташлаб, қўпорувчилик қилган темирйўлчилар узоқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:12

    Украина дронлар билан Россиянинг Ростов ва Белгород шаҳарларига зарбалар берди

    Дунё | 14 август, 19:10

    Навоийда кўчаларда дрифт қилган “йўл полвони” қўлга тушди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:00

    Анжелина Жоли жосус ролида: “Жаноб Смит ва Смит хоним” режиссёри янги фильм суратга олади

    Кино | 14 август, 18:55

    Мелания Трамп Байденнинг ўғлини судга бериши мумкин

    Дунё | 14 август, 18:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.