• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    Китоб жавонингиздан ўрин олиши керак бўлган 10 та машҳур автобиографик асар

    Қуйидаги ҳаётий ҳикояларга асосланган асарлар ҳар қандай романдан кўра қизиқарли. Бундан ташқари, улар илҳомланишга, ўзингизга ишонишга ва орзуларингиз амалга ошишига ёрдам беради.

    «Ҳақиқий севги. Юлдузнинг таржимаи ҳоли», Женнифер Лопес

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аёл қудрати ва ҳар қандай вазиятда ҳам ҳаракат қилиш учун куч топиш қобилияти ҳақида мотивация берадиган китоб ўқишни истасангиз, унда Жей Лонинг таржимаи ҳоли энг яхши вариант. Унда юлдуз очиқчасига ўзининг карьерасидаги қийинчиликлар — Бруклиндан чиққан оддий қиздан дунёнинг биринчи рақамли қўшиқчисигача, Марк Энтони билан турмуш қуриши ва ажрашиши, эркаклар билан оғриқли муносабатлари ва энг қийин бўлган вазиятда ҳам ўзига ишониш қобилияти ҳақида сўз юритади. Женнифер хоинлик, айрилиқ, кўтарилиш ва пасайишларни бошдан кечирган меҳнаткаш ва кучли аёл. Шунингдек, у она, мода қироличаси ва соҳибжамол аёл. Ўқинг ва илҳом олинг!

    «Becoming. Менинг ҳикоям», Мишель Обама

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    АҚШнинг биринчи хоними бўлиш осонми? Мишель Обама нашрдан чиқмасидан аввал ҳам мисли кўрилмаган шов-шувга сабаб бўлган мемуар ёзган. Бу нафақат президентнинг оиласи, балки бутун Американинг қандай яшаши ҳақида таъсирчан ва самимий ҳикоя. Мишель ўзининг ҳаёт йўли, Барак Обама билан танишиши, уларнинг турмушидаги биринчи қийинчиликлар, оддий америкаликлар билан мулоқот ва мамлакат бўйлаб кўплаб саёҳатлари ҳақида гапириб беради. Ушбу китобни ўқиётганингизда президентнинг рафиқаси бўлиш қанчалик қийин иш эканлигини ва ҳар бир аёл бунга қодир эмаслигини ҳис қиласиз. Шу билан бирга, Мишелнинг ўзи билан танишиш, унинг портретини яратиш ва ўзингиз учун ниманидир ўрганиш қизиқ. Мазкур китоб 3 миллиондан ортиқ тиражда сотилган — бу мисли кўрилмаган муваффақият.

    «Менинг бутун ҳаётим», Жейн Фонда

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жейн Фонда — давр аёли. Актриса (икки маротаба «Оскар» совриндори) аэробика асосчиси, ҳиппи ҳаракати фаоли. Жейн ўз хотираларини холисона ёзади — асарда биз имкониятидан кўпроқ нарса қилишга ҳаракат қиладиган оддий аёлни кўрамиз. Фонда ажойиб карьера қурди, кўкрак бези саратонини енгди, икки нафар фарзандни дунёга келтирди ва шу билан бирга ҳақиқий фитнес юлдузига айланди. Ҳозирда актриса 83 ёшда ва ҳалиям ажойиб кўринишга эга. Унинг сирларини билишни хоҳлайсизми? Унда бахтли ҳаёт учун кўплаб рецептлар мавжуд бўлган ушбу китобни ўқинг.

    «Автобиография», Агата Кристи

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Детектив жанр классикаси — Агата Кристи қандай ажойиб ва ​​ғайриоддий шахс бўлганлигини ҳамма ҳам билмайди. Ёзувчи ҳақиқий феминист эди: у «аёлларнинг иши эмас» деб ҳисобланган вақтда машина бошқарган, икки марта турмушга чиққан, илм ўрганган, Миср, Ироқ ва Туркияда қадимги тепаликларни қазиш ишларига борган, Иккинчи жаҳон урушида раҳм-шафқат ҳамшираси бўлиб ишлаш билан бирга ажойиб романлар ёзган... Кристининг таржимаи ҳоли ўзига хос ҳазил ва кинояли тилда ёзилган.

    «Тўсиқларни енгиб ўтинг. Таржимаи ҳол», Марина Абрамович

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бутун ҳаёт — театр! Аниқроқ айтганда — спектакль. Замонамизнинг энг таниқли рассомларидан бири Марина Абрамовичнинг таржимаи ҳоли ҳаётга янги нуқтаи назардан — оддий аёл сифатида қарашга имкон беради. Фақат жуда истеъдодли аёл нигоҳи билан. Марина фикрларини чиройли ифодалайди — ғамгин ҳазил билан у ўзининг болалиги ва биринчи ижодий тажрибалари, эркаклар билан муносабатлари ва рассом Улай билан ёрқин романтикаси ҳақида гапириб беради. Абрамович — ўз йўлидан боришни биладиган, ижтимоий догматларга аҳамият бермайдиган, ҳатто баъзан уларни бузадиган инсон. Агар бирор нарса қилишга журъат эта олмаётган бўлсангиз, албатта, ушбу китобни ўқинг.

    «Режали аёл: Бахтли ҳаёт қоидалари», Мэй Маск

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бир вақтнинг ўзида супермодель, диетолог бўлиш, учта фарзандни дунёга келтириш ва дунёдаги энг таниқли бизнесмен — миллиардер ўғилни қандай тарбия қилиш керак? Мэй Маск таржимаи ҳолида шу ҳақда сўз юритади. У Жанубий Африкада туғилган ва жуда кўп саёҳат қилган, кейин Канадага кўчиб ўтган ва муваффақиятли моделлик карьерасини қурган, косметика бўйича етакчи брендларнинг реклама роликларида ва Бейонсе клипларида суратга тушган. Шу билан бирга, Мэйнинг турмуши ҳавас қиларлик бўлмаган — автобиографиясида у бошидан кечирган кўплаб синовларни тасвирлайди. Шу билан бирга, у аёлларни илҳомлантирувчи маслаҳатлар беради, ўзингизга эътибор беришнинг муҳимлиги ҳақида гапиради ва янги иш бошлашга ҳеч қачон кеч бўлмаслигини эслатади.

    «Яшил чироқ», Мэттью Макконахи

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мэттью Макконахи ўзининг 50 ёшини автобиографиясини эълон қилиш билан нишонлашга қарор қилди — у ҳаётини қайта кўриб чиқишга уриниб, кундалик шаклида китоб ёзди ва шу билан бирга ўз тушунчаларини ўқувчилар билан баҳам кўрди. Китоб ҳақиқатан ҳам қизиқарли ва самимий бўлиб чиқди: асарда Мэттью кинодаги биринчи қадамлари, юридик факультетни тарк этиш тўғрисидаги қарори, отаси билан бўлган оғир муносабатлари, шахсий ҳаёти ва романтик ролдан кўра, буюк драматик актёр бўлишни истаган йигит ҳақида ёзган.

    «Шиддатли. Менинг ҳаётим», Мария Шарапова

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Яна бир кучли аёлнинг илҳомлантирувчи таржимаи ҳоли — Мария Шарапова қандай қилиб ўз ҳаётини катта спортга бағишлашга қарор қилгани, АҚШга кўчиб ўтиши ва ота-онаси билан муносабатлари, ғалабалари, мағлубиятлари ва албатта, допинг можароси ва узоқ муддатли дисквалификация ҳақида ёзади. Холисона, самимий, таъсирли ва қизиқарли тарзда ёзилган асарда Мария ҳаёт ҳақидаги ҳикоялари билан ўртоқлашади, худди ўқувчи унинг яқин дўстидек. Ушбу китоб ўзингизга ишонишга ва ютуқ ҳар доим омад эмас, балки меҳнат натижаси эканлигини тушунишга ёрдам беради. Агар гўзал Мария муваффақиятга эришган бўлса, унда сиз ҳам, албатта, муваффақият қозонасиз!

    «Вивьен Вествуд», Иэн Келли, Вивьен Вествуд

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Панк қироличаси, Буюк Британия бош дизайнери — Вивьен Вествуд ҳақиқий инқилоб қилди. Нафақат модада, балки оммавий маданиятда ҳам. Ушбу китоб Вивьен билан биографнинг суҳбати бўлиб, у Чешир графлигининг кичик бир қишлоғидаги болалигини, ақл бовар қилмайдиган кийимлари туфайли хўрланганини, Лондонни забт этиши ва мода саноатида катта карьера бошлаганини эслайди. У ғайриоддий, дадил ва ноодатий нарсаларни ўйлаб топадиган даражада ижодкор аёл.

    Мавзуга доир: 

    • Тўртинчи қаватдаги квартира ва творог учун навбат: 66 ёшли Германия канцлери Ангела Меркель қандай яшайди?
    • Таниқли эркакларнинг муваффақиятга эришишида ҳиссаси беқиёс бўлган аёллар (фото)
    • Кинода машҳурликка эришгунича ўзларини турли соҳаларда синаб кўрган Голливуд юлдузлари (фото)
    • Юксак ирода соҳибаси: Дунёдаги энг қўрқинчли аёл қандай қилиб кўплаб инсонларнинг кумирига айланди? (фото)

    22.07.2021, 17:53   Изоҳ (0)   43295
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Озодбек Назарбеков Президент спичрайтерининг китобига тақриз ёзди

    12.04.2021, 14:21

    Буюк аёллар ҳақидаги энг яхши 10 фильм (фото)

    04.03.2021, 09:57

    Британиялик машҳур ёзувчи, 20 дан ортиқ жосуслик романи муаллифи Жон ле Карре вафот этди

    14.12.2020, 19:21

    Билл Гейтс 2020 йилда ўқиган китобларидан 5 та энг яхшисини тавсия қилди

    10.12.2020, 16:02

    АҚШда «Форрест Гамп» асари муаллифи Уинстон Грум вафот этди

    18.09.2020, 20:24

    Инглиз тилининг Merriam-Webster луғатида ирқчиликнинг таърифи ўзгартирилади

    11.06.2020, 22:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    BYD Tesla’дан ўзиш учун ўзининг энг арзон моделини тақдим этди

    Дунё | 13 июн, 17:25

    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда

    Реклама | 13 июн, 16:30

    “Вилоятдан келган таксичилар Тошкентда киракашлик қила олади” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 13 июн, 17:09

    “Тухум барак” географик кўрсаткич сифатида патентланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 16:51

    Ўзбекистонда келаси ҳафта 44 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 13 июн, 16:47

    Туркия: 273 мингдан ортиқ суриялик ватанига қайтган

    Дунё | 13 июн, 16:40

    “Афғонлар биз билан уришмаслик учун сувдан ричаг сифатида фойдаланяпти” — сиёсатшунос Ҳамид Содиқ

    Ўзбекистон | 13 июн, 16:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.