• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    Озодбек Назарбеков Президент спичрайтерининг китобига тақриз ёзди

    Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистон Президентининг спичрайтери Хайриддин Султоновнинг китобига тақриз ёзди. Тақриз матни ЎзАда келтирилди. Уни қуйида тўлиқ ўқишингиз мумкин.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА
    Донолар «Яхши китоб — кўнгил хазинаси», деб бежиз айтмаган.

    Атоқли ёзувчи Хайриддин Султоннинг «Одамлардан тинглаб ҳикоя» тўпламини мутолаа қилар эканмиз, у маънавий мулкимиз, бир умрлик ҳамроҳимиз, дўстимиз, дарддошимизга айланиб қолганини юракдан ҳис этамиз.

    Хўш, ушбу китобни кўнглимизга яқин қилган, ўқишлилиги, муваффақиятини белгилаб берган жиҳатлар нималардан иборат? Аввало, муаллиф ҳассос шоир Ҳамид Олимжоннинг бизни болаликнинг сирли, сеҳрли оламига етакловчи, ҳар биримизнинг қалбимизда илиқ ва қадрдон хотираларни уйғотувчи гўзал сатрини китобга ном сифатида танлаб олган.

    «Одамлардан тинглаб ҳикоя». Биргина ушбу мисранинг ўзи бизни одамлар, узоқ йиллардан буён ширин дийдорига талпиниб яшаётганимиз — бобо-ю бувиларимиз, ота-онамиз, дўсту яқинларимиз ҳақида ўйлашга ундайди. Улар билан кечган дилбар суҳбатлар, қизиқдан қизиқ ҳангомалар, воқеа-ҳодисаларни ёдга солади. Шу орқали уларнинг ёрқин қиёфаси кўз олдимизда яна бир бор жонланади.

    Хайриддин Султоннинг ушбу китобини ўқиш асносида ҳам ана шундай соғинчли ҳислар оламига тушиб қоламиз. Чунки тўпламга киритилган ҳаётномаларни муаллиф тўқиб чиқарган эмас, у фақат дўсту яқинларидан, замондошларидан эшитган воқеа-ҳодисаларни, эсдаликларни, кечинмаларни қоғозга туширган, холос.

    Улуғ адиб Абдулла Қаҳҳор «Қуёш, ҳаво, ер, сув барча жонивор ва кўкатларга озуқа берганидек, халқ ҳаёти ёзувчига илҳом беради. Ёзувчи қанчалик истеъдодли, унинг қалам тутган қўли қанчалик тажрибали бўлса, халқ ундан шунчалик чуқурроқ миннатдор бўлади, унинг ижодини, умуман, адабиётни шунчалик чуқурроқ ҳурмат қилади», деб ёзганида нақадар ҳақ эди.

    Хайриддин Султон ҳам китобга кирган ҳикояларни халқдан олиб, ўз тафаккур призмасидан ўтказиб, гўзал шакл ва услубда яна халққа тортиқ қилган. Ҳикояларни айтиб берганлар орасида таниқли олимлар, зиёлилар, шифокорлар, ижодкорлар, давлат хизматчилари, вазирлардан тортиб оддий қишлоқ аёли — 75 ёшли кекса онахон ҳам бор. Бу инсонлар ўзлари, дўсту ошнолари, яқинларининг бошдан кечирганлари, гоҳ аччиқ, гоҳ ширин хотираларини ҳикоя қилар экан, уларнинг қувонч ва қайғулари, орзу-армонлари, дарду ҳасратлари сизга ҳам бегона эмаслигини англайсиз. Чунки уларнинг аксарияти биз билан замондош, ҳатто қисматдош ҳам.

    Бу қаҳрамонларнинг аксариятини кўпчилик танийди. Улар айтиб берган ҳикояларни балки улар ҳам тинглаган чиқар. Бироқ бу айтимларни бадиий асарга айлантириш, уларнинг ибратли жиҳатларини англаб, дилга яқин бир услубда қоғозга тушириш осон иш эмас. Ҳамма ҳам бу ҳақда бош қотирмайди ва барчанинг ҳам қўлидан бундай иш келмайди. Бунинг учун ижодкордан юксак истеъдод, маҳорат, қунт ва меҳнат талаб қилинади. Ёзувчининг «одамлардан ҳикоя тинглаш» усули асарлар тилининг соддалиги, мазмунан халқчиллигини таъминлаган. Масалан, Тошкент шаҳрининг собиқ бош имом-хатиби, марҳум Анвар қори Турсунов айтиб берган ҳикоя орқали бу маърифатпарвар инсоннинг ҳикматларга бой суҳбатлари, соф ва самимий ҳазил-мутойибалари ёдга тушади.

    «Омад» сарлавҳали ушбу ҳикояда ҳар бир инсонга, ким бўлишидан, қайси лавозимда ишлашидан қатъи назар, унга Яратган томонидан ато этилган толе зарур эканлигини англаймиз. Ҳикоя қаҳрамони Ботирбек — узоқ йиллар ишсизлик жабрини чекиб, моддий етишмовчиликлар гирдобига тушиб қолган йигит ниҳоят қори акамиз кўмаги билан ўз яшаб турган қишлоқ қабристонига гўрковликка тайинланади. Бироқ бир йил ўтиб, ушбу ҳудудга борган Анвар қорига яна ўша йигит рўбарў бўлади ва яна иш топиб беришини илтимос қилади. Сабаб... сабаб эса жуда оддий, ҳатто бироз кулгили, қувончли ҳам. Яъни бир йилдан буён ушбу қишлоқда одам ўлмаган.

    «Энди... бу синоатни қаранг — катта қабристон бор, гўрков бор, кетмон, белкурагу гувала — ҳамма нарса бор, имом-хатиб рози, одамлар рози, фақат... фақат ўлик йўқ, холос! Яъни Ботирбекда куч-қувват бор, ақл-идроки жойида, ғайрати жўш уриб ётибди, фақат толе пастлик қилиб, омад келмай турибди-да, омад! Шунинг учун, азизлар, Аллоҳ таолодан сўраганимизда омад ҳам сўраш керак экан...», дея ҳикоясини якунлайди Анвар қори Турсунов.

    Бобур номидаги халқаро жамоат фонди раиси Зокиржон Машрабов айтиб берган воқеалар ҳам шу кеча-кундузда ҳаётимизда кечаётган, бизни ўйга солиб турган умр лавҳаларидир. Олим улуғ боболаримиз, жумладан, Мирзо Бобурнинг хотирасини абадийлаштириш, унинг меросини ўрганиш, излаб-топиш, асраб-авайлаш ҳақида сўзлайдими ёхуд жафокаш афғон заминида кўрган-кечирганларини, нотинчлик келтириб чиқарган фожиаларни ё Буюк Британияда она Ватанимизга келмасдан, бу ердаги реал ҳолатни билмасдан турли уйдирмаларни тўқиётган ғаразгўйлар билан тортишувларини ҳикоя қилиб берадими — буларнинг барчаси ўқувчини ҳаётга теран назар ташлаш, ўзлигини англаш, миллий ғурурини тоблаш, бугунги тинч-тотув, дориламон кунларни қадрлаш, глобаллашган дунёда доимо огоҳ ва сергак, ҳушёр яшашга ундайди.

    Тўпламга киритилган ҳикоялар қаҳрамонлари қисмати ҳар биримиз учун ғоят ибратли. Мисол учун, «Бир долларлик ҳикоя» асари қаҳрамони — 60 ёшли ёзувчи Исроил Қаландар. У «Табассум ўлкаси» — Таиландда сафар таассуротларини қоғозга туширар экан, беихтиёр ўз юртини эслайди, болалиги, орзу-мақсадлари йўлида курашиб яшагани кўз олдидан ўтади.

    — Ўзбек қишлоғида тирикчилик қилиш ҳеч қачон осон бўлмаган, ҳозир ҳам осон эмас, балки бундан кейин осон бўлар, аммо менинг ёшлигим кечган ўтган асрнинг олтмишинчи-етмишинчи йилларини эсласам..., беихтиёр «Мен одам эдим-ку, инсон фарзанди!» деб йиғлагим келади, — ҳикоя қилади у. — Тахминан, етти яшар қишлоқ боласини онаси эрталаб, тўрт-бешларда «Кун чошгоҳ бўлиб кетди, ётаверасанми ғафлат босиб, ана, қўшнининг боласи аллақачон молига қараб бўлди, тур ўрнингдан, ярамас!» деган «ширин» сўзлар билан уйғотади. Бола апил-тапил юз-қўлини ювиб, молхонага югуради: молларнинг тагини тозалайди, охурига пичан солади, қўйга ем беради, сомон ювиб, тоғорада терт қоради. Соат саккиз бўлганида бир бурда нонни бир пиёла қуруқ чой билан ютиб, мактабга равона бўлади... Ҳар куни — қишин-ёзин, неча йиллар давомида яккаш шу ҳолат такрор бўлаверади: оғил тозалаш, молга ем бериш, суғориш, ўтга бориш, пичан ўриш, сомон янчиш...

    Айни пайтда у мавжуд турмуш қаъридан рўшнолик, ёруғлик сари элтадиган ягона бир йўл борлигини билар, гарчи у пайтда Имом Бухорийнинг номини ҳам, у зот ривоят қилган «Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас», деган ҳадисни эшитмаган бўлса-да, инстинктив тарзда, бутун жону жаҳони билан шу гирдобдан чиқиб кетишга уринар, шароити қанчалар оғир бўлмасин, ўлиб-тирилиб ўқир эди...

    Асар қаҳрамони — ана шундай қийинчиликларни юксак ирода билан енгиб ўтиб, ҳозирги кунда ўз орзу-мақсадларига эришган инсон. Унинг тақдири бугун ҳам қишлоғу овулларда вояга етаётган минглаб ўғил-қизларга ўрнак бўла олади. Ўз тақдирининг ижодкорига айланиши учун куч ва руҳ беради.

    «Валижон касал бўлди» номли ҳикояда ҳаётнинг аччиқ синовларига дуч келган инсон тақдири мисолида бугунги кунда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизнинг барча ҳудудида фаолият бошлаган Халқ қабулхоналарининг инсонлар дарду ташвишларини аритиш, «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак», деган эзгу ғоя рўёбига хизмат қилаётгани очиб берилган.

    «Мактуб» сарлавҳали ҳикояда бугунги кунда бутун дунёни ларзага солган ва унинг зарбли тўлқини ҳали ҳам не-не қудратли давлатларни қалқитиб турган коронавирус балосининг аянчли оқибатлари ўзининг бадиий ифодасини топган. Асар қаҳрамони — инсонларга яхшилик қилиш, уларнинг саломатлигини тиклашга бутун умрини бағишлаган шифокор Қобил Шоназаровнинг ушбу «кўринмас офат» қурбонига айланиши юрак-бағрингизни ўртайди. Эзгулик ҳеч қачон завол топмаслигини, шу билан бирга, бугунги мураккаб даврда ҳар бир киши ўз соғлиғига бефарқ бўлмаслиги, ҳушёрлик, мардлик ва матонатни ҳаётий шиорга айлантириши лозимлигини чуқур англаймиз.

    ...Буюк жадид бобомиз Чўлпон қайд этганидек, адабиёт чин маъноси ила ўлган, сўнган, қораланган, ўчган, мажруҳ, ярадор кўнгилга руҳ бермак учун фақат вужудимизга эмас, қонларимизга қараб сингишган қора балчиқларни тозалайдирғон, ўткир юрак кирларини ювадурғон тоза маърифат суви, хиралаган ойналаримизни ёруғ ва равшан қиладирғон булоқ суви бўлғонлиғидан бизга ғоят керакдир.

    Шу маънода, таниқли ёзувчи Хайриддин Султоннинг бутун ижоди, хусусан, «Одамлардан тинглаб ҳикоя» китоби маърифат суви янглиғ қалб ва тафаккуримизни ёруғ ва равшан қилади. Асардан чиқарган хулосаларимиз, олган таассуротларимиз, тарбиямиз бизга бир умр ҳаёт йўлларимизни нурафшон этувчи йўлчи юлдуз, маърифат майоғи бўлиб қолади.

    Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

    Мавзуга доир:

    • Озодбек Назарбеков «Мендирман Жалолиддин» сериалининг бирорта саҳнаси Ўзбекистонда суратга олинмаганига изоҳ берди
    • Озодбек Назарбеков актёрлар — Алишер Узоқов ва Адиз Ражабовнинг «Мендирман Жалолиддин» сериалида рол ижро этмагани сабабини айтди

    12.04.2021, 14:21   Изоҳ (0)   28793
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Буюк аёллар ҳақидаги энг яхши 10 фильм (фото)

    04.03.2021, 09:57

    Британиялик машҳур ёзувчи, 20 дан ортиқ жосуслик романи муаллифи Жон ле Карре вафот этди

    14.12.2020, 19:21

    Билл Гейтс 2020 йилда ўқиган китобларидан 5 та энг яхшисини тавсия қилди

    10.12.2020, 16:02

    АҚШда «Форрест Гамп» асари муаллифи Уинстон Грум вафот этди

    18.09.2020, 20:24

    Инглиз тилининг Merriam-Webster луғатида ирқчиликнинг таърифи ўзгартирилади

    11.06.2020, 22:57

    Англиядаги чиқиндихоналардан бирида топиб олинган «Гарри Поттер» китоби аукционда 40 минг долларга сотилди

    22.05.2020, 20:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.