• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Онаси туркманистонлик бўлган, туғишган акаси унинг қўлида жон берган. Ҳинд киноси юлдузи Жеки Шрофф ҳақида нималарни биламиз?

    Жеки Шрофф Дев Ананднинг «Хаёлий авлиё» (1982) фильмида дебют қилганида, деярли ҳеч ким ёш йигитга эътибор қаратмаган. Жеки ўша вақтда атиги 25 ёшда эди, у моделлик карьерасини тарк этишга ва кино оламида ўз ўрнини топишга қарор қилди. Бир куни режиссёр Субхаш Гхай ўзининг «Гаровга олинган» (1983) романтик фильмида бош қаҳрамон ролини ўйнаш учун актёр қидираётган вақтда уни кўриб қолди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Жеки Шрофф 1957 йил 1 февралда Мумбайда туғилган. Унинг ҳақиқий исми Жайкишен Какубхай Шрофф. Отаси Гужаратдан, онаси эса туркманистонлик. Интервьюлардан бирида Жеки онаси томонидан туркман эканини айтиб ўтган, лекин оила Қозоғистонда яшаган, кейин бувиси ва етти қизи Ладахга, кейинроқ Деҳлига ва ниҳоят Мумбайга кўчиб ўтган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Ота-онаси 18 ёшга тўлмай танишиб, турмушга қурган. Уларнинг сўзларига кўра, Жеки ёшлигида безори бўлган ва унинг ноодатий қиёфаси ва ҳиндларга хос бўлмаган кўриниши билан баъзи моделлик агентликларининг эътиборини тортган ва улар унга иш таклиф қила бошлаган. Йигит 11-синфдан кейин мактабни ташлашга тўғри келди, чунки унинг оиласи ночор эди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    «Биз жуда камбағал бўлсак ҳам, лекин аҳил эдик. Менинг катта акам барча камбағалга ғамхўрлик қилди, ҳаммага ёрдам берди. Афсуски, у вафот этди. Бировни қутқариш учун денгизга сакради. Аммо унинг ўзи сузишни билмас эди, шунинг учун у ҳам чўкиб кетди. Мен унга арқон ташладим, у арқонни ушлаб турди, бир неча сония сузди, лекин арқон унинг қўлидан сирғалиб чиқиб кетди. Мен жуда кичиккина эдим ва қўрқиб кетдим. Ўша ерда туриб, унинг чўкиб кетишини кузатардим, холос. Шундан сўнг мен акам каби қашшоқ қўшниларимга ғамхўрлик қилишга қарор қилдим», — дейди Жеки.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Жеки таом тайёрлашни яхши кўрарди. У Таж меҳмонхонасида ошпазга шогирд ва Air India авиакомпаниясида борд назоратчиси сифатида ишга киришга ҳаракат қилди, аммо малакаси йўқлиги сабабли ҳамма жойдан рад жавобини олди. Бир куни автобус бекатида бир киши тўхтади ва модель бўлиб ишлашни хоҳлайсизми, деб сўради. «Менга пул берасизми?» — дея савол берди Жеки биринчи навбатда.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Эртаси куни Жеки костюм ва кўйлаклар учун фотосессияда суратга тушди. Шу пайтдан бошлаб унинг шон-шуҳрат сари саёҳати бошланди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Дев Ананд Шрофф билан танишганида атиги 24 ёшда эди. Сўнгра Минакши Шешадри билан биргаликда «Гаровга олинган» фильми муваффақиятга эришди. Режиссёр Субхаш Гхай ўз қаҳрамонига Жеки деб ном берди ва йигит уни тахаллус сифатида олишга қарор қилди. Ўшандан кейин Жеки Шрофф деярли ҳар бир Гхай лойиҳасида иштирок этди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Болливудда қирқ йилдан ортиқ вақт давомида Жеки Шрофф ўн уч — ҳинд, тамил, телугу, конкан, каннада, маратҳи, одия, панжоб, бенгал, малаялам, бхожпури, гужарат ва инглиз тилида 220 дан ортиқ фильмларда рол ўйнаган. Бошқалар қаторида у тўртта Filmfare мукофотига сазовор бўлган ва бир нечта муваффақиятли қисқа метражли фильмларда рол ўйнаган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    У рафиқаси, ярми бенгал ва ярми бельгиялик Аеша Датт билан 1973 йилда танишган. Ўша вақтда актёр 16 ёшда, Аеша эса эндигина 13 ёшда эди. Аеша мактаб формасида автобусда кетаётиб, Жекининг эътиборини тортди. Шу тариқа жуфтлик автобусда танишди ва уларнинг севги ҳикояси бошланди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Асли қироллик оиласидан бўлган, дабдабали ҳаётга ўрганган Аеша Жекидан ҳайратда эди. Жеки кам пул ишлаб топаётгани учун иккаласи ҳам кўпинча пиёда юрар ва ҳар оқшомларни шаҳарга саёҳат қилар эди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Интервьюларининг бирида Жеки Шрофф шундай дейди: «Мен Аеша учун ўзгардим. Мен учун у ўзининг борлиги билан ҳаётимни безатган маъбудага ўхшарди. У мен билан қийин шароитда яшашга рози бўлди ва мен ҳам ўзгаришим кераклигини англадим. Мен эришган барча нарса Аеша туфайлидир».

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Жеки ҳақида Аеша шундай дейди: «Мен жуда юзаки эдим, у менга бошқаларга кўпроқ ғамхўрлик қилишни ўргатди».

    Бир неча йил ўтгач, Аеша Филиппиннинг Манила шаҳрида бўлиб ўтган «Miss young world» танловида Ҳиндистонни ҳимоя қилди ва у ерда «Танловнинг энг машҳур қизи» унвони билан тақдирланди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    1984 йилда у Болливудда «Teri Baaxon Mein» фильми билан дебют қилди, аммо бу унинг ягона лойиҳаси бўлиб қолди, чунки фильм чиққандан кейин Аеша продусер бўлишга қарор қилди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Аеша 1987 йил 5 июнь куни ўзининг туғилган кунида Жеки билан турмуш қурди. 1990 йилда уларнинг биринчи фарзанди – ўғли Жай Хемант (Тайгер Шрофф) ва уч йилдан сўнг қизи Кришна туғилди. Тўйдан сўнг Аеша ва Жеки ўзларининг продюсерлик марказини очди, шундан сўнг улар бир нечта фильмларни яратиш устида бирга ишлади. Уларнинг ўғли Тайгер ҳам актёр ва ҳозирда Болливуддаги энг истиқболли ёш актёрлардан бири ҳисобланади.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Эр-хотиннинг органик фермаси ҳам бор, уларда органик ўсимликлар, дарахтлар ва ўтлар етиштирилади. Жеки кўп йиллар давомида хайрия ишлари билан шуғулланади ва кам таъминланган оилалар фарзандини даволаш ва ўқитиш учун катта маблағ ажратади.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Айтганча, Жеки Шроффнинг отаси мунажжим бўлган ва ўғли ҳали йўргакда эканида,унинг келажакда машҳур бўлишини башорат қилган. Актёр ҳали ҳам фильмларда ўйнаб, томошабинлар эътирофига сазовор бўлмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Ҳинд фильмларидаги гўзал актрисаларни вақт қай даражада ўзгартиргани акс этган суратлар
    • Кино соҳасида таълим олмай, Болливудга асос солган «дайди» — Раж Капур ҳикояси
    • Болливуд юлдузи — Амир Хон суратга тушиши кутилаётган ҳинд фильмлари (фото)

    30.12.2021, 13:59   Изоҳ (0)   33004
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исмини ўзгартирмоқчи бўлган Киану Ривз, илмий мақолалар ёзган Натали Портман. Ҳатто энг ашаддий мухлисларга ҳам номаълум бўлган машҳурлар билан боғлиқ фактлар

    30.12.2021, 11:34

    Instagram: Зара Ширинованинг гапларини «арзон пиар» деб атаган Райҳон, 2021 йилда Муниса Ризаева улгуролмаган иш, Сардор Мамадалиевдан Дубайга олиб боришни сўраган...

    29.12.2021, 22:40

    Голливуд юлдузи Дуэйн Жонсон онасига Янги йил байрами муносабати билан Cadillac CТ5 автомобилини совға қилди (видео)

    29.12.2021, 16:54

    Томошабинлар меҳрига сазовор бўлган энг гўзал турк актрисалари (фото)

    29.12.2021, 13:50

    «Унга қўл кўтарганимдан афсусдаман». Таниқли композитор Султонали Раҳматов хонанда Нилуфар Саидова билан ажрашиши сабаби ҳақида (видео)

    28.12.2021, 14:23

    Instagram: Ўзи тарқатган миш-мишга изоҳ берган Шароф Муқимов, «Қалпоқ»чилардан «Қор маликаси» фильмига пародия, турмуш ўртоғининг суратини кўрсатган Зарина Низомид...

    27.12.2021, 22:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Элдор Шомуродов яқин вақт ичида “Башакшеҳир” билан шартнома имзолайди — манба

    Спорт | 20 июн, 10:50

    Севги учбурчаги ва эҳтирослар жўш урган 5 та турк сериали

    Кино | 20 июн, 10:45

    Ўзбекистонда 1 июлгача “Оила ҳамкори” платформаси ишга туширилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 10:42

    “Эрон-Исроил можаросида бетараф эмасмиз ва ўз билганимизни қиламиз” — “Ҳизбуллоҳ” 

    Дунё | 20 июн, 10:26

    Хитойда авж олган коронавируснинг янги тури АҚШга етиб келди

    Дунё | 20 июн, 10:11

    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди

    Реклама | 20 июн, 09:00

    Жанубий Африкада йиртқич шер дўконга бостириб кириб, гўшт бўлимини ағдар-тўнтар қилди (видео)

    Қўзиқорин | 20 июн, 09:56

    Хитойда компания ходимлари ойнага қарагани ва иш вақтида овқатлангани учун жаримага тортилмоқда

    Дунё | 20 июн, 09:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.