Америкалик актёр ва курашчи Дуэйн Жонсон 73 ёшли онасига Янги йил учун Cadillac CТ5 автомобилини совға қилди. Актёр совғанинг тақдим этиш видеосини Instagram саҳифасига жойлаштирди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Қисқа видеода актёр онаси Атани кўзлари юмилган ҳолда совға томон етаклайди, икки қизи эса Янги йил қўшиғини куйлайди. Қизил тасма билан безатилган оқ машинани кўриб, она ҳайратдан аввал қўллари билан оғзини ёпди, сўнг йиғлаб, ўғлини бағрига босди.
«Мен онамга Янги йил сюрпризини тайёрладим. У ҳайратда қолди ва машина ичида йиғлаб юборди. Набиралари унга қўшилганида, у жуда ҳам хурсанд бўлди», – дейди Жонсон.
Дуэйн, шунингдек, онасини хурсанд қилиш имконияти бўлгани учун тақдирдан миннатдор эканлигини, чунки унинг бошидан жуда оғир кунлар ўтганини таъкидлади. Икки кун ичида актёрнинг ушбу пости 5,3 миллиондан ортиқ лайк тўплади.
Мавзуга доир:
- Голливуд юлдузи Дуэйн Жонсон уруш қатнашчисига ўз машинасини бериб юборди. Эркак кутилмаган совғадан шокка тушди
- Вин Дизель Дуэйн Жонсондан «Форсаж»га қайтишини сўради. Актёрлар франшизанинг 8-қисми суратга олиш жараёнида уришиб қолган эди
- «Форсаж» юлдузи Дуэйн Жонсон, Алек Болдуин билан боғлиқ фожиадан кейин суратга олиш жараёнида ҳақиқий қуролдан фойдаланмасликка қарор қилди
- Дуэйн Жонсон ўзини реп йўналишида синаб кўрди. Артист Tech N9ne’нинг қўшиғида пайдо бўлган
Изоҳ (0)