Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Қайд этилишича, кадастр соҳаси мутасаддиларига ишни қуйидаги йўналишларда ташкил этиш топшириғи берилган:
- келгуси йил 1 апрелга қадар қишлоқ хўжалиги ерларини ҳисобга олиш ишларини якунига етказиш;
- ер балансидаги фарқ бўйича ер майдонларининг эгаси ва аниқ тоифасини белгилаб бериш;
- 38 мингта субъектга тегишли ер ажратиш ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган 1 миллион гектар майдоннинг ижара шартномаларини расмийлаштириш;
- ер ажратиш тўғрисидаги барча қарорларни хатловдан ўтказиб, уларнинг эгаси, манзили ва чегарасини аниқ белгилаб, кадастр идораларига бериш;
- деҳқон хўжаликларини кадастр рўйхатидан ўтказиш ишларига 20 миллиард сўм ажратиш.
Шу боис вилоят ҳокимларига бир ой муддатда келгуси йилда аҳолига ижарага бериладиган 80 минг гектар ерни, энг аввало, захирага қайтарган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиб, лотларга бўлиб, танловга чиқариш топшириғи берилган.
Давлат раҳбари ер соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш бўйича Бош прокуратура тегишли масъулларининг фаолиятидан мутлақо норози эканини таъкидлаган: «Қонун билан ҳамма ваколатлар белгилаб берилди, жавобгарлик бир неча карра кучайтирилди. Лекин амалда қани?».
Йиғилиш давомида, шунингдек, 23 миллион гектар қишлоқ ерларининг электрон харитаси яратилгани ҳақида хабар қилинганди.
Мавзуга доир:
- «Бунинг орқасида пора ва коррупция турибди». Шавкат Мирзиёев кадастр соҳасида мавжуд муаммолар ҳақида
- Шавкат Мирзиёев: «Масъуллар масала ичига кириб, маҳаллабай ишламагани оқибатида аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси пастлигича қолмоқда»
- «Ҳаммаси ўзингнинг одаминг». Шавкат Мирзиёев пудратчи танлашда 2-3 ташкилот билан чекланаётган вилоят ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларини танқид қилди
Изоҳ (0)