• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бир йил аввал 190 та давлат вакциналарнинг дунёда тенг тақсимланишига эришиш учун COVAX дастурига қўшилганди. Дастур ғояси ажойиб эди, лекин иш бермади

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳомийлигида вакциналарнинг дунё бўйлаб адолатли тақсимланишини таъминлаш учун йўлга қўйилган COVAX дастури ўз мақсадларига эриша олмади. Камбағал ва бой мамлакатлар ўртасидаги вакцина тенгсизлиги билан боғлиқ вазият деярли ўзгаришсиз қолди, деб ёзмоқда Meduza.

    Непалда ишчи COVAX доирасида АҚШдан юборилган вакциналарни туширмоқда

    Непалда ишчи COVAX доирасида АҚШдан юборилган вакциналарни туширмоқда
    Фото: EPA

    COVAX дастури пандемиянинг энг бошида — 2020 йилнинг апрель ойида ташкил этилган. Унинг мақсади «вакцина миллатчилиги»га йўл қўймаслик эди, чунки препаратларни ишлаб чиқарувчи давлатлар, биринчи навбатда, ўз аҳолисини керагидан ортиқ вакцина билан таъминлаб, шундан кейингина экспорт қилади. Мисол учун, 2009 йилда H1N1 гриппи пандемияси бошланганидан олти ой ўтса ҳам аксарият камбағал мамлакатларга юборилган вакциналар дозаси фақат АҚШда қўлланган дозалардан камроқ эди. Ушбу касаллик бошида тахмин қилинган даражада жиддий эмаслиги маълум бўлгандан сўнггина, вакцина етказиб беришлар узил-кесил мунтазамлашган.

    COVAX шу каби муаммоларни ҳал қилишга қаратилганди — жами 190 дан ортиқ мамлакатлар вакцина берувчи ва олувчилар сифатида ташаббусга қўшилган. Бироқ амалда деярли бошиданоқ ишлар режадагидек кетмади: Moderna ва Pfizer билан музокаралар шартларга оид келишмовчиликлар туфайли чўзилди, Ҳиндистонда эса коронавируснинг баҳорги эпидемияси COVAX таркибидаги энг йирик вакцина ишлаб чиқарувчи Ҳиндистон зардоб институтининг экспортини вақтинча чеклаб қўйди, натижада дастур 400 миллион дозадан қуруқ қолди.

    COVAX’нинг ёмон ишлашига яна бир сабаб логистика эди. «Катта йигирмалик» давлатлар ташкил этган коронавирусга қарши вакцинадан тезда фойдаланиш (АCТ) ташаббуси вакили Фифа Раҳмоннинг айтишича, COVAX кураторларининг хатти-ҳаракатлари кўпинча улар вакцина юборган мамлакатлар ҳукуматининг ҳаракатлари билан мувофиқлашмас эди. Шу сабабли, аксарият камбағал мамлакатлар юклар ҳақида кутилмаганда хабар топар, препаратларни ташиш ва сақлаш билан боғлиқ муаммоларни тезда ҳал қила олмагани учун минглаб дозаларни ташлаб юборишга мажбур бўларди.

    Натижада декабрь ойининг ўрталарига келиб, аксарият Африка мамлакатларида аҳолининг 5 фоиздан камроғи эмланган бўлса, Буюк Британияда бу кўрсаткич ҳозир 70 фоиздан, АҚШда эса 60 фоиздан юқори. COVAX’нинг 2021 йил охиригача муҳтож мамлакатларга икки миллиард доза вакцина етказиб бериш мақсади кейинги йилга сурилди. 2021 йил натижаларига кўра, унинг учдан бир қисми ҳам бажарилмаслиги мумкин.

    Энг қашшоқ мамлакатларни вакцина билан таъминлашдаги тенгсизликлар узоқ муддатли ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келиши мумкин, дея қайд этади Wired нашри. Масалан, эмлаш даражасининг пастлиги ва бунинг натижасида давомли локдаунлар болаларнинг узоқ вақт мактабдан қолишига олиб келади, бу эса уларни мажбурий меҳнатга жалб этилиши хавфини оширади. Паст ва ўрта даромадли мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш тизимидаги ортиқча юк эса оналар ўлимини қарийб 40 фоизга оширган.

    Мавзуга доир:

    • Шимолий Корея COVAX дастури доирасида коронавирусга қарши 1,7 миллион дозадан ортиқ вакцина олади
    • ЖССТ бадавлат мамлакатларни вакциналарни ғамлаб олгани учун қоралади
    • АҚШ 100 га яқин давлатга бир йил ичида 500 млн доза Pfizer вакцинаси юборади

    21.12.2021, 22:13   Изоҳ (0)   12191
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    NYT: АҚШ ва Британия Россиянинг киберҳужумларидан ҳимоя қилиш учун Украинага яширин равишда мутахассислар юборди

    21.12.2021, 19:25

    Қирғизистон ИИВ ички қўшинларининг қўмондони қарийб 400 минг доллар маблағни талон-торож қилишда айбланиб қўлга олинди

    21.12.2021, 18:55

    Аҳоли даромадларини 2 баравар ошириш, таълимдаги камчиликлар, аёлларни раҳбарликка тайёрлаш, коронавирус — Эмомали Раҳмон парламентга мурожаат йўллади

    21.12.2021, 17:54

    Пентагон 100 га яқин АҚШ ҳарбий хизматчиси экстремистик фаолиятга алоқадорлигини аниқлади

    21.12.2021, 17:23

    Трамп Нью-Йорк штати бош прокурорини судга берди

    21.12.2021, 16:07

    Жанубий Корея КХДРда ўтказилаётган ҳарбий машғулотларни кузатиб бораётганини маълум қилди

    21.12.2021, 14:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Гонсало Гарсия билан янги шартнома имзолайди

    Спорт | 6 август, 11:16

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    Жанубий Корея собиқ президентининг рафиқаси коррупцияда айбланди

    Дунё | 6 август, 11:05

    Кинотавсия: севиб томоша қилинадиган 7 та француз комедияси

    Кино | 6 август, 10:58

    Рақобат қўмитаси Яндекс Маркет рекламаси иши бўйича Uzum Market фойдасига қарор чиқарди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:45

    Индонезия авиакомпанияларига Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига парвоз қилиш ҳуқуқи берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:24

    Генераллар Путинга Украина мудофааси 2-3 ойда қулашига ваъда берди — Reuters

    Дунё | 6 август, 10:08

    Нима учун Буюк Британияда қироллик тўй тортининг бир бўлаги сақлаб қўйилади?

    Шоу-бизнес | 6 август, 09:58

    “Манчестер Сити” ҳимоячиси Vitoр Рейс фаолиятини Ла Лигада давом эттиради

    Спорт | 6 август, 09:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.