• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    NYT: АҚШ ва Британия Россиянинг киберҳужумларидан ҳимоя қилиш учун Украинага яширин равишда мутахассислар юборди

    Вашингтон ва Лондон Киевни Москвадан уюштирилиши мумкин бўлган ҳужумларга тайёрлаш учун Украинага яширин равишда киберхавфсизлик бўйича мутахассисларни юборган. Бу ҳақда The New York Times газетаси манбаларга таяниб хабар берди.

    Фото: newvz.ru

    Фото: newvz.ru

    АҚШ ва Буюк Британияда Россия Украинанинг электр тармоқлари, банк тизими ҳамда «Украина иқтисодиёти ва ҳукуматининг бошқа муҳим объектларига» киберҳужумлар уюштириши мумкин, деган қарашлар мавжуд. АҚШ разведкасига кўра, Россиянинг мақсади — Украина президенти Владимир Зеленскийни «қобилиятсиз ва ҳимоясиз» сиёсатчи сифатида кўрсатиш ва эҳтимол, босқинчилик учун шуни баҳона қилиш.

    Бундай ҳужумларнинг бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас, чунки Украина электр тармоқлари совет даврида қурилган, кейин эса Россия ускуналари билан модернизация қилинган, деб тушунтирди NYT манбалари. Тахминларга кўра, россиялик хакерлар Украина тизимлари қандай ишлашини билади, шунингдек, ички маълумотларни олиб турган бўлиши ҳам мумкин.

    Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, агар Россия киберҳужум қилишга қарор қилса, бу катта эҳтимол билан Рождество байрамидан кейин январь ойининг биринчи ҳафтаси охирида содир бўлади.

    Украинага мутахассислар юборилгани ҳақидаги маълумотга иккала давлатдан ҳам расмий изоҳ берилмаган. АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти «Украинанинг кибермудофаа тизимини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини анчадан буён қўллаб-қувватлаб келаётганини» айтган. Британия ҳукумати эса Лондон ва унинг иттифоқчилари томонидан Киевга кўрсатилаётган ёрдам мудофаа характерига эга эканини билдирган.

    NYT манбалари, ўз навбатида АҚШнинг Украинада кибермудофаа кучларини, жумладан, АҚШ Киберқўмондонлиги ресурсларини кенгроқ миқёсда жойлаштириш имкониятини кўриб чиқаётганини таъкидламоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Россия қўшинларининг Украина билан чегарада тўпланаётгани ҳақида маълумотлар 2021 йилнинг кузида пайдо бўлишни бошлади. Ғарб ОАВ манбаларига кўра, Украинага ҳужумда 100-175 минг россиялик аскар иштирок этиши мумкин. Кремль бу хабарларни «қуруқ, асоссиз ҳолда кескинликни кучайтириш» деб атади. АҚШ расмийларининг фикрича, Россия президенти Владимир Путин Украинага бостириб кириш тўғрисида ҳали қарор қабул қилмаган.

    Бу орада Европада хавфсизлик кафолатлари бўйича музокаралар бошланди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва НАТО билан келишув лойиҳаларини эълон қилди. Россия томони бошқа нарсалар қатори НАТОга Украинани альянсга қўшилишдан четлаштиришни, шунингдек, Шарқий Европа ва Марказий Осиёда ҳар қандай ҳарбий фаолиятдан воз кечишни таклиф қилди. АҚШ Россиянинг таклифларини кўриб чиққанини, аммо Европа давлатларининг иштирокисиз уларни муҳокама қилмоқчи эмаслигини маълум қилди.

    Мавзуга доир:

    • Владимир Путин ва Борис Жонсон телефон орқали суҳбатлашди. Улар Украина ва Россия қўшинларининг чегарада тўпланишини муҳокама қилган
    • Украина Россия босқинига учраса АҚШ қўшинларини НАТОнинг шарқий қанотига юборади — Байден

    21.12.2021, 19:25   Изоҳ (0)   15855
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон ИИВ ички қўшинларининг қўмондони қарийб 400 минг доллар маблағни талон-торож қилишда айбланиб қўлга олинди

    21.12.2021, 18:55

    Аҳоли даромадларини 2 баравар ошириш, таълимдаги камчиликлар, аёлларни раҳбарликка тайёрлаш, коронавирус — Эмомали Раҳмон парламентга мурожаат йўллади

    21.12.2021, 17:54

    Пентагон 100 га яқин АҚШ ҳарбий хизматчиси экстремистик фаолиятга алоқадорлигини аниқлади

    21.12.2021, 17:23

    Трамп Нью-Йорк штати бош прокурорини судга берди

    21.12.2021, 16:07

    Жанубий Корея КХДРда ўтказилаётган ҳарбий машғулотларни кузатиб бораётганини маълум қилди

    21.12.2021, 14:36

    АҚШда «омикрон» билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати қайд этилди

    21.12.2021, 14:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.