Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёев ва президент Мун Чже Ин Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президенти матбуот хизмати

Фото: Президенти матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ушбу ҳужжатда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш, икки халқ ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадлари ўрин олган. Рақамлаштириш, «яшил» иқтисодиёт ва кучли ижтимоий сиёсат соҳалари алоҳида стратегик шерикликнинг уч муҳим йўналиши сифатида белгиланган.

Икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳукуматлараро битим, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги билан 2022—2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022—2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, шунингдек, энергетика соҳасида ўзаро мулоқот ўрнатиш, «ақлли шаҳар»ларни ривожлантириш, Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш жамғармаси орқали молиялаштириш, нодир металлар, мис ва уларнинг қотишмаларига оид меморандумлар имзоланган.

Фото: Президенти матбуот хизмати

Фото: Президенти матбуот хизмати

Фото: Президенти матбуот хизмати

Фото: Президенти матбуот хизмати

Шунингдек, ташриф доирасида ахборот технологиялари, «ақлли» қишлоқ хўжалиги соҳаларига оид меморандумлар ҳамда Иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорликда тиббий ускуналар етказиб бериш тўғрисида битим имзоланган.

Фото: Президенти матбуот хизмати

Фото: Президенти матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан 16 декабрь куни рафиқаси ҳамроҳлигида Сеулга борган. 17 декабрь куни Жанубий Корея президентининг Сеулдаги Чонг Ва Де қароргоҳида Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
НАТО Афғонистон учун ажратилган 3,4 млрд долларни Украинага бериши мумкин — Politico
Маҳаллий
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар сони эълон қилинди. Уларнинг сафига қандай қўшилиш мумкин?
Маҳаллий
Қаршида 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган Cobalt ҳайдовчи топилди