• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Туғмайди энди. Бир гап бўлса, жавоб берасиз». Фарғонада ҳомиладор аёлнинг яқинлари ва шифокор ўртасидаги тортишув акс этган видео тарқалди

    Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятидаги туғруқхоналарнинг бирида шифокор ва беморнинг яқинлари ўртасидаги тортишув акс этган видео тарқалди. Видеода тўлғоқ тутаётган ҳомиладор аёлнинг эри яшаш манзили бошқа ҳудуд бўлгани учун хотинини туғруқхонага қабул қилишмаганини, маълум миқдордаги пул сўрашганини, видеога ола бошлаганидан кейингина вазият ўзгарганини айтган.

    Бироқ, видеода видео муаллифи айтган ҳолат эмас, аёлнинг яқинлари уни олиб кетишга урингани кўринган. Шифокор эса ҳомиладор аёлни олиб қолишга ҳаракат қилган. Шу ерда туғдириш зарурлигини, аёл бошқа жойга етиб боролмай қолиши мумкинлигини айтган.

    «Нега энди бунақа қиляпсиз, нега аввал қабул қилмайман дедингиз-да, энди видеога олаётганим учун ўзгариб қолдингиз? Йўқ, биз энди олиб кетамиз. Сиз қабул қилмайман дедингиз, энди биз бошқа жойга олиб борамиз. Туғмайди энди. Бир гап бўлса, Сиз жавоб берасиз. Ҳозир пул сўраётгандингиз-ку, қабул қилмайман дегандингиз-ку. Мен шу видео билан президентга чиқаман», — дейди ҳомиладор аёлнинг эри. Туғруқхона бош шифокори экани айтилган аёл эса видеога олаётган эркакни ҳақоратлаб, беморни олиб кетишига қаршилик кўрсатган.

    «Дарё» мухбирининг аниқлик киритишича, видеодаги ҳолат жорий йилнинг 11 декабрь куни Фарғона вилоят перинатал марказида кузатилган.

    Дастлаб, ҳолат юзасидан изоҳ олиш мақсадида видеодаги ҳомиладор аёл — Гулсанам Пўлатованинг турмуш ўртоғи Миродил Пўлатов билан боғландик.

    «11 декабрь куни кеч соат 6-7 ларда турмуш ўртоғим Гулсанам Пўлатованинг тўлғоғи тутиб, бироз тоби қочиб қолди. Ўзимизнинг поликлиникадаги шифокорлар туғруқ вақтини 2 январь кунига белгилашганди. Биз қўрқиб кетиб тез тиббий ёрдамга телефон қилдик. Тез тиббий ёрдам турмуш ўртоғимни тўғри ‘Ойбек’ туғруқхонасига олиб борди. Туғруқхонага борганимизда тўловлари борлигини айтишди. Мен ‘бепул эмасми’ десам, ‘қаерда бепул жой бор, тўлов қилмасангиз беморни олиб кетаверинг’, дейишди. Унда менга қабул қилмаймиз, деб ёзиб беринглар десам, ‘Сизга ким ёзиб беради’, дейишди. Унда ўзим видеога ёзиб оламан деб телефонимни олишим билан ҳақоратлаб кетишди. Телефонимни олиб қўйиш учун югурди, ололмаганидан кейин мулойим гапира бошлади. Эшикни қулфлаб олиб, ўзим шу ерда туғдираманга ўтиб олди ва хотинимни ичкарига қараб судрашга тушди. ‘Шу ерда туғасан’, деб. Шунча қилган ишларидан кейин қандай қилиб бу аёлга ишонардим. Бир нарса қилиб эшикни очиб, турмуш ўртоғимни Водилга (Фарғона тумани маркази) олиб кетдим. 30-35 километр жойга ўзимнинг Damas машинамда олиб бордим. Водилдаги туғруқхона шифокорларига раҳмат. Дарров беш-олтита ходими чиқиб, турмуш ўртоғимни қабул қилиб олди. Яхши хизмат кўрсатишди, миннатдорман», — дейди Миродил Пўлатов.

    «Дарё» сўровига кўра, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

    Маълум қилинишича, 11 декабрь куни соат 17:50 ларда Фарғона тумани «Чекшўра» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1994 йилда туғилган ҳомиладор аёл Гулсанам Пўлатова оила аъзолари ҳамроҳлигида шахсий машинада вилоят перинатал марказига келган ва ҳеч қандай йўлланмасиз шифокорларга мурожаат қилган.

    Қабул бўлими навбатчи акушер-гинекологи Д.Мамасидиқова ҳомиладор аёлга акушерлик кўруви ўтказиб, аёлда тўлғоқ дарди борлигини маълум қилган. Шунингдек, туғруқхонада қолиш учун коронавирусга қарши тест топшириши кераклигини, бу таҳлил тўлов асосида амалга оширилишини тушунтирган.

    «Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 151-сонли буйруғига кўра, ҳомиладор ва туғувчи аёлларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳудудийлаштириш тамойилларига асосланади. Физиологик туғруқлар биринчи даражали туғруқ бўлимларида амалга оширилади. Вилоят перинатал маркази эса учинчи даражали туғруқ муассасаси ҳисобланиб, у ерда ҳомиладорлиги асоратлар билан ўтаётган, она ва бола саломатлигига таъсир қиладиган хавфлар мавжуд бўлган ва операция ўтказилиши шарт бўлган ҳомиладор аёллар қабул қилинади.

    Ҳомиладор аёлнинг турмуш ўртоғи буйруқларнинг асл моҳиятини тушунишни хоҳламаган. Перинатал марказ мутахассислари Гулсанам Пўлатовани туғруқхонада олиб қолишга қарор қилганлигига қарамасдан, турмуш ўртоғи уни мажбурлаб, олиб кетишга уринган. Қайд этилишича, Гулсанам Пўлатова Фарғона тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимига 40 дақиқадан сўнг етиб бориб, соат 20:35 да қиз фарзанд кўрган. Туғруқ асоратсиз кечган, она ва боланинг саломатлиги яхши. Туғруқ жараёнини вилоят перинатал марказининг бош шифокори телефон орқали назорат қилиб турган», — дейилади бошқарма ахборотида.

    Гулсанам Пўлатованинг турмуш ўртоғи ва қайнонаси уларни вилоят перинатал марказига тез тиббий ёрдам машинаси олиб борганини айтди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси эса ҳомиладор аёл оила аъзолари ҳамроҳлигида шахсий машинасида келганини маълум қилди. Ўша куни навбатчиликда турган перинатал маркази қоровули Самадилло Юсупов соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълумотини тасдиқлади. Унинг айтишича, Гулсанам Пўлатова ва унинг яқинлари туғруқхонага шахсий Damas машинасида келишган ва яна худди шу автомашинада қайтиб кетишган.

    Қайд этилишича, 16 декабрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида йиғилиш ўтказилган. Йиғилиш давомида вилоят перинатал маркази бош шифокорининг деонтология (шифокор муомаласи) қоидаларини бузганлиги аниқланган. Бош шифокордан тушунтириш хати олиниб, интизомий чора кўриш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилган.

    17.12.2021, 15:05   Изоҳ (0)   111277
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев 2022 йилни «Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро алмашинувлар йили» деб эълон қилишни таклиф этди

    17.12.2021, 14:58

    Жанубий Корея президенти қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқасини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

    17.12.2021, 14:23

    «Мактабни ёмон қилган сиз билан бизмиз». Эркинжон Турдимов Самарқанддаги мактабларнинг шаклига ҳоким ва сектор раҳбарлари жавоб беришини маълум қилди

    17.12.2021, 14:08

    Ўзбекистонда дам олиш куни ёмғир ёғади

    17.12.2021, 13:40

    Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари эълон қилинди

    17.12.2021, 13:11

    Ўзбекистон мактабларида қишки таътил қачондан бошланиши маълум қилинди

    17.12.2021, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.