Ўзбекистонда 2021 йилнинг дастлабки 11 ойида сув таъминоти ва оқава сув тармоқларига уланишда 3704 та ноқонуний ҳолат аниқланди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминоти» АЖ ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ноқонуний уланишлар орасида энг юқори кўрсаткич Хоразм вилоятида аниқланган — 910 та. Кейинги ўринлардан Наманган (714 та) ва Тошкент (599 та) вилоятлари жой олган.
Мазкур қонунбузарликлар туфайли давлат ва жамият манфаатларига жами 35,2 миллиард сўмлик зарар етказилган.
Шунингдек, шу давр мобайнида республика бўйича 5421 нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи жами 19,8 миллиард сўмлик қарздорлиги учун сув таъминоти тармоғидан узилган.
Изоҳ (0)