Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, 17 декабрь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Қувасой шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Зафаржон Қодирович Тўрақулов Қувасой шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Зафаржон Қодирович Тўрақулов 1974 йилда Бувайда туманида туғилган. Тайинловга қадар Universalbank АТБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган.
2020 йил 4 апрелдан буён Қувасой шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келган Равшан Раҳимжонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Бундан аввал Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Дилшод Ҳожиаҳмедов лавозимидан озод этилиб, сув хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)