Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида суғурта полиси маблағларини ўзлаштириш ҳолати фош этилди, деб хабар қилмоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказган. Унда якка тартибдаги тадбиркор С.Ж. ва фуқаро О.Х. суғурта компанияси ҳисобланадиган А.И. МЧЖ билан агентлик битимларини тузишга эришиб, қатъий ҳисобда турувч 2473 дона суғурта полисларини реализация қилишдан тушган 120,6 миллион сўмни компания ҳисобига ўтказмасдан, шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборгани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
- Қашқадарёда корхонанинг 319,7 млн сўмини ўзлаштирган раҳбар ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди
- Тошкентда суғурта полисларини сотишдан тушган 662,1 млн сўмни талон-торож қилганларга жиноят иши қўзғатилди
- Сурхондарёда ширкат раҳбари таъмирлаш ва қурилиш ишлари учун ажратилган пулдан 525,2 млн сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Изоҳ (0)