Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ЙҲХБ ходими фуқарога қўпол муносабатда бўлгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилган.
Қайд этилишича, у Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низоми ҳамда Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруғи талабларини бузган.
Текширув якунига кўра, 27 ноябрь куни хизмат мобайнида ҳайдовчи билан ўзаро мулоқот жараёнида оғир-вазмин бўлмасдан, мулоҳаза билан иш олиб бориш ўрнига, фуқарога баланд овозда, қўпол муносабатда бўлган ЙПХ ходими Б.Б. эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Аввалроқ Тошкентда хизмат вақтида ухлаган ва турли номақбул ҳаракатлар қилган ЙПХ ходими ишдан олинганди. Шунингдек, Тошкентда қоида бузган ҳайдовчига чора кўрмасдан кетишига рухсат берган ЙПХ ходимига хизмат текшируви тайинлангани, Жиззахда ҳайдовчини сўккан ЙПХ ходими ишдан олингани, Қорақалпоғистонда ҳайдовчига қўл кўтарган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётгани хабар қилинган.
Мавзуга доир:
- Наманганда 2300 кг пистани Қирғизистондан олиб кириб бериш учун 700 доллар пора олган ИИБ ходими ишдан олинди
- Тошкентда маст ҳолда жамоат тартибини бузган ички ишлар органи ходими лавозимидан озод этилди
- Қашқадарёда автомобилни ҳайдовчи рухсатисиз жарима майдончасига ҳайдаб кетган ЙПХ ходими ишдан олинди
Изоҳ (0)