• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев гидроэнергетикани ривожлантириш тўғрисидаги қарорни имзолади

    Президент Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни «Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

    Фото: «Подробно»

    Фото: «Подробно»

    Ҳужжат билан республикада гидроэнергетикани янада ривожлантириш, мавжуд гидросалоҳиятдан унумли фойдаланишнинг асосий муҳим йўналишлари белгилаб олинган. Хусусан:

    • электр энергетика соҳасида экологик тоза энергия манбаларидан кенг фойдаланиш ҳисобига изчил янги қувватлар ташкил этишни жадаллаштириш ҳамда амалдаги ишлаб чиқариш қувватларини босқичма-босқич модернизация қилиш орқали 2030 йилда республикадаги гидроэлектр станциялари қувватини 3416 мегаваттга (+66,5 фоиз) етказиш;
    • хусусий сектор ва аҳолини табиий сув оқимларидан фойдаланган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш учун кенг жалб этиш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ягона электр энергетикаси тизимига кафолатли уланишини таъминлаш, ишлаб чиқилган электр энергиясини кафолатли харид қилиш тизимини яратиш.
    Қарор билан инвестиция лойиҳаларининг рўйхати, хусусий сектор иштирокида кичик гидроэлектр станцияларини қуриш таклиф этилаётган лойиҳалар рўйхати, 2022—2025 йилларда кооперация асосида маҳаллийлаштириш учун таклиф этилаётган кичик гидроэлектр станцияларини қуришга оид 2021—2030 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури ҳам тасдиқланган.

    Шунингдек, Энергетика вазирлигига халқаро таржибадан келиб чиқиб уч ой муддатда қонунчиликка қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юкланган:

    • Ўрнатилган қуввати 0,5 мегаваттгача бўлган гироэлектр станцияларини — микро, 5 мегаваттгача бўлган гидроэлектр станцияларини — кичик, 30 мегаваттгача бўлган гидроэлектр станцияларини — ўрта, 30 мегаваттдан юқори бўлган гидроэлектр станцияларини — йирик гирдоэлектр станциялари таснифига киритиш ҳамда ушбу гидроэлектр станцияларини қайта тикланувчи энергия манбалари деб ҳисоблаш;
    • Микро ва кичик гидроэлектр станцияларини (сув йиғиш иншоотларини қуришни кўзда тутмаган ҳолда) давлат-хусусий шериклик ҳамда бозор тамойили асосида ташаббус билдирган хусусий инвесторлар томонидан қуриш.
    2022 йил 1 январдан бошлаб «Ўзбекгидроэнерго» АЖ таркибидаги гидроэлектр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси фаолият турига кўра кафолатланган тарзда давлат томонидан электр энергиясини харид қилувчи функцияси (ваколати) берилган орган томонидан қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифга нисбатан:
    • Сув оқими бўйича ишлайдиган гидроэлектр станцияларида — 70 фоиз миқдорда;
    • Электр энергетикаси тизимининг режимига боғлиқ ҳолда диспетчер томонидан тартибга солинадиган, ростловчи гидроэлектр станцияларида — 100 фоиз миқдорда;
    • Гидротўплаш электр станцияларида — 150 фоиз миқдорда сотиб олинади.
    Бундан ташқари, давлат томонидан электр энергиясини харид қилувчи функцияси (ваколати) берилган орган томонидан электр энергиясини янги ишга тушириладиган қуёш, шамол, биогаз электр станцияларидан (бундан саноат кўламидаги 1 мегаватт ёки ундан ортиқ қувватлар мустасно), қуввати 5 мегаваттгача бўлган гидроэлектр станцияларидан ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилгандан ортиқча электр энергиясини кафолатланган тарзда сотиб олиш II гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида амалга оширилади.

    «Gazeta.uz»нинг ёзишича, ҳозирда II гуруҳ истеъмолчилаир учун белгиланган тарифф 450 сўмни ташкил этади. Ваколатли орган «Ўзбекгидроэнерго» АЖ таркибида ГЭС томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини 315 сўмдан (II гуруҳ бўйича тарифларнинг 70 фоизи) 675 сўмгача (150 фоиз) тарифлари бўйича сотиб олишни кафолатлайди. Янги қуёш, шамол ва биогаз электростанциялари ва қуввати 5 мегаваттгача бўган ГЭСлар учун тарифлар 360 сўмни ташкил этади.

    Ҳужжатга мувофиқ хусусий инвесторлар қуввати 1 мегаваттгача бўлган қуёш, шамол, биогас ва қуввати 5 мегаваттгача бўлган гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини юридик ва жисмоний шахсларга ягона электр энергетикаси тизимига уланмаган ҳолда, локал тармоқ қуриш орқали шартнома асосида ўзаро келишилган нархларда тўғридан-тўғри етказиб бериш ҳуқуқига эга.

    Аввалроқ яқин беш йил ичида Ўзбекистонда умумий қуввати 740 мегаватт бўлган 21 та йирик ГЭСларни қуриш режалаштирилаётгани тўғрисида хабар берилганди. 2017 йилда Президент фармони билан «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти ташкил этилган эди. Ўтган даврда 11 та янги гидроэлектр станцияси қурилиб, 8 таси модернизация қилинди. Натижада 244 мегаваттлик қўшимча қувват яратилди.

    ГЭС лойиҳалари бўйича асосий пудратчилар «To‘palang HPD Ҳолдинг» таркибига кирувчи компаниялар ҳисобланади. Унинг директори ва асосчиси «Ўзбекгидроэнерго» раҳбарининг ўғли.

    Мавзуга доир: Сурхондарёда «Зарчоб-2» кичик ГЭСи ишга туширилди (фото)

    15.12.2021, 15:56   Изоҳ (0)   12890
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён ис газидан заҳарланиш ва газ портлашидан вафот этганлар сони маълум қилинди

    15.12.2021, 14:54

    БМТ Термиз орқали Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатди

    15.12.2021, 14:10

    Бандлик вазирлиги жамғармасига нотўғри ва ортиқча сарфланган салкам 407 млн сўм маблағ қайтарилди

    15.12.2021, 13:56

    «Шундай хунук ҳолат содир бўлганидан жуда ноқулай аҳволда қолдим». Жондор тумани ҳокими бир гуруҳ аёллар йўлни тўсиб қўйгани ҳақида

    15.12.2021, 13:15

    Қашқадарёдаги қишлоқ ҳудудида ер чўғ бўлиб ёнаётгани юзасидан изоҳ берилди

    15.12.2021, 12:52

    Қарши шаҳридаги хароба ётоқхонада таъмирлаш ишлари бошланди (фото)

    15.12.2021, 11:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.