Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2021 йилги Давлат бюджетига киритилаётган навбатдаги ўзгартишларга кўра, бюджет харажатлари 2,2 триллион сўмга оширилмоқда. Бу ҳақда Telegram’даги «Давлетовуз» канали хабар берди.

Хусусан:

  • фуқаролар ташаббуслари доирасида туман ва шаҳарларга қўшимча — 117 миллиард сўм;
  • фермер ва кластерларга 2021 йил ҳосилидан давлатга сотган ғалласи учун субсидия — 800 миллиард сўм;
  • Мўйноқ туманида 5 нафаргача аъзо бўлган ҳар бир оилага 5 миллион сўмдан бир марталик ёрдам учун ва Қорақалпоғистонда ижтимоий-иқтисодий муаммолари бўлган 21 та маҳалла учун — 67 миллиард сўм;
  • Сурхондарё вилояти аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаси учун республика бюджетидан 200 миллиард сўм, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қувурларни арзон пайти сотиб олиш учун 327 миллиард сўм — жами 527 миллиард сўм;
  • ижтимоий инфратузилмани яхшилаш учун Сирдарё, Жиззах ва Навоий вилоятларининг ҳар бирига 100 миллиард сўмдан (300 миллиард сўм), Тошкент шаҳрига 200 миллиард сўм — жами 500 миллиард сўм;
  • давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкалари компенсациясига — 50 миллиард сўм.
Шунингдек, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси харажатлари 2,5 триллион сўмга оширилмоқда. Жумладан:
  • президент топшириғи билан қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, озиқ-овқат хавфсизлиги учун — 1,1 триллион сўм.
Бундан олдинроқ 2021 йилги бюджети 11,7 триллион сўм ҳамда 13,1 триллион сўмга оширилган эди.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йил аҳоли жон бошига ЯИМ 2,1 минг доллар бўлиши режалаштирилгани, Ўзбекистонда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи 2022 йилда қанчага оширилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 декабрь куни 156 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Жанубий Корея мамлакатда ишлаш ниятидаги ўзбекистонликлар учун квоталар сонини оширади
Дунё
«Ҳинд Чернобили» — Пхобалдаги техноген ҳалокат, Эрон олий раҳбарига айланган Ҳоманаий ва Совуқ урушга якун ясаган Ельцин—Буш. Кун хронологиясида 3 декабрь