Самарқанд халқаро аэропорти қайта ишга тушиши муносабати билан Uzbekistan Airways бир қатор маҳаллий ва халқаро парвозларни тиклаши ҳақида хабар берилган эди.
Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, маҳаллий йўналишлардан Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналиши яна йўлга қўйилади. Биринчи қатновлар 14, 15 ва 16 декабрга режалаштирилган.
Авиақатновлар жадвали билан авиакомпания сайтида батафсил танишиш мумкин. Авиачипталарни Uzbekistan Airways сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд халқаро аэропорти 2021 йил 20 октябрдан 20 ноябргача янги аэродром мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик ишлари муносабати билан парвозларни вақтинча тўхтатганди. Кейинчалик Uzbekistan Airports аэропортининг ёпилиши декабрь ойининг ўрталарига қадар узайтирилганини маълум қилганди. Аэропорт 10 декабрда қайта ишга тушди.
Изоҳ (0)