Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Хонанда Имрон «Ҳеч кимга бермай севаман» деб номланган қўшиғига видеоклип суратга олдирди. Ушбу клипда актриса Дурдона Қурбонова бош ролни ижро этди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Актриса «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида Instagram тармоғининг жонли эфиридаги мурожаати одамлар томонидан мутлақо бошқача талқин қилинганига ойдинлик киритди.

Кўпинча интервьюлардаги гапларимизни ҳамма ҳар хил тушуниб, баъзан у гапларни ўзига олади. Баъзан хафа бўлиб қолишади. Бизнинг ҳам ўз ҳақиқатларимиз бор. Бировнинг кўнглини оғритиб қўймайлик деб, гапирмай юрибмиз. Гапирмади дегани қўрқди дегани эмас. Шунчаки дилингизни оғритмаслик учун индамаётган бўлишим мумкин.

Шу ўринда бир маълумотга ойдинлик киритиб кетишим керак. Жонли эфир қилганимда битта инсонга тааллуқли гап айтган эдим. Кўпчилик у гапимни Имрон акага жавоб берибди, деб ўйлабди. Менда шунақа маълумотлар борки, уларни айтадиган бўлсам, оиласи бузилиб кетиши мумкин, деган гапимни Имрон акага айтилган гап, деб тушунишибди.

Жонли эфирда гапирган инсоним менга яқин инсон эмас, менга алоқаси йўқ инсон. Унинг исмини айтмаганим учун кўпчилик у гапларимни Имрон акага айтилган, деб ўйлаб, монтаж қилиб, YouTube’га чиқариб юборишибди. Бу нарса менга ёқмади, менга ёқмаганидан сўнг Имрон аканинг оиласига ҳам ёқмаган бўлса керак, менимча. Мабодо бу интервьюмиз билан кимнингдир дилини оғритиб қўйган бўлсам, кечирим сўраб қоламан.

Дурдона Қурбонова, актриса, хонанда

Изоҳ
Асосий янгиликлар