12 декабрь куни Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистондаги энг кўп кунлик концертлар муаллифи Юлдуз Усмонова 58 ёшни қарши олди. Ижоди ва ҳаётидаги воқеалар катта шов-шувларга сабаб бўладиган ўзбек примадоннаси ҳақида сўз юритамиз.
У 1963 йилнинг 12 декабрь куни Марғилон шаҳрида, ҳунарманд оиласида дунёга келган.
Юлдуз Усмонова замонавий ўзбек эстрадасининг энг машҳур вакили ҳисобланади. У 50 га яқин мусиқий альбомлар, 1000 дан ортиқ қўшиқлар муаллифидир. Юлдуз Усмонова Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист унвонларига муносиб кўрилган.
Ҳар қандай муваффақиятига катта меҳнат ва қийинчиликлар билан эришган Юлдуз Усмонова 90 йиллар кўчасини, пистолетли тўйларини шундай хотирлайди.
«Халқлар дўстлиги»га пистолет кўтариб келиб, ‘доля’ сўрашган…»
«Тўйларда пичоқ тираганлар, қурол ўқталганлар бўлган. Агар ‘Халқлар дўстлиги’ саройининг тили бўлса, айтади, шу ерга пистолет тақиб келиб, ‘доля’ берасан, дейишган. ‘Доля’ кимга бераман, ўтир машинага, ёнига бирга борамиз, бермайман эмас, бераман, фақат қўлига бераман, деб бошлиғининг ёнига борганман. Борганимиздан сўнг ўша пистолет кўтариб келган одам бошлиғидан калтак еган.
Мен осонликча жон бермас эдим. Пистолет ёки пичоқ тирашганда ҳам қўрқиб ўтирмас эдим. Сени кислотага ташлаймиз, деб қўрқитишлар ҳам бўлган. Жуда қоидасиз, қийин вақтлар эди.
Ҳозиргиларга байрам, ҳозиргилар ғўра ҳам эмас, хом-хатала, ҳозиргилар жим ўтиришсин, омон-омон замонларда яшашмоқда.
Кечки пайт соат 18:00 да тўй бошланиб, эрталабки соат 08:00 ларгача тўй бўларди, овозимиз чиқмай қолгунча қўшиқ айтардик. Ҳозиргиларга бу борада жуда ҳам осон, уларда ҳаммаси осон ва тез бўлиб кетмоқда. Ҳамма айтади санъатга кўпчилик келиб, кетиб қолади дейишади, чунки санъат пирли жой, ҳалолликни хоҳлайди», — деган эди Юлдуз Усмонова.
«Йўлимда турганнинг қулоғини юлиб оламан»
Юлдуз Усмонова 90 йилларда у ҳақида тарқалган асоссиз миш-мишлар ҳақида ҳам эслаб ўтган.
«Ўша йилларда ким ўлса, Юлдуз Усмонова айбдор бўлган. Кимнингдир ашула айтиб, томоғи оғриб қолса ҳам, концертига одам келмай қолса ҳам, ‘Юлдуз қилмоқда, мени ўлдирмоқчи’, — деган гаплар бўлаверган. Кимга ким керак.
Эсимни танибманки, меҳнат қиляпман. Бировнинг нонини емаганман, лекин ўзимнинг нонимни ҳам едирмайман. Йўлимда турганнинг қулоғини юлиб оламан, аммо бу одам ўлдириш дегани эмас-ку, курашади-да одам. Буларга латта бўлсанг-да, латта бўлсанг. Кўчада муштлашиб юрардим, ўша вақтда ҳам кўзимни сузиб нон емасдим, муштлашиб нон ердим. Ўша Юлдуз мен бўламан. Ҳаққимни танийдиган қиз эдим», — дейди Юлдуз Усмонова.
Юлдуз Усмонова депутатлик даврлари ҳақида
Юлдуз Усмонова ўзини сиёсат оламида синаб кўрган, кам сонли ўзбек шоу-бизнеси вакилларидан бири ҳисобланади. У 1995—2000 йилларда Олий Мажлис депутати бўлган. Хонанда депутатлик даври ҳақида.
«Мен депутатлигимда Олий Мажлисга енги йўқ кўйлак кийиб борганман. Боринг енгли кийим кийиб келинг, деб зўрға чиқаришган. Мен енгли кийим киймайман, деганман. Тез енгли кийим кийиб кел, дейишган. Мен санъаткорман. Депутат қилиб қўйсангиз ҳам санъаткорман, менинг ўз қарашларим бор. Сиз оқ ва қора деб турган жойингизда, мен сариқни кўриб қолишим мумкин. Бизга эркинлик керак. Шундагина гўзал ижод қила оламиз», — дейди Юлдуз Усмонова.
Уни саҳнага чиқишдан ҳеч нарса, ҳатто 41 даража иситма ҳам тўхтата олмайди
У ҳар қандай шароит, ҳар қандай вазиятда ҳам мухлисларни яхши кўришини, саҳнани севишини кўп бора таъкидлаган. Юлдуз Усмонова 41 даража иситма билан концертга чиққани, фонограммада куйлаб йиғлагани ҳақида.
«1994—1995 йилларда 41 даража иситма билан концертга чиқишимга тўғри келган. Ишонасизми кимдир кофега коняк қўшиб бериш керак, деган. Кимдир конякни ўзини ичса тузаласан, деган. Укол қилган. Ўша вақтларда энди-энди фонограмма чиққан вақтлар эди. Биринчи қўшиқни фонограммада айтиб йиғлаб юбордим.
«Мени кечиринглар, биринчи қўшиғимни фонограммада айтдим. Ғирриллаб-ширриллаб бўлса ҳам жонли айтсам майлими», — дея жонли айтишни бошлаганман. Зал қарсак чалиб юборган. Концертни сўнггигача овоз мингга чиқиб кетди. Аллоҳ куч бериб, зўр концерт бўлганди. Аммо концертдан сўнг шифохонага ‘насилкаъда олиб кетишган. Ўшандай вазиятда ҳам концертни бекор қилмаганман. Концертимни, мухлисларимни жуда ҳам қизғонаман», — дейди Юлдуз Усмонова.
Примадонна ҳаётидаги норасмий тақиқлар
Юлдуз Усмонова ҳаёти давомида бир неча маротаба норасмий тақиққа учраган. Бу тақиқларнинг энг узоқ давом этгани эса 2006 йилдан, 2016 йилгача, яъни 10 йил давом этган. Юлдуз Усмонова 10 йил давом этган ‘запретъи ҳақида йиғлаб интервью берган эди.
«Бугунги кунда қанча хурсанд бўлмай, ўша кунларни эслатишса, эзилиб тамом бўламан. Улар бутун ҳаётимни заҳарлашган. Ҳаётимнинг охиригача шу даврни эсласам, мазам қочади. Туркияга кетганимда неварам энди туғилган эди, ҳали бир ёш ҳам бўлмаганди. Неварамни кўргим келмасмиди? Бутун оилани пароканда қилдиларинг, қайтмаяптими? Менда ҳозир ҳаммаси яхши, Худога шукур, ўша кунлар учун ҳам. Худо ажрини беради. Мухлисларим концертимни кутиб-кутиб ўтиб кетганлар бўлди, болалари йиғлаб келади», — дейди Юлдуз Усмонова.
Туркияга кўчиш ва иқтисодий қийинчиликлар
Ўзбекистондаги норасмий ‘запретъдан сўнг Юлдуз Усмонова оиласи билан Туркияга кетади. Юлдуз Усмонованинг эри Мансур Агалиев Туркиядаги қийинчиликлар ҳақида шундай хотирлайди.
Иқтисодий муаммолар бўлган, ҳеч баломиз қолмаган. Жуда қийин пайтлар бўлган. Туркияга борганимизда 20 кунча меҳмонхонада яшаганмиз. Кейин менежерга пул бериш керак, унга пул бериш керак, бунга пул бериш керак, хуллас, пул тугади.Юлдуз Усмонова интервьюларидан бирида турмуш ўртоғи ва продюсери Мансур Агалиев ҳақида «эрим серсоқол йигит, уни соқолини яхши кўрганим учун эрга текканман», — деган эди.Дўконларимдан у ерга ҳар куни пул борарди. Бир муаммо сабаб Тошкентдаги 12 та дўконимни босишган. Кейин Туркия бозоридан Россияга яна бошқа жойларга мол жўнатиб тирикчилик қилганман. Катта қийинчиликлардан чиққанмиз. Жуда катта сумма кетган.
Туркияни санъат билан олиш жуда катта масала. Юлдуз Усмоновани Туркияда қўшиқларини жуда кўп одам биларди. Мисол учун, «Дунёда ўлимдан бошқаси ёлғон» деган қўшиқни айтган десак, бўлди, кўпчилик танирди, лекин ўзини кўришмаган.
Аввало ўзи айтган қўшиқларини туркчага ўзгартириб, шу билан танитиб олдик. Туркияда катта-катта телеканалларнинг хит парадида уч ойлаб биринчи ўринда турди. Катта-катта санъаткорлар Юлдуз Усмоновани кўриб, қўшиқлар беришини илтимос қилишарди.
Юлдуз Усмонова Туркияда жуда катта, яхши натижаларга чиқиб, у ерда шу даражамизни сақлаб, кейин чекинганмиз. Сабаби у ерда шу даражасини сақлаб қолиши керак эди. Бир пайтлар Юлдуз Туркия шоу-бизнесида бор эди эмас, у бор, деган фикр билан қайтганмиз.
Мансур Агалиев, Юлдуз Усмонованинг продюсери, турмуш ўртоғи
Мансур Агалиев «Юлдуз Усмонованинг эри унинг ёнида моддий манфаат учун юрибди», — деган гап-сўзларга қуйидагича муносабат билдирган эди.
Мени эскидан одамлар яхши танишади. Юлдуз Усмонова билан Туркияга борганимда 13 минг доллар пулим бор эди. Юлдуз Усмоновага «мен сени пулинг учун эмас, одамгарчилигинг учун яхши кўраман», деганман. Чунки мен қийинчилик кўрганимда менга руҳан ёрдам берган. Бир-биримизни ушлаб турганмиз. Мен унинг ўйнаши эмасман, ёки у менинг ўйнашим эмас. Буни одамлар ҳеч қачон эсидан чиқариши керак эмас.«Йиғлашга вақтим йўқ»Ҳаёт ҳамиша бир хил йўлдан юрмайди. Мен бошқаларга ўхшаб ОАВга чиқмай юрадиган одам эмасман, бемалол чиқиб меники дейман, бу меники дейман. Бу ҳолатни бошқача тушунишлари керак эмас.
Шундай одамлар бор, улар оиласини яшириб юришади. Биз нимани яширамиз. Ота-онам ҳаммалари турмушимизни яхши билишади. Бундан қўрқадиган жойим йўқ.
Ўзимнинг бизнесим ўзимга етади. Унинг пули бор, пули ўзига, ўзининг ижодига етса бўлгани. Ўзимнинг тадбиркорлик ишим бор, бизнесимизда 400—500 одам ишлайди. Тўғри пулини ушлаб бераман, чунки Туркияда қийинчиликни мен кўрганман. «Бировдан қарз олмайсан, борига яшайсан», деганман. Чунки у қийинчиликларни кўргандан сўнг, бу кунларда у қийинчиликларни тўғрилаб қўйиш керак. Худо хоҳласа хоҳлаган нарсани қилиб бераман, мазза қилиб ижодини қилиб юради.
Мансур Агалиев, Юлдуз Усмонованинг продюсери, турмуш ўртоғи
Юлдуз Усмонованинг онаси Раҳима ая Усмонова 2021 йилнинг 6 ноябрида вафот этди. Юлдуз Усмонова онасининг вафоти ҳақида шундай дейди.
Онамнинг вафот этганига бир ҳафта бўлди. Уч кун аза тутдим, тамом йиғлашга ҳам вақтим йўқ. Орада эсимга тушиб қолса йиғлаб оламан ва яна йўлимда давом этаман. Чунки олдинда катта имтиҳон концерт дастури турибди. Менда бўлаверади, деган нарса йўқ. Қўшиқлар ўхшамаса бузиб қайта ёзишни бошлайман. Қайсидир йили концерт учун куйланган 20 та қўшиқни қайтадан ёзишимизга тўғри келган. Чунки уларнинг ҳеч биридан кўнглим тўлмаган. Пулим куйса-да, кўнглим тўлмаган қўшиқни концерт программасига киритмайман. Чунки мухлис учун сарфлаган пулим эмас, саҳнадаги чиқишим биринчи ўринда. ‘Ўхшатмабди’, деган сўздан қўрққаним учун ҳам концерт программасига алоҳида эътибор бераман. Шу боис эрталабдан туриб, ҳаракатни бошлайман. Айримларга ўхшаб тушгача ухлаш одатим йўқ.Юлдуз Усмонова анча йиллар аввал акаси вафот этганида ҳам бирров хизматида бўлгани ҳақида гапириб берган эди.Юлдуз Усмонова, Ўзбекистон халқ артисти
«Кийиниб тўйга чиқиб кетяпман. Ўша куни беш ёки олтита бирровим бор эди. Акангиз оламдан ўтибди, дейишди. Бир пас жойимда қотдим. Агар ҳозирги хонандалар бўлганида тўйларни балки бекор қиларди. Ундай қилолмадим. Тўйларга бориб, ҳамма тўйларни ўтказиб бўлгандан сўнг охирги тўйда йиғлаб юборганман. Ўшанда жанозага улгурмагандим. Лекин ишимни қилиб кетганман. Ишимиз шунақа. Уйингда ўлик турган бўлса ҳам, концерт учун билет сотилган бўлса, концерт беришга мажбурсан. Касбимиз шу», — дейди Юлдуз Усмонова.
Юлдуз Усмонованинг тадбиркорлик фаолияти
Юлдуз Усмонова санъатдан ташқари тадбиркорлик билан ҳам шуғулланиши ҳеч кимга сир эмас. Примадоннанинг пойтахтда болалар кийим-кечаги ишлаб чиқарадиган фабрикаси бор. Юлдуз Усмонова фабрика зарарга ишлаётган бўлса ҳам уни ёпа олмаслигини айтади.
«Сергелида тикув фабрикасини очганмиз. Ишчилар ишлайди. Ўша цехда мен зиёнда ишлайман. Лекин уни ёпмайман. Ёпсам у ерда ишлайдиганлар ишсиз қолиб кетади. 100 дан ортиқ одам ишлайди. Ўшалар учун ишлатиб турибман. Фабрика олдин Алгоритмда эди. Ўзим ҳам бориб ишлаб турардим. Сергелига кўчгандан кейин боролмай қолдим. Буям бир эҳсон, буям бир ёрдам. Тап этиб, ёпиб қўйсам, зиёнсиз ўтираман, лекин ходимлар ишсиз қолади. Лекин бир хил пайтда ўша ёрдам керак», — дейди Юлдуз Усмонова.
Шунингдек, хонанда фабрика жойлашган бинонинг иккинчи қаватида тиббий клиника ҳам очмоқда.
«Боғча очиб қўйиб, пул ишласам бўларди. Боғча ва мактаб очганимда пул тайёр эди. Лекин мен ундай қилмадим. Пулни менга ўз касбимдан бериб турибди Худойим. Хурсанд бўлганим, президентимиз билан бизнинг фикримиз бир жойдан чиқиб, олдиндан ҳаракат қилганимга роса қувондим. Имкон қадар бир нарсалар очиш керак. Шунинг учун ўша ерда клиника бўлса, кимнингдир тиши оғрийди, кимнингдир боласи иситмалайди. Клиника 24 соат ишлайдиган бўлса, чиқаверади одамлар. У ерда дорихоналар бўлади, имкон қадар нима қўлимиздан келса, қиламиз», — дейди Юлдуз Усмонова.
Юлдуз Усмонова 2017 йилда 10 йиллик катта танаффусдан сўнг кетма-кет 15 кун концерт дастурини тақдим этди. Хонанда 2017 йилдан буён Ўзбекистондаги энг кўп кунлик концертлар рекодчиси ўрнини бошқа ҳеч қайси ҳамкасбига бўшатмай келмоқда.
58 ёшини нишонлаётган Юлдуз Усмонова 2022 йилнинг март ойида 16 кундан иборат, 100 фоиз жонли ижрода ўтадиган янги концерт дастурига тайёргарлик кўрмоқда.
Мавзуга доир:
- «Йиғлашга вақтим йўқ». Юлдуз Усмонова онасига уч кун аза тутгани, ўзининг видеоларини кўра олмаслиги, энергияни қаердан олиши ва 20 та қўшиғини бекор қилгани ҳақида (видео)
- «Зарарига ишлаётган бўлса ҳам корхонамни ёпа олмайман». Юлдуз Усмонова президент билан гапи бир жойдан чиққани ва янги бизнес бошлаётгани ҳақида (видео)
Изоҳ (0)