Россиянинг SmartAvia компанияси Фарғона шаҳрига мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди, дея хабар қилмоқда Uzbekistan Airports.
Қайд этилишича, 11 декабрда ушбу авиакомпания Домодедово аэропортидан Фарғона аэропортига биринчи қатновини амалга оширди. Анъанага кўра, самолёт сувли арка билан кутиб олинди.
Москва–Фарғона–Москва йўналишидаги мунтазам қатновлар ҳафтанинг шанба кунлари Boeing-737, 800 ва А-321 лайнерларида амалга оширилади.
Бундан аввал Фарғона ва Волгоград ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилгани, Наманган ва Санкт-Петербург ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилгани ҳамда Махачқалъадан Навоий шаҳрига парвозлар йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)