• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Кириб келаётган янги — 2022 йилда ҳосилимиз янада мўл бўлсин!». Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

    Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларига табрик йўллади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қуйида табрикнинг тўлиқ матнини тақдим этамиз.

    Қадрли ватандошлар!

    Муҳтарам деҳқон ва фермерлар, аграр соҳа ходимлари!

    Бугунги қутлуғ айём – Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан сизларни, бутун халқимизни чин қалбимдан муборакбод этаман.

    Саховатли заминимизда гўзал ҳосил байрами нишонланаётган шу файзли дамларда янги Ўзбекистон равнақи ва аҳоли фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган, қадоқ қўли ва фидойи қалби билан элимизнинг ризқ-насибасини яратаётган, ўз ишининг устаси бўлган моҳир деҳқон ва фермерлар, боғбонлар, чорвадор ва пиллакорлар, сувчилар ва ирригаторлар, агроном ва механизаторлар, агрокластерларнинг раҳбарлари ва ишчи-ходимлари, деҳқон хўжалиги раҳбарлари, соҳанинг жонкуяр олимлари ҳамда мутахассисларига самимий миннатдорчилик билдираман.

    Азиз дўстлар!

    Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида узоқни кўзлаган ҳолда амалга ошираётган туб ислоҳотларимиз тизимда салмоқли натижаларга эришишда муҳим омил бўлмоқда.

    Биз бу йўналишдаги ишларимизни изчил давом эттириб, мамлакатимизда қулай агробизнес муҳитини яратиш, бу борада инвестициявий жозибадорликни ошириш, соҳани саноатлаштириш масаласига устувор аҳамият қаратмоқдамиз.

    Ўз навбатида, омилкор деҳқон ва фермерларимиз энг сўнгги илм-фан ютуқларини пухта ўрганган ҳолда, кўп йиллик бой билим ва тажрибалари билан соҳа тараққиёти учун азму шижоат кўрсатаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

    Ҳаммамизга аёнки, деҳқончилик ер юзидаги энг шарафли, айни вақтда машаққатли касблардан биридир. Юртимиз қишлоқ хўжалик соҳаси бу йил ҳам турли қийинчиликларга дуч келганига барчамиз гувоҳмиз.

    Аввало, дунё миқёсида давом этаётган пандемия таъсири, қолаверса, баҳорда ёғингарчиликнинг кам бўлгани, ёз чилласининг ўта иссиқ келиши, сув ресурсларининг ҳар йилгидан сезиларли даражада танқислиги деҳқонларимизнинг ирода ва матонатини яна бир бор синовдан ўтказди.

    Лекин мавжуд муаммоларга қарамасдан, барча тармоқларда мўл ҳосил етиштириб, аввалги йилларга нисбатан юқори марраларга эришганингиз учун сиз, азизларга ҳар қанча таҳсин айтсак, арзийди.

    Бу йил республикамиз бўйича 20 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот, 7,4 миллион тоннага яқин дон, 3,4 миллион тоннадан зиёд пахта хом ашёси, 23 минг тонна пилла, 2,6 миллион тонна гўшт, 11 миллион тоннадан ортиқ сут маҳсулотлари, 8,3 миллиард дона тухум, 400 минг тонна балиқ етиштирилгани йил бўйи туну кун қилинган машаққатли меҳнатнинг муносиб самарасидир.

    Бу ҳақда гапирганда, ғалланинг ҳар гектаридан 95-100 центнердан ҳосил олган Марҳамат туманидаги «Сотволдиев Ҳошимжон», Бувайда туманидаги «Исломжон Шукурулло», Оҳангарон туманидаги «Нажмиддин Фахриддин файз», Дўстлик туманидаги «Фарҳод», Ромитан туманидаги «Кўҳна Бухоро», Қарши туманидаги «Мўл ҳосил сифат», Риштон туманидаги «Моҳинур файзли гавҳари», Қумқўрғон туманидаги «Паданг», Элликқалъа туманидаги «Сахтиён Азамати», Тўрақўрғон туманидаги «Шоҳида бургути» каби фермер хўжаликларининг номларини мамнуният билан эътироф этамиз.

    Аграр соҳанинг яна бир муҳим тармоғи – пахтачиликда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида жорий мавсумда ўтган йилга нисбатан 422 минг тонна кўп пахта хом ашёси етиштирилди. Ҳосилдорлик эса ўртача 6,3 центнерга ошгани айниқса эътиборлидир.

    Бундай улкан хирмонни яратишга салмоқли ҳисса қўшган Қумқўрғон туманидаги «Термиз Жайхун», Дўстлик туманидаги «Сангзор-текстил», Зафаробод туманидаги «Жиззах кентекс», Боёвут туманидаги «Боёвут текстил кластер», Қоракўл туманидаги «Қоракўл кумуш калава», Ғиждувон туманидаги «Бухоро агро кластер», Тўрақўрғон туманидаги «Наманган тўқимачи кластер», Пахтачи туманидаги «Пахтачи кластер», Оққўрғон туманидаги «Оққўрғон агро кластер», Янгиариқ туманидаги «Янгиариқ текс», Боғот туманидаги «Коботекс» каби пахта-тўқимачилик кластерлари, шунингдек, Жарқўрғон туманидаги «Хушбоқ бобо», Шароф Рашидов туманидаги «Норқозоқ ота», Юқори Чирчиқ туманидаги «Тангирберди ота», Қўрғонтепа туманидаги «Савай кўрки», Пешку туманидаги «Варахшо нурли замини», Беруний туманидаги «Раҳматулла Чаман» фермер хўжаликлари ҳаммага намуна бўлганини миннатдорлик билан таъкидлаймиз.

    Қадрли юртдошлар!

    Бугунги кучли рақобат шароитида қишлоқ хўжалиги тизимида ҳам янгича ёндашув, инновациялар ва илғор ишланмаларни, интенсив ва ресурс тежайдиган технологияларни изчил татбиқ этишни замоннинг ўзи тақозо қилмоқда.

    Кейинги пайтда бутун дунёда бўлгани каби минтақамизда ҳам юз бераётган иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг тобора тақчил бўлиб бораётгани, экологик муаммолар соҳада илм-фан ва ишлаб чиқариш уйғунлигини таъминлаш нақадар долзарб эканини кўрсатмоқда.

    Ана шу омилларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегияси соҳада ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва инновацион технологияларни қўллаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига сифатли маҳсулотлар етказиб бериш, экспорт географиясини кенгайтиришдек устувор масалаларда дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

    Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларига асосланган, бошқарувнинг мутлақо замонавий шакли бўлган кластер тизими жорий этилаётгани амалда ўзини тўла оқламоқда. Ушбу инновацион тизим аграр соҳани ривожлантиришнинг муҳим воситасига, қишлоқ аҳолисининг кафолатли даромад манбаига айланиб бормоқда.

    Ҳозирги вақтда юртимизда барча йўналишларда 651 та агрокластер фаолият юритиб, пахта ва ғалланинг 100 фоизи, мева-сабзавотнинг 40 фоизидан ортиғи айнан ана шундай корхоналар улушига тўғри келмоқда.

    Агрокластерлар қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, соҳани саноатлаштириш, маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш, пировардида четга хом ашё эмас, қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулот экспорт қилиш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш каби асосий вазифаларни самарали амалга оширмоқда.

    Натижада биргина пахтачиликда толани қайта ишлаш кўрсаткичи 2,5 бараварга ошди. Ҳосилнинг 100 фоизи мамлакатимизда қайта ишланиши туфайли ип-калава ишлаб чиқариш 2 бараварга, тайёр маҳсулот ҳажми 3 бараварга ортди. Бу борадаги йиллик экспорт миқдори қарийб 3 миллиард долларни ташкил қилди.

    Ер қадрини биладиган, унинг ҳар қаричидан унумли фойдаланадиган, доимо изланиб, ноёб тажриба мактаби яратган кластер раҳбарлари, фермер ва деҳқонларимиз, шунингдек, мева-сабзавот, шоли, доривор гиёҳлар етиштириш, чорвачилик ва бошқа соҳаларда ҳам юқори натижаларни қўлга киритиб келаётгани ғоятда аҳамиятлидир.

    Ҳурматли соҳа вакиллари!

    Сизларга маълумки, сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини ошириш, оборотдан чиққан экин майдонларини қайта фойдаланишга киритиш, лалми ерларни ўзлаштириш ишларига жиддий эътибор қаратилмоқда. 2020-2021 йилларда 369 минг гектар ер қайта фойдаланишга киритилди. Сув тежайдиган технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан субсидия ажратиш тизими йўлга қўйилди.

    Шунингдек, янги иссиқхоналар ташкил этиш, озиқ-овқат маҳсулотлари таннархининг барқарорлигини таъминлаш борасидаги ишлар ҳам ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Хусусан, биргина 2021 йилнинг ўзида 797 гектар майдонда қиймати 2,3 триллион сўмлик 398 та замонавий иссиқхона ишга туширилиб, 11 мингдан ортиқ кишининг бандлиги таъминланди.

    Буларнинг барчаси ички бозор эҳтиёжини қондириш билан бир қаторда, экспорт имкониятларини кенгайтириб, қишлоқ жойларида кўркам ва қулай бўлган савдо, логистика марказлари ва қайта ишлаш корхоналарини ривожлантирмоқда Хорижий мамлакатлар бозорларига янги истиқболли йўналишлар очилиб, қарийб 1,5 миллион тонна мева-сабзавот маҳсулотлари 65 та давлатга экспорт қилинди.

    Бу ўринда, экспорт кўрсаткичларида ўтган йилга нисбатан дуккакли маҳсулотлар 122 фоизга, узум маҳсулотлари 142 фоизга, сабзавотлар 103 фоизга ҳамда ёнғоқ маҳсулотлари 1,8 баробарга ўсганини алоҳида қайд этиш лозим.

    Айни пайтда, янги лойиҳалар устида ишлаш, бозор механизмлари тамойилларини кенг жорий этган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, хизмат кўрсатиш турларини кўпайтириш ва сифатини янада яхшилаш, малакали мутахассисларни тайёрлаш масалалари диққатимиз марказида бўлиши лозим. Ана шу талаб ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда, соҳада кенг кўламли ислоҳотларни жорий этиш режалаштирилмоқда.

    Жумладан, маҳсулот етиштириш таннархини 30-35 фоизга қисқартириш, ер унумдорлигини ошириш, деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 бараварга кўпайтириш, экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, агросаноат корхоналарини хом ашё билан таъминлаш ва ишлаб чиқариш ҳажмини кескин ўстириш, чорвачилик тармоқлари фаолиятини такомиллаштириш, сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида бошқариш тизимига ўтиш келгусида ўзининг ижобий самарасини кўрсатади, албатта.

    Олдимизда турган бундай масъулиятли вазифаларни бажаришда барчангиз елкама-елка туриб, бир тану бир жон бўлиб, бор малака ва тажрибангизни, куч-ғайрат ва салоҳиятингизни сафарбар этишингизга ишонаман.

    Муҳтарам дўстларим, қадрдонларим!

    Мир Алишер Навоий ҳазратларининг бободеҳқонларни улуғлаб, улар ерга уруғ сочиб, эл-юрт учун ризқ йўлини очадилар, деб айтган сўзларида теран ҳаётий маъно борлигини ҳаммамиз яхши биламиз.

    Сизларни ушбу файзли ва шукуҳли айём билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик ва фаровонлик тилайман.

    Кириб келаётган янги – 2022 йилда ҳосилимиз янада мўл бўлсин!

    Халқимиз, элимиз дастурхонидан тўкин-сочинлик ҳеч қачон аримасин!

    Умрингиздан, меҳнатингиздан барака топинг, танти ва бағрикенг, яратувчан ва она заминни севиб ардоқлайдиган азизларим!

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси президенти

    Маълумот учун, Ўзбекистонда декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида байрам қилинади.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини 8 декабрь — Конституция байрами билан табриклади
    • Шавкат Мирзиёев 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон халқига мурожаат йўллади
    • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига табрик йўллади

    11.12.2021, 20:53   Изоҳ (0)   24354
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги 7-оилавий поликлиника фаолияти билан танишди

    11.12.2021, 20:21

    Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги меҳнат таълимига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабини бориб кўрди

    11.12.2021, 19:52

    Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти университетга айлантирилди

    11.12.2021, 19:20

    «Геология иқтисодиётга сув ва ҳаводек зарур». Шавкат Мирзиёев Геология фанлари университетига ташриф буюрди

    11.12.2021, 18:50

    «Бунёдкор»нинг 19 ёшли футболчиси Диёр Раҳимқулов автоҳалокат оқибатида вафот этди

    11.12.2021, 18:25

    Фото: Фарғонадаги қуёш батареялари ёрдамида ишлайдиган кўчма светофорлар

    11.12.2021, 18:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.