• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қўйлиқ» бозорини кўчириш тўғрисидаги қарор 2017 йилда қабул қилинган. Бозор кўчирилиши билан боғлиқ янги тафсилотлар маълум қилинди

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Қўйлиқ» деҳқон бозори йўл кенгайтирилиши сабаб бошқа жойга кўчирилишини маълум қилганди. Бундай қарор ҳукумат томонидан 2017 йилдаёқ қабул қилинган, деб хабар бермоқда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан танишиб чиққан «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Пойтахтнинг энг йирик бозорларидан бири кўчирилиши ҳақидаги хабарлар тарқалганига бир неча кун бўлди (кўчириш тўғрисидаги хабарлар бир неча йил аввал ҳам тилга олинган). Шаҳар ҳокимлиги бундай қарор Тошкент ҳалқа йўлини кенгайтириш ва унинг устидан ўтадиган чорраҳаларни кенг кўламли реконструкция қилиш режалари билан боғлиқлигини маълум қилиб, тез фурсатларда лойиҳа ҳақида батафсил маълумот беришни билдирди.

    «Қўйлиқ» бозори қаерга кўчирилади?

    Фото: Food City

    Фото: Food City

    9 декабрь куни бозор Қўйлиқдан 6,5 километр узоқликда, Тошкент вилоятида жойлашган Food City савдо мажмуасига кўчирилиши ҳақида хабарлар тарқалди. У мамлакатдаги биринчи қишлоқ хўжалиги кластери ва замонавий савдо майдончаси ҳисобланади.

    Food City вакилининг «Gazeta.uz»га маълум қилишича, халқаро тажриба ўрганилгач, бозорни пойтахт ташқарисига ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.

    «Агар халқаро тажрибага қарайдиган бўлсак, унда барча бозорлар шаҳар ташқарисида жойлашганини кўришимиз мумкин. ‘Қўйлиқ’ — бу озиқ-овқат маҳсулотларини Тошкент бўйлаб тақсимловчи марказ. Кўплаб кичик дўконлар бу ерда маҳсулот харид қилади ва уларни уйлар олдидаги дўконларда сотади. Транспорт оқимининг кўплиги эса йўлларда тирбандликлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади», — деб таъкидлаган компания вакили.

    У, шунингдек, «Қўйлиқ» бозорида ишлайдиганлар янги бозорда жой ажратишда устуворликка эгалигини, уларга пойтахт ҳокимлиги томонидан савдо жойи учун ўрнатиладиган ижара пулидан 80 фоизлик чегирма тақдим этилишини билдирган.

    «Kun.uz»нинг ёзишича, савдо марказидаги дўконлар июль ойидан бошлаб ижара сифатида таклиф этила бошланган. Ижара пули 50 миллиондан 100 миллион сўмгачани ташкил қилган. Мажмуа вакили эса бу бошланғич нарх эканлигини, 100 миллион сўмдан кўпроқ маблағ гаров сифатида талаб этилиши, ойлик ижара пули эса 3,5 миллион сўмни ташкил этишини айтган.

    Food City вакилининг «Gazeta.uz»га маълум қилишича, янги бозордан узоқроқда истиқомат қилувчи истеъмолчилар, шу жумладан, энг яқин метро бекатларидан бепул автобус йўналишларини жорий этиш режалаштирилган. Ҳозирда ҳаракатланиш схемаси ишлаб чиқилмоқда ва зарур автобуслар сони аниқлаштирилмоқда.

    Food City маълумотларига кўра, 20 минг квадрат метр майдонни эгаллаган савдо бозори ҳафтасига 7 кун, 24 соат давомида ишлайди.

    Ҳукумат фармойишида нималар қайд этилган?

    «Gazeta.uz» ўрганиб чиққан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги фармойишида «Бектемир Нур агро» ва «Турсунов Улуғбек агро» фермер хўжаликларига қарашли бўлган 55 гектар майдонни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш корхонаси, деҳқон (озиқ-овқат) бозори, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи савдоси мажмуаси, йирик савдо мажмуаси (гипермаркет), шунингдек, автомобиль тўхташ жойи ва автобус бекати қурилиши учун ажратиш назарда тутилган.

    Мажмуани қуриш таклифи Тошкент вилояти ҳокимлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва «Тошкентвино» комбинати томонидан билдирилган.

    Қурилиш мақсадлари сифатида «Тошкент шаҳри аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, замонавий талабларга жавоб берадиган қулайликлар яратиш ва хизматлар кўрсатиш, ушбу фаолият билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари ва тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини республиканинг бошқа ҳудудларидан тез ва арзон етказиб бериш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва экспорт қилиш ҳажмини ошириш» кўрсатилган.

    Янги мажмуанинг очилиши 2019 йилга мўлжалланган эди. Қурилиш буюртмачиси сифатида «Тошкентвино» комбинати танланган, бош пудратчи эса — «Ўзагросаноатлойиҳа» ҳисобланади. Лойиҳа президентга ҳам тақдим этилган.

    Фармойишда қайд этилишича, қурилиш ишлари якунлангач, савдо билан шуғулланувчи ва «Қўйлиқ» деҳқон бозори ҳудудида хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар (фермер ва деҳқон хўжаликлари) янги комплексга кўчирилади.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри очиқ маълумотларига кўра, Food City’га 2017 йил 5 декабрда Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида ташкил этилган Food City Tashkent эгалик қилади. Асосий фаолият тури — нотурар жойлар бошқаруви ва ижараси ҳисобланади.

    Унинг таъсисчилари қаторидан Procab (60,7 фоиз), «Trastбанк» компанияси Trast Leasing (26 фоиз) ва «Тошкентвино» (13,3 фоиз) ўрин олган. Раҳбари эса Дилшод Хабибуллаевич Самигов.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Procab кабел ва сим маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи компаниянинг 47,8 фоиз улуши Inter Alltech Limited Компаниясиъга тегишли (Google орқали қидирувлар «Аллтек» Россия компаниялар гуруҳига қарашли эканини кўрсатмоқда). 26,1 фоиз улушга Дилмуроджон Батирович Парпиев эгалик қилса (отасининг исми ва фамилияси ДСҚнинг собиқ раҳбари Ботир Парпиевнинг исм ва фамилияси билан бир хил), қолган 26,1 фоиз улуш Тохир Мирахимович Шариповга қарашли.

    Дилмурод Парпиев ва Тозир Шарипов шунингдек, Inco-Construction (Inco компаниялар гуруҳи), Alutex, Inco Invest, Furnir ва Presystem Universal компанияларида тенг (50 фоиз) улушларга эга.

    «Тошкентвино»нинг энг йирик акциядорлари қаторидан — 31,4 фоиз улуш билан Буюк Британиянинг Виржиния оролларидаги Fruit Industrials S.A. компанияси ўрин олган.

    Сотувчилар норозилиги

    Ижтимоий тармоқларда Қўйлиқдаги деҳқон бозори ва улгуржи бозор яқинидаги автомобиль йўлини одамлар «жонли девор» ҳосил қилиб тўсишга уринаётгани акс этган видеоёзувлар тарқалди. Видеога олаётган шахснинг изоҳига кўра, одамлар «Қўйлиқ» бозори йўл кенгайтирилиши ва йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан бузилишга тушгани ва бозор ҳудудига кириш ёпиб қўйилганидан норозилик билдириб, йўлни тўсишга чиққан.

    «Дарё» вазият юзасидан изоҳ олиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматларига мурожаат қилди. Ҳокимлик матбуот хизмати сўровларга жавоб бермаган бўлса, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари «вазият бўйича иш олиб борилаётгани»ни, яқин вақт ичида расмий изоҳ берилишини маълум қилди.

    10.12.2021, 15:56   Изоҳ (0)   34993
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

    10.12.2021, 14:10

    Тошкентда Афғонистон муваққат ҳукумати билан трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинди

    10.12.2021, 13:53

    Самарқандда ДХХ чойхонада қимор ўйнаётган 17 кишини қўлга олди. Ўйинни 63 ёшли эркак ташкил қилган

    10.12.2021, 13:02

    «Ўзгидромет» дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    10.12.2021, 12:28

    Ўзбекистонга 2021 йилнинг 11 ойида хориждан юборилган пул ўтказмалари ҳажми маълум қилинди

    10.12.2021, 12:01

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 11 декабрь куни ёмғир ёғади

    10.12.2021, 11:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.