Республика Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, дам олиш кунлари ёмғир ёғиши ва ҳаво ҳароратининг меъёрий қийматларгача пасайиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, 10 декабрь, жума куни республика ҳудудида ҳаво ҳарорати 16-18 даража илиқ, жанубий туманларда 20-21 даража атрофида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу меъёрдан 9-11 даражага юқоридир.
11 декабрь, шанба куни Каспий денгизидан нам ҳаво массалари кириб келиши сабаб Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, кечга томон Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқни ташкил этади, кундуз кунлари 10-15 даражагача илиқ бўлади.
12 декабрь, якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида (Фарғона водийси вилоятларидан ташқари) баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, шимолий туманларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучаяди.
Кундузи ҳаво ҳарорати пасайишда давом этади ва 4-9 даража илиқдан юқори бўлмайди. Бундай ҳарорат ушбу кун учун ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.
Изоҳ (0)