• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    30 ёшли Мессиас «Милан»нинг қутқарувчисига айланмоқда. Бир неча йил аввал қора ишчи бўлган футболчи бу даражага қандай эришди?

    27 ёшида профессионал футболга кириб келган Жуниор Мессиас сўнгги вақтларда «Милан»да асосий роллардан бирини бажармоқда. Мессиас Чемпионлар Лигасида гол урди, ундан сўнг А Серияда «Женоа» дарвозасини икки бор ишғол қилди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Милан» 2021 йилнинг ёзидаги трансфер ойнасини самарали якунлади: жамоага Темуэ Бакайоко («Челси»дан ижара), Петро Пеллегри («Монако»дан ижара) ва Яссин Адли («Бордо»дан харид қилинди ва дарҳол жамоанинг ўзига ижарага берилди).

    Италияликлар ҳужум чизиғи учун ижодкор футболчи қидирди. Асосий номзод «Брест» футболчиси Ромен Февр бўлиб турганди, аммо трансфер амалга ошмади. Шундан сўнг «Милан» Алексей Миранчук борасида «Аталанта» билан боғланди, музокаралар ижобий бошланмади, уни давом эттиришга эса вақт йўқ эди.

    «Милан» Б Серияга эътиборини қаратди. «Кротоне» жамоаси ҳужумчиси Жуниор Мессиас харид қилинди.

    Бразилиялик тиббий кўрикдан ўтди ва клуб билан шартнома имзолади. Футболчи 5,4 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 2,6 миллион еврога ижара асосида жамоага келди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2020/21 йилги мавсумда Жуниор Мессиас «Кротоне» сафида илк бор А Серияда ўйнаганди. Юқори дивизионда бразилиялик футболчи йўқолиб қолмади — 4-турда «Ювентус»га қарши баҳсда Мессиас ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди. Мавсум давомида ҳужумчи А Серияда 9 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. У яхши футболчига айланди, лекин ҳаваскорларга хос беғуборликни йўқотмади. Италия чемпионатидаги ўйинларнинг бирида Мессиаснинг футболкаси йиртилиб кетади. Бошқа футболчилар дарҳол футболкасини алмаштиргани югуради, аммо Жуниор мато осилиб қолмаслиги учун уни тугун қилиб боғлади ва Италия чемпионати эмас, мактаб биринчилиги мусобақаси ўтказилаётгандек ўйнашда давом этди.

    Жуниор бўйи икки метр келадиган нигериялик ҳужумчи Сими билан биргаликда «Кротоне» урган голларнинг ярмидан кўпига муаллифлик қилди (45 тадан 29 таси икки ҳужумчига тегишли).

    Иккала ҳужумчи ҳам янги мавсумда А Серияда қолди («Кротоне» Б Серияга тушиб кетган бўлса ҳам): Нванкво «Салернитана»да, Мессиас эса «Милан»да.

    Жуниорнинг ажралиб турадиган хислати — яхши техника. Кўчадаги ўйинлари сабаб дриблингчига айланганини ўзи ҳам тан олади.

    Дриблинг — Бразилиядан, кўчадан ўрганилган. Мен профессионал жамоаларнинг академиясида шуғулланмаганман, шунчаки дўстларим билан вақт ўтказардим. Биз эркин эдик — ҳар ким ўзи хоҳлаган нарсасини қиларди. Шунинг учун финтлар фақатгина самарали эмас, фойдали ҳам бўлиши керак, деб ҳисоблардик. Футболнинг маъноси — ғалаба. Зиданни эслайман, унинг ўйин услуби менга жуда ёқарди. У хотиржам, самарали ва чиройли ҳаракат қиларди! Ҳозирги футбол — бу тактика, ёрқин футболчилар етишмайди. Футбол янада жозибалироқ бўлишини истардим.

    Жуниор Мессиас

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Мессиаснинг маҳоратидан кўра унинг босиб ўтган йўли қизиқроқ. Мессиас «Крузейрос» академиясида футболни ўргана бошлайди. Аммо асосий жамоага ўтиш унга насиб этмайди. 20 ёшида бразилиялик футболчи оиласини боқиш учун Италияга йўл олади. Акаси ундан аввалроқ Европага борган эди.

    Мессиас Турин чеккасидаги Барреира ди Милано номли кварталга жойлашди. Қурилиш майдончасидан иш топиб, арзимас пулга вайрон бўлган бинолардан қолган ғиштларни тозаларди ва майдаларди. Футбол унинг хоббиси сифатида қолиб кетди. Кейин эса қурувчи бўлиб ишлади, ундан сўнг маиший техника савдоси билан шуғулланадиган компанияга ишга кирди, у ерда юк ташувчи ва курьерлик вазифаларини бажарди.

    Дам олиш кунларида иммигрантлардан ташкил топган «Спорт Варик» ҳаваскорлар жамоасида тўп сурарди. Бош мураббий Эцио Росси жамоанинг ривожланишига ёрдам берди. Кейинчалик мутахассис «Казале» жамоасидан таклиф олади ва у Мессиасни ўзи билан бирга олиб кетади. Мураббий футболчи танлашда адашмаган эди: Жуниор 32 ўйинда 21 та гол уриб, жамоасининг Д Серияга қадар чиқишига ёрдам берди. Шу тариқа бразилияликнинг Италия футболидаги парвози бошланди. Жуниорни жамоадошлари Фигура (испанчада «юлдуз» деган маънони билдиради) деб атарди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мессиас Италия фуқаролигини олиш учун ҳаракат қиларди, тахминан ўша вақтларда Жуниорни профессионал клублар пайқай бошлади. Ҳужумчи 25 ёшида Д Серия, 27 ёшида C Серия, 28 ёшида Б Серияда ўйнади. 29 ёшида «Кротоне» билан биргаликда А Серияга чиқди. 30 ёшида эса «Милан»да пайдо бўлди.

    Менинг ҳикоям нимани ўргатади? Ишонч доим кераклигини. Албатта, омад ҳам керак, лекин меҳнатсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Ҳеч қачон ўзимни кучли ўйинчи деб ҳисобламаганман. Ундан ташқари бошқалардан ҳам ёмонроқ эканимга амин эдим. Шунинг учун кўпроқ шуғулланардим.

    Жуниор Мессиас

    Мавзуга доир

    • Қувғинликдан миллат қаҳрамони бўлишга қадар. Италияни узоқ куттирган ҳужумчи — Чиро Иммобиле
    • Англия клубларидан ҳеч қачон таклиф олмаган, Роналдодан Ривалдони устун кўрадиган ва «Милан»га тасодифан ўтиб қолган Маркос Кафу ҳақида
    • Қадрдон бутси, футболга кириб келишдаги тўсиқлар ва гўзал Женни. Марадона эмас, Роналдога ҳавас қилган неаполлик «пакана» — Лоренцо Инсинье ҳақида

    10.12.2021, 13:31   Изоҳ (0)   16760
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа Лигаси ва Конференциялар Лигасининг плей-офф босқичига йўл олган жамоалар номи маълум бўлди

    10.12.2021, 10:48

    Конференциялар Лигаси. Элдор Шомуродов захирадан тушган ўйинда «Рома» аутсайдерни енгиб, 1-ўрин билан плей-оффга чиқди

    10.12.2021, 00:55

    UFC’даги 4-жангини ўтказадиган Заррух Адашев, ўзбек клубларига 2+2 шаклида ўрин ажратган ОФК ва 30 миллион евро зарар кўрган «Барселона». Энг сўнгги спорт янгиликл...

    09.12.2021, 21:26

    ФИФА франциялик футболчи билан боғлиқ вазият туфайли «Насаф»га тақиқ қўйди. У қаршиликлар сафида битта ҳам ўйин ўтказмаган

    09.12.2021, 16:15

    Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалига йўлланма олган жамоалар номи маълум бўлди

    09.12.2021, 11:54

    ЕЧЛ. «Бавария»га йирик ҳисобда ютқазган «Барселона» Европа Лигасига равона бўлди, Роналдусиз «Манчестер Юнайтед» аутсайдерни енга олмади

    09.12.2021, 03:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.