• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    UFC’даги 4-жангини ўтказадиган Заррух Адашев, ўзбек клубларига 2+2 шаклида ўрин ажратган ОФК ва 30 миллион евро зарар кўрган «Барселона». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 9 декабрнинг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    ОФК 2023 йилдан Ўзбекистон клубларига 2+2 шаклида ўрин ажратади

    Фото: Twitter

    Осиё футбол конфедерацияси ташкилотга аъзо мамлакатлар ассоциацияларидан 2023 йилги мавсум давомида қитъанинг клублар миқёсидаги нуфузли мусобақаси — Осиё Чемпионлар Лигасида қатнашадиган клублар сонига аниқлик киритди, деб хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

    Унга кўра, Осиё Чемпионлар Лигасининг 2023 йилги мавсумида Ўзбекистон клубларига 2+2 кўринишида квота ажратилади. Бунда Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони ва мамлакат кубоги ғолиби ОЧЛ баҳсларининг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўл олади. Миллий чемпионатнинг 2 ва 3-ўрин соҳиблари эса ОЧЛдаги юришини саралаш босқичидан бошлайди.

    Маълумот учун, 2021 йилги мавсум якунларига бўйича Суперлига ғолиби «Пахтакор» Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олди. Кубок соҳиби «Насаф» эса ўз иштирокини плей-офф босқичидан бошлайди. Агар «аждарлар» саралашдан ўтишнинг уддасидан чиқса, Суперлигада 2-ўринни эгаллаган «Сўғдиёна» ҳам ОЧЛда иштирок этади.

    ФИФА франциялик футболчи билан боғлиқ вазият туфайли «Насаф»га тақиқ қўйди. У қаршиликлар сафида битта ҳам ўйин ўтказмаган

    Диаките Абделае ва Марко Станоевич

    Диаките Абделае ва Марко Станоевич
    Фото: «Насаф»

    ФИФА «Насаф» жамоасига тақиқ қўйди. Бунга қаршиликларнинг франциялик футболчи Абделае Диаките билан тузилган шартнома шартлари бажарилмагани сабаб бўлган. Қайд этиш, француз «Насаф» сафида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаган.

    Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқиш мумкин

    Заррух Адашев UFC’даги тўртинчи жангини ўтказади

    Фото: UFC

    Ўзбекистонлик яккакурашчига бу сафар бразилиялик Клейдсон Родригес (7-1) рақиб бўлади. Жанг 16 январь кунги UFC оқшомида бўлиб ўтади.

    Бу Клейдсон учун UFC’даги дебют жанг ҳисобланади, 25 ёшли яккакурашчи профессионал MMA’да қаторасига 6 жангдан бери ғалаба қозониб келмоқда. Адашев эса UFC’даги кетма-кет икки мағлубиятдан кейин август ойида Райан Бенуани мағлуб этганди.

    Жаҳон

    Доменико Тедеско — «Лейпциг» бош мураббийи

    Фото: Twitter

    Доменико Тедеско «Лейпциг» бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, 36 ёшли мутахассис билан 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган шартнома тузилган.

    Тедеско 11 декабрь куни Германия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган «Боруссия М»га қарши ўйинда «Лейпциг» бош мураббийи сифатида дебют қилади.

    «Барселона» 21 йил ичида илк бор ЕЧЛ плей-оффига чиқа олмади

    Фото: Getty Images

    «Барселона» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-турида «Бавария»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

    Каталония клуби 7 очко билан учинчи ўринни эгаллади ва турнирдан чиқиб кетди, эндиликда жамоа Европа Лигасида ўз юришини давом эттиради.

    «Барселона» 21 йил ичида биринчи марта Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичига чиқа олмади. 2000/01 йилги мавсумда жамоа гуруҳда «Милан» ва «Лидс»дан кейин учинчи ўринни эгаллаганди. Ўшанда «Барса» Европа Лигасида ярим финалгача етиб бориб, «Ливерпуль»га ютқазганди (0:1).

    Бунгача жамоа кетма-кет 17 марта мусобақанинг плей-офф босқичида қатнашганди. Мазкур серия 2004/05 йилги мавсумда, Лионель Месси асосий жамоада ўзининг биринчи мавсумини ўтказган пайтда бошланган ва аргентиналик клубни тарк этганидан кейинги дастлабки мавсумда тўхтади.

    2003/04 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида иштирок этмаган, боиси Ла Лигада олтинчи ўрин билан кифояланганди.

    «Барселона» ЕЧЛ плей-офф босқичига чиқа олмагани сабабли 30 миллион евро зарар кўради

    «Барселона»нинг Чемпионлар Лигасини тарк этиши клубга молиявий томондан зарба беради.

    Mundo Deportivo хабарига кўра, клуб бюджетида жамоанинг ҳар доимгидек Чемпионлар Лигасининг камида 1/4 финалига чиқиши кутилган.

    Мусобақадан чиқиб кетиш бюджетга 30 миллион евродан кўпроқ зарар келтиради. «Барса» 1/8 финалга чиққани учун 9,6 миллион, чорак финалга чиққани учун эса 10,6 миллион олишни режалаштираётганди.

    Шунингдек, ҳомийлар, телевидение ва ўйин кунидан тушадиган даромадлардан ҳам умид қилинганди.

    Эндиликда Каталония клуби йўқотишларнинг ўрнини қоплаш учун Европа Лигасида камида финалга чиқиши керак бўлади.

    Пелега 2-3 кун ичида шифохонадан жавоб берилади

    Фото: Twitter

    Собиқ футболчи Пеленинг қизи Кели Насименто отасининг бир неча кундан кейин касалхонадан чиқишини маълум қилди.

    81 ёшли бразилиялик 8 декабрь, пайшанба куни операциядан кейин олдиндан режалаштирилган даволаниш учун шифохонага ётқизилган.

    Эслатиб ўтамиз, Пеле 6 сентябрь куни йўғон ичакдаги ўсимтани олиб ташлаш бўйича операцияни бошдан ўтказганди.

    Чемпионлар Лигасида тарихий натижа ўрнатилди

    Фото: Getty Images

    Гуруҳ босқичида учта жамоа 6 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. «Бавария», «Аякс» ва «Ливерпуль» 6 учрашувда 18 очко жамғаришга муваффақ бўлди.

    Бугунга қадар Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида биттадан ортиқ жамоа гуруҳ босқичини 6 та ғалаба билан тугатмаган эди.

    Аввалроқ бундай натижага «Милан» (1992/93), «ПСЖ» (1994/95), «Спартак» (1995/96), «Барселона» (2002/03), «Реал» (2011/12, 2014/15) ва «Бавария» (2019/20) эришган эди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    09.12.2021, 21:26   Изоҳ (0)   22770
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ФИФА франциялик футболчи билан боғлиқ вазият туфайли «Насаф»га тақиқ қўйди. У қаршиликлар сафида битта ҳам ўйин ўтказмаган

    09.12.2021, 16:15

    Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалига йўлланма олган жамоалар номи маълум бўлди

    09.12.2021, 11:54

    ЕЧЛ. «Бавария»га йирик ҳисобда ютқазган «Барселона» Европа Лигасига равона бўлди, Роналдусиз «Манчестер Юнайтед» аутсайдерни енга олмади

    09.12.2021, 03:02

    ЕЧЛ. 6 та гол урган ўйинда «Челси» 90+4-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди, «Ювентус» ғалаба қозониб, 1-ўринга кўтарилди

    09.12.2021, 00:53

    Олтинтўплардан де Бурларгача. Футбол оламидаги энг машҳур эгизаклар ҳақида

    08.12.2021, 21:08

    ЕЧЛ. «Реал» «Интер»ни таслим этиб, гуруҳни биринчи ўринда якунлади, «Милан» Еврокубоклар билан хайрлашди, «Атлетико» эса кейинги босқичда

    08.12.2021, 03:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.