Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Суперлигасининг 2022 йилги мавсуми Суперкубок учрашуви билан старт олади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ

Ўзбекистон Суперкубоги баҳси 26 февраль санасида бўлиб ўтади. Унда чемпион сифатида «Пахтакор» ва Кубок соҳиби сифатида «Насаф» ўзаро кураш олиб боради.

Суперлиганинг янги мавсуми эса 2 март куни старт олади. Чемпионатда 14 та жамоа иштирок этади.

  1. «Пахтакор»;
  2. «ОКМК»;
  3. «Бунёдкор»;
  4. «Локомотив»;
  5. «Насаф»;
  6. «Сўғдиёна»;
  7. «Металлург»;
  8. «Навбаҳор»;
  9. «Қўқон-1912»;
  10. «Сурхон»;
  11. «Қизилқум»;
  12. «Нефтчи»;
  13. «Динамо»;
  14. «Олимпик».
Аввалроқ, янги мавсумдан жамоалар сони 16 тага оширилиши ҳақида тахминлар янграганди. Аммо Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) бунга расмий муносабат билдириб, янги мавсумда жамоалар сонида ўзгариш бўлмаслигини айтиб ўтди.

2021 йилги мавсум якунларига кўра «Андижон» (13-ўрин) ва «Турон» (14-ўрин) Суперлигани тарк этди. Про-Лигадан «Нефтчи» ва «Динамо» Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. Ўтиш ўйинида Про-Лигада 3-ўринни олган «Олимпик» жамоаси Суперлигада 12-поғонани банд этган «Машъал»га қарши баҳс олиб борди. Унда Темур Кападзе шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 2022 йилги мавсумни Суперлигада бошлаш имконига эга бўлди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Геосиёсий вазиятнинг салбий таъсири сабабли инфляция даражаси кутганимиздан юқори шаклланди” — Мамаризо Нурмуродов
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Туркиядаги зилзила муносабати билан Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик йўллади
Крипто
Ўзбекистон 2022 йилда крипто секторидан бюджетга 300 минг доллардан ортиқ маблағ йиғди