Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 5 декабрь, якшанба куни ёмғир ёғиши ва ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қайд этилишича, иссиқ кунлардан сўнг 3 декабрь, жума куни шимоли-ғарбий ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан антитциклон кириб келади. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20 даража илиқ бўлади.

4 декабрь, шанба куни Бухоро, Навоий вилоятларида кучсиз ёмғир ёғиши сақланиб туради, қолган ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат фони пасаяди ва кечаси 5-10 даража илиқни, кундуз куни 9-14 даража илиқни ташкил этади.

5 декабрь, якшанба куни салқин ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати шу куннинг меъёрий қийматларига нисбатан янада пасаяди ва кечаси 2-7 даража илиқни, кундуз куни 5-10 даража илиқни ташкил этади. Шимолда кечаси 3-8 даражагача совуқ, кундуз куни 0-5 даражагача совуқ бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар