2 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека ва қурилиш материаллари мавзусидаги видеоселектор йиғилиши ўтказилгани тўғрисида хабар берилганди. Унда давлат раҳбари вилоят ҳокимлари ва уларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари уй-жой қурилиши учун пудратчи танлашда 2-3 та ташкилот билан чекланаётгани, сабаби ҳаммаси уларнинг одами эканини танқид қилган. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали орқали эфирга узатилган лавҳада сўз боради.
«Нимага деганда, ҳаммаси ўзингнинг одаминг. Қани қонун устуворлиги, жазо муқаррарлиги? Шу боис 2022 йилдан бошлаб давлат ҳисобидан амалга ошириладиган қурилишларда коррупцияга қарши курашиш бўйича янги тизим яратилади. Республика ва вилоят штаблари тузилади. Улар қурилиш нархлари асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, тасдиқланган лойиҳаларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш ва таниш-билишчиликка йўл қўймаслик устидан қаттиқ назорат ўрнатади», — дейди президент.
Бундан аввал Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида уй-жой қурилиш кластерлари ташкил этилиши, Шавкат Мирзиёев бюджетдан мақсадли кредитлар учун ажратилган қанча маблағ ўзлаштирилмасдан турганини айтгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)