Навоий вилояти Қизилтепа туманида «С.Т.» МЧЖ масъул шахслари полиэтилен сув қувурларини ўзбошимчалик билан қовлаб олгани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қизилтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «С.Т.» МЧЖ масъул шахслари ҳудуддаги ичимлик суви қувурларини таъмирлаш жараёнида «Навоий сув таъминоти» МЧЖ балансидаги 1190,6 метр полиэтилен қувурларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан ковлаб олгани аниқланган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 196,5 миллион сўм зарар етказилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)