Бухоро туманида ўзаро жанжал оқибатида хотининг жиянини пичоқлаб ўлдирган фуқаро қамоққа олинди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов маълум қилди.
Таъкидланишича, 2021 йилнинг 28 ноябрь куни соат тахминан 06:20 ларда Бухоро туманидаги «Хонобод» маҳалласида яшовчи фуқаро К.Р. (51 ёшли) туманнинг «Чорбакр» маҳалласида яшовчи хотинининг жиянини Ғ.Т. (41 ёшли) билан ўзаро баҳслашиб қолган. Баҳс жанжалга айланиб, икки ўртада муштлашув бошланган. Оила аъзолари муштлашувни тўхтата олишмаган.
Қаттиқ ғазабда бўлган К.Р.нинг кўкрак қафаси олд юзаси ўнг томони ўмров ўрта чизиғи бўйича 3 ва 4-қовурғалари ўртасига ошхона пичоғини зарб билан урган. Оқибатда Ғ.Т. касалхонага етиб бормасдан вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан К.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва гумон қилинувчи қамоққа олинган.
Аввалроқ Бухорода беш фарзандли аёл эри томонидан пичоқлаб ўлдирилгани ҳақидаги хабар берилган эди.
Изоҳ (0)