Энергетика вазирлиги Тошкентнинг қатор ҳудудлари 3 декабрь куни вақтинча сув таъминотидан узилиб қолиши электр энергияси билан боғлиқлигини рад этди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг қатор ҳудудлари 3 декабрь куни соат 08:30 ларда ичимлик суви таъминотидан узилиб қолганди. «Тошкент шаҳар сув таъминоти» пойтахтнинг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи «Қодирия» бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик юз бергани сабабли насос агрегатларида ўчиш ҳолати юзага келганини маълум қилганди.

Энергетика вазирлигининг қайд этишича, Тошкент аҳолисини сув билан таъминловчи «Қодирия» сув иншооти 3 та бир-бирига боғлиқ бўлмаган электр узатиш тармоқлари орқали электр энергияси билан таъминланади. 3 декабрь куни ушбу тармоқларнинг 2 тасида қисқа муддатли (12 дақиқа) ўчиш содир бўлди. Бу вақтда учинчи электр узатиш тармоғи орқали «Қодирия» сув иншооти электр энергияси билан таъминланган.

«Шундай қилиб, электр энергиясининг бу ҳолати Тошкент аҳолисининг сув таъминотида узилишларга сабаб бўла олмади», — дейилади вазирлик хабарида.