• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон мактабларига қабул қилишдаги коррупциявий хавфлар маълум қилинди

    1 декабрь куни Тошкент шаҳрида болаларни мактабга қабул қилиш босқичида коррупциявий хавф-хатарларни ўрганиш бўйича тадқиқот натижаларининг жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилди, деб хабар беради «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ушбу тадқиқот «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат ташкилоти (Словения) билан ҳамкорликда амалга ошираётган «Ўзбекистонда биринчи антикоррупция лабораторияларини яратиш» лойиҳаси доирасида ўтказилган.

    2020 йил декабрь ойида ишга туширилган лойиҳа мақсади – экспертлик лабораторияларини ташкил этиш ва республика миқёсида коррупциявий хавф-хатарларни ўрганиш, тадқиқотларга кенг жамоатчиликни жалб этиш. Тадқиқотнинг биринчи босқичи сўровнома ва интервью шаклида олиб борилган ва у болаларни бошланғич мактабга қабул қилишда коррупция хавфи ва ҳалолликни баҳолашга қаратилган.

    Тадқиқот Ўзбекистондаги 114 та мактабдаги бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналари, бошланғич синф ўқитувчилари ва мактаб директорларини қамраб олган. Апрель ойида Тошкент шаҳридаги иккита мактабда уч тоифа респондентлар ўртасида сўровлар ўтказилган. Май—июнь ойларида 14 та вилоятдаги 114 та мактабда кенгайтирилган сўровлар ўтказилган, бунда 28 та шаҳар, 31 та туман маркази, 31 та қишлоқ аҳоли пункти қамраб олинган. Тадқиқотда жами 4 920 нафар респондент, шу жумладан, 114 нафар мактаб директори, 1 563 нафар бошланғич синф ўқитувчиси, 3 243 нафар ота-она иштирок этган. Тўпланган барча маълумотлар тизимлаштирилган ва таҳлил қилинган.

    Жамоатчилик муҳокамаси давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида фаолият олиб борувчи давлат органлари, миллий ва хорижий экспертлар, халқ таълими вакиллари иштирокида таҳлилий тадқиқотнинг асосий натижалари тақдимот қилинган. Уч тоифа респондентлар – бошланғич синф ўқитувчилари, бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналари ва директорлар, умуман, мактабга қабул жараёнида бевосита қатнашувчилар орасида касбий этикага зид ва коррупциявий хатти-ҳаракат омиллари ва қатор фактлар аниқлангани таъкидланган.

    Сўровнома иштирокчиларининг жавоблари асосида коррупциявий хавфлар ёки ноҳалоллик омиллари бўлган умумий тенденциялар аниқлаб олинган. Бу тенденциялар бошланғич мактабга қабул жараёни ва таълим сифатига салбий таъсир кўрсатиши қайд этилган. Улар асосан, микроҳудудларнинг квота тизими, мактаб биносининг етишмаслиги (синфларда ўқувчилари сони меъёридан ошиб кетиши), 1-синфга қабул қилишда таълим тили бўйича аниқ талаблар йўқлиги, таълим сифати пастлиги каби муаммолар билан боғлиқ.

    «Масалан, сўровда қатнашган ҳар бешинчи ота-она мактабда жой қолмагани учун ўзи яшайдиган микроҳудуд квотаси бўйича фарзандини жойлаштира олмаганини маълум қилди. Ўқитувчилар томонидан синфларда ўқувчилар сонининг меъёридан ошиб кетиши ҳолати бўйича энг кўп Наманган вилоятидан (52 фоиз), Андижон вилоятидан (37,5 фоиз), Тошкент вилоятидан (29 фоиз), Хоразм вилоятидан (26 фоиз) фикр билдирилди», — дейилади хабарда.

    Муаммоларнинг аксарияти бюджет маблағларининг етарли эмаслигига бориб тақалмоқда, бу ўз навбатида, ота-оналар томонидан норасмий тўловларни амалга оширишига, ўқитувчилар ва директорларнинг этикага зид ҳаракат қилишларига сабаб бўлмоқда. Яна бир тенденция мактаб таъминоти, унинг инфратузилмаси, мактаб ходимларининг ойлик маоши камлиги, малакали кадрлар етишмаслиги, болалар мактабга қабул қилинаётганда психологик жиҳатдан тайёр эмаслиги, шунингдек, ота-оналар, юқори турувчи ташкилотлар томонидан ўқитувчи ёки директорга таъсир ва босим ўтказиш масалаларини қамраб олади.

    Тақдимотда бундай ҳолатларнинг сабаблари очиқланган, хулоса ва тавсиялар тақдим этилган. Ўрганишлар натижалари бўйича лойиҳага жалб этилган экспертлар, таълим соҳаси мутахассислари, фуқаролик жамияти вакиллари, журналистлар фикр билдирган. Иштирокчилар таҳлил қилинган маълумотларни муҳокама қилиш билан бирга, ишлаб чиқилаётган методологияни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялари, халқаро тажрибаси билан ҳам ўртоқлашган.

    Ишлаб чиқилган тавсиялар ҳамда тадқиқот методологияси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади.

    Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистонда 5 миллиондан ортиқ ўқувчига мўлжалланган мактабларда 6,2 миллион ўқувчи таълим олаётганини маълум қилганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистондаги мактабларга 650 мингга яқин ўқувчи 1-синфга қабул қилинди

    02.12.2021, 10:54   Изоҳ (0)   15257
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманган ва Санкт-Петербург ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

    02.12.2021, 10:07

    Ўзбекистонда ноябрь ойида энг қиммат ва арзон палов қаерда тайёрлангани маълум қилинди

    02.12.2021, 08:32

    Нукусда алкотестер ўрнига бош кийимидан фойдаланган ЙПХ ходимига хизмат текшируви тайинланди

    02.12.2021, 08:00

    Ўзбекистонда интернетда ҳам жамоат хавфсизлигини таъминлаш режалаштирилмоқда

    02.12.2021, 07:45

    Тошкентдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди (видео)

    02.12.2021, 00:43

    Аукционда сотилаётган «Ғамгин одам», таъзияга келган Григорий Лепс, муз ҳайкаллари кўргазмаси. 1 декабрь суратлари

    01.12.2021, 23:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.