Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Қайд этилишича, 1 декабрь куни соат 22:18 да Шайхонтоҳур тумани, Жарариқ кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин келиб чиққан. 4 та ёнғин қутқарув техникалари воқеа жойига соат 22:26 да этиб борган ва 22:55 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида хонадоннинг тахминан 200–250 квадрат метр майдони зарарланган. Бирламчи маълумотларга кўра жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)