Ижтимоий тармоқларда икки нафар фуқаронинг метрополитендаги хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаган ҳолда платформа четига ўтириб олгани тасвирланган видео тарқалди. Тошкент метрополитени мазкур ҳолат тасвирланган видео юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, тасвирдаги фуқаролар коллеж ўқувчилари Ш.Р. ҳамда А.С. бўлиб, улар «Бодомзор» метро станциясида ички ишлар орган ходимлари томонидан огоҳлантирилган, шунингдек, тушунтириш ишлари олиб борилган. Бундан ташқари, фуқароларнинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ўтказилган. «Бахтсиз ҳодиса рўй бермаган, жабрланганлар йўқ», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, январь ўрталарида Тошкент метросида вагон ушлагичларига оёғи билан осилиб турган йигитнинг шахси аниқланган ва унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан жарима белгиланган эди.
Изоҳ (0)