Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2010—2020 йиллар давомида уч нафар эгизаклар туғилиши 4 бараварга кўпайган.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

2010 йилда 103 нафар шундай эгизаклар туғилган бўлса, 2020 йилда улар сони 430 нафарни ташкил этган.

Қўмита маълумотларига кўра, мамлакатда тирик туғилган 3 нафар эгизак болалар сони йиллар кесимида қуйидагича:

  • 2010 йилда — 103 нафар;
  • 2011 йилда — 106 нафар;
  • 2012 йилда — 166 нафар;
  • 2013 йилда — 143 нафар;
  • 2014 йилда — 177 нафар;
  • 2015 йилда — 206 нафар;
  • 2016 йилда — 244 нафар;
  • 2017 йилда — 263 нафар;
  • 2018 йилда — 346 нафар;
  • 2019 йилда — 381 нафар;
  • 2020 йилда — 430 нафар.

Давлат статистика қўмитаси берган сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда январь–сентябрь ойларида 13 минг 792 нафар эгизак туғилган. Эгизаклар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчи.