Марказий банк 1 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 8,05 сўмга пастлаб, 10 778,98 сўмни ташкил қилди. Евро 74,99 сўмга кўтарилиб, 12 249,23 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 9,99 сўмга кўтарилиб, 10 787,03 сўмни ташкил қилганди. Мамлакатда ушбу валютанинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади.
Тижорат банкларида эса 30 ноябрь куни доллар курси биринчи марта 10 840 сўмга қадар кўтарилди. Ўзбекистонда ушбу валюта курси 2022 йилда 11 300 сўмгача кўтарилиши мумкин.
Изоҳ (0)