Панама Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 138-мамлакат бўлди, деб хабар беради «Дунё» агентлиги. 29 ноябрь куни Нью-Йоркда дипломатик муносабатлар ўрнатилгани тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланган.
Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатга Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Бахтиёр Ибрагимов ва Панаманинг БМТдаги доимий вакили, элчи Маркова Консепсион Жарамилла имзо қўйган.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари доирасида алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини тасдиқлаган. Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишлари, жумладан, 3 ноябрдан буён Ўзбекистон доимий кузатувчи мақомига эга бўлган Америка давлатлари ташкилоти доирасида икки томонлама муносабатларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилган.
Таъкидланишича, Панама билан мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Америка давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадами ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2021 йил 14 май куни Доминика Ҳамдўстлиги билан ҳам дипломатик муносабатлар ўрнатган эди.
Изоҳ (0)