• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чилонзор-Оқтепадаги эски икки қаватли «дом»лар бузилиб, ўрнига кўп қаватли уйлар қурилади

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 ноябрь куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги «Олим Хўжаев» маҳалласида бўлган эди. Бу ерда 1959—1962 йилларда қурилган икки қаватли уйларни реновация дастури асосида янгилаш режалаштирилган, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».

    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Шавкат Мирзиёев реновация лойиҳасини шу ердаги уйларнинг бирида яшовчи Муҳтарам Бекназарова билан муҳокама қилди (у таниқли хонанда Севара Назархоннинг онаси бўлиб чиқди). Президентнинг сўзларига кўра, у аҳолининг уйлар нам ва захлигидан шикоят қилиб, яшаш шароитларини яхшилаб беришни сўраб ёзган хатларини олган.

    Шавкат Мирзиёев ва хонанда Севара Назархоннинг онаси Муҳтарам Бекназарова.

    Шавкат Мирзиёев ва хонанда Севара Назархоннинг онаси Муҳтарам Бекназарова.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Муҳтарам Бекназарованинг маълум қилишича, бу уйлар греклар томонидан қурилган. У бу ерда 25 йилдан бери яшайди, иморатлар қурилганига эса салкам 65 йил тўлган.

    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    «Фойдаланиш муддати ўтиб кетган», — деди президент. Аёл унинг фикрини тасдиқлаб, айни вақтда бу ерда яшаш унга ёқишини ҳам таъкидлаб ўтди.

    «Фойдаланиш муддати ўтиб кетгани учун, қурилишда фойдаланилган материаллар ҳам ёшини яшаб бўлган. Эртага, Худо кўрсатмасин, бирор фалокат бўлса… Зах ва касалликларни инобатга олиб, шу жойнинг ўзида кўп қаватли, чиройли қилиб, ҳамма ўзининг яшаш майдонини — сал кўпайтириб бўлса ҳам — олдиларингда қуриб, кўчириб, кейин бу уйларни бузмоқчимиз», — дея режалар билан ўртоқлашди Шавкат Мирзиёев.

    Янги мавзе қурилиши режалаштирилаётган тахминий ҳудуд.

    Янги мавзе қурилиши режалаштирилаётган тахминий ҳудуд.
    Скриншот: «Яндекс.Харита»

    Қурилиш вазири биринчи ўринбосари Даврон Одилов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида ҳудудда ҳозирда 568 хонадонли 42 та икки қаватли уй жойлашганини маълум қилди. Янги мавзе 10,5 гектар майдонни эгаллаши кутилмоқда. Эски хонадонларнинг эгалари янги қурилган уйлардан квартира олади.

    «Масалан, ҳозирги уйдаги майдони 29 квадрат метр бўлган бир хоналик уй ўрнига улар майдони 33, 34, 35 квадрат метр бўлган бир хоналик, майдони 42 квадрат метр бўлган эски икки хоналик ўрнига 50 квадрат метрлик янги икки хоналик, 47, 50, 54 квадратлик уч хоналик хонадонлар ўрнига 60 квадрат метрлик янги уч хоналик квартиралар берилади. Бу дегани, яшовчиларнинг квартиралари майдони 5—10 фоизга катталашади», — деди у.

    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Унинг сўзларига кўра, дастлабки босқичда янги уйларни қуриш ишлари Шайхонтоҳур туман электр тармоқлари ва бошқа корхоналар ҳудудидан бошланади, бу корхоналар бошқа жойларга кўчирилади.

    «Биз дастлаб ушбу корхоналарнинг ҳудудларидан фойдаланамиз, қурилиш-монтаж ишларини олиб борамиз, дастлабки кўп қаватли уйларни қурамиз, сўнг одамларни бу уйларга кўчирамиз. Биз президентдан шундай кўрсатма олдик», — деди қурилиш вазири биринчи ўринбосари.

    Тақдимотга кўра, қурилишнинг умумий майдони 267,6 минг квадрат метрни ташкил этади. Бунда яшил ҳудудлар 7,85 гектар майдонни эгаллайди. Янги мавзеда 9, 12 ва 16 қаватли уйлар қурилиши кўзда тутилган.

    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Лойиҳа 1 триллион сўмга баҳоланмоқда, бюджетга тушумлар ҳажми 200 миллиард сўмни ташкил этади. Янги қурилган уйларда 2320 та квартира бўлади, уларнинг 568 таси эски (икки қаватли) «дом»ларда яшовчиларга берилади.

    Бундан ташқари, 660 ўринга мўлжалланган янги мактаб биноси, 1380 ўринли автотураргоҳ қурилиши ва болалар боғчасидаги ўринлар сонини 180 тага кўпайтириш режалаштирилган. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 400 та, қурилиш ишлари давомида эса 2000 та янги иш ўринлари ташкил этилади.

    Май ойида Шавкат Мирзиёев 2021 йил охиригача бир қатор ҳудудларда яшашга яроқсиз аҳволдаги 212 та икки қаватли уйларни реновация дастури асосида янгидан қуриш ҳақида кўрсатма берган эди. Яна 456 та авария ҳолатидаги уйни таъмирлаш кўзда тутилган эди. Кўп қаватли уйлардаги таъмирлаш ишларини молиялаштириш учун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида махсус жамғарма ташкил этилиши белгиланган эди.

    28.11.2021, 22:39   Изоҳ (0)   49822
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чироқчида ИИБ ходимлари талабига бўйсунмай, улар устига ҳайдаб, қочиб кетган ҳайдовчи топилди

    28.11.2021, 21:42

    Uzbekistan Airways’нинг Тошкентдан Наманганга учган самолёти ноқулай об-ҳаво сабаб ортга қайтди

    28.11.2021, 21:26

    Ўзбекистон — футзал бўйича жаҳон чемпиони. Карлар ўртасида. Улар ва бошқа заиф эшитувчи спортчилар ташландиқ мажмуалардан яхшироғига муносиб

    28.11.2021, 20:44

    Шавкат Мирзиёев Ашхободда Эрон президенти билан учрашув ўтказди

    28.11.2021, 19:49

    Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказилади

    28.11.2021, 19:18

    Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида 4 та йўналиш бўйича таклифлар берди

    28.11.2021, 17:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.