Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашув ўтказди.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, суҳбат давомида мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Икки томонлама савдо ҳажмининг ортишига кўмаклашиш, саноатда янги кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, икки мамлакат транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш мақсадида ҳамкорликнинг институционал механизмларини фаоллаштириш муҳим экани таъкидланди.
Ўзбекистон ва Эрон етакчилари Афғонистондаги бугунги вазиятдан келиб чиқиб минтақа кун тартиби ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги яқин мулоқотни давом эттириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Ашхободда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Покистон ва Тожикистон президентлари билан учрашув ўтказганди. Президент саммитда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор аниқ таклифларни илгари сурди. Афғонистондаги бугунги вазият ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Изоҳ (0)