Uzbekistan Airways’нинг Тошкентдан Наманганга учган самолёти ноқулай об-ҳаво сабаб ортга қайтди. Бу ҳақда Telegram’даги «Новости Ташкенцкого неба» канали хабар берди.
Маълум қилинишича, 28 ноябрь куни Тошкент—Наманган йўналиши бўйича учган HY-095 рейси Наманган аэропортидаги ноқулай об-ҳаво — кучли туман, кўрувчанлик 50 метрга пасайгани туфайли ортга қайтишга мажбур бўлган.
Шу сабаб Наманган—Тошкент йўналишидаги HY-096 рейси ҳам кечиктирилган.
Режага кўра, HY-095 рейси соат 19:20 да Тошкентдан учиб, соат 20:20 да Наманганга қўниши керак бўлган.
Изоҳ (0)