• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон — футзал бўйича жаҳон чемпиони. Карлар ўртасида. Улар ва бошқа заиф эшитувчи спортчилар ташландиқ мажмуалардан яхшироғига муносиб

    Тошкентнинг Қорасарой кўчасидаги ушбу спорт мажмуасидан 2017 йили футзал бўйича эшитиш имконияти чекланган (ЭИЧ) ва заиф эшитувчи жамоалар ўртасидаги U-18 жаҳон чемпионати ғолиблари етишиб чиққан. Аммо неча йилдирки, спортчилар бу ерда машғулот ўтказолмайди — мажмуа яроқсиз аҳволда.

    Ўзбекистон карлар жамияти аъзоси Маъмур Аҳлиддинов «Дарё»га берган интервьюсида мажмуа реконструкцияси бўйича қатор ташкилотларга мурожаат қилгани, аммо натижа бўлмаётганини таъкидлаган эди. Аҳволни ўрганиш мақсадида «Дарё» мухбири мажмуада бўлди.

    Карлар спорт мажмуаси.

    Карлар спорт мажмуаси.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исмоддинова

    Мажмуага кираверишда турган курак ва бошқа асбоблар ободонлаштириш бўлими ходимлариники — бизга ҳамроҳлик қилган (ва шахси ошкор этилишини истамаган) спорт мураббийининг айтишича, улар яқин ҳудудларда ишлагач, «бўш турган жой» деб буюмларини мажмуага ташлаб кетади. Лекин бу мажмуани ҳам обод қилиш ҳақида бирор масъул ўйлаб кўрмайди.

    Бир вақтлар бутун собиқ Иттифоқдан келиб Тошкентда ўқиган ЭИЧлар учун спорт майдончаси ҳисобланган мажмуанинг деворлари бугун нураган, рангсиз, шифт ва ромлари қават-қават, бир неча йиллик исларга тўла; полни босганда чанг эмас, биратўла тупроқни ҳис қиласан, спорт билан шуғулланиш ва спорт буюмларини сақлаш учун мўлжалланган хоналар эса чанг-тўзонли чиқиндихоналарга айланган.

    Ювиниш хоналаридаги иситиш тизимлари ишдан чиққан, қувурлар занглаган (баъзи жойларда қувур бор-у, масалан, раковина йўқ), ҳожатхоналар яроқсиз. Қизиқ, бу ерда шуғулланувчилар (агар улар ҳали ҳам бўлса) табиий эҳтиёжларини қаерда, қандай қондиради? «Ҳеч қаерда, — дейди бизга ҳамроҳ мураббий. — Футболчиларимиз шахматчилар хонасида кийим алмаштиради, бошқа заруратлар учун шароит йўқ».

    Спорт мажмуасига кириш даҳлизи.

    Спорт мажмуасига кириш даҳлизи.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Кийим алмаштириш хонаси

    Кийим алмаштириш хонаси
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Спортчи қизлар ҳожатхонаси

    Спортчи қизлар ҳожатхонаси
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Ювиниш хонаси

    Ювиниш хонаси
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Ҳожатхона

    Ҳожатхона
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Иккинчи қаватдаги қўл ювиш хонаси

    Иккинчи қаватдаги қўл ювиш хонаси
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Спорт буюмлари турадиган омборхона

    Спорт буюмлари турадиган омборхона
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Шифокор хонаси

    Шифокор хонаси
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Спортзал деразаси

    Спортзал деразаси
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Ўт ўчириш ускуналари сақланадиган хона ёғоч бўлаги билан тамбаланган, пештоқдаги ранглари ўчиб кетган, бир уринишда ўқиб бўлмайдиган: «Дарахтни ширин мева, устозни эса оқил шогирд безайди», деган мақолсифат ёзув бу ташландиқ муҳитда жуда рамзий кўринади. Яқин ўтмишда бир қанча ромлар «акфа»ларга алмаштирилган, лекин иш чала қилинган — янги ром остидаги тешиклар ҳар шамол бўлганда зални қуриган баргларга тўлдиради.

    Мажмуа деворларда Фабен Бартез, Майкл Оуэн каби бундан 15—20 йил аввал жаҳон даражасида юлдуз ҳисобланган футболчиларнинг портретларини кўриб қоласиз — мажмуа охирги марта қачон фойдаланишга яроқлироқ бўлган-у, спортга қизиқувчи имконияти чекланган шахслар билан тўла бўлганини шундан ҳам тахминан ҳисоблаб олаверса бўлади (дарвоқе, ўша вақтларда бу ерда шуғулланган ЭИЧ спортчилар кўплаб мусобақаларда чемпион ҳам бўлган).

    Ҳамроҳимизнинг таъкидлашича, мажмуада волейбол, баскетбол, футзал каби спорт турлари билан шуғулланиш мумкин (эди). «Волейболчи қизлар жамоаси бўларди, шу ерда машғулот олиб борарди. Бино яроқсиз ҳолга келгач, жамоа тарқалиб кетди», — дейди суҳбатдош. Кейинчалик шахматчилар, таэквондочилар ва бошқа спортчилар ҳам бу ердан кетган (шунчаки мажмуадан кетса майлига эди — спортдан ҳам кетиб, меҳнат муҳожирига айланганлар қанча).

    Ювиниш хонаси

    Ювиниш хонаси
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Даҳлиз девори

    Даҳлиз девори
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Мажмуанинг иккинчи қавати. Спортзал шу ерда жойлашган

    Мажмуанинг иккинчи қавати. Спортзал шу ерда жойлашган
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Спортзал деразаси

    Спортзал деразаси
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Спортзал деразаси

    Спортзал деразаси
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Спортзал

    Спортзал
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
    Мажмуа қандай қилиб бундай абгор бўлиб қолди? «Зал ҳозирги авария ҳолатига келиб қолишидан олдин ҳам қониқарли аҳволда эмасди. Бинода Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ижарада турарди, у тўлаган пул ҳисобидан қаерда вазият чатоқ бўлса, ўша жойни таъмирлаб олардик», — дейди ҳамроҳимиз. Каратэчилар алоҳида чиқиб кетиб, ягона пул тушуми ҳам йўқолган ва мажмуа харобалашаверган.

    Мажмуа қачон таъмирланади?

    2018 йил 29 июнь куни президент билан учрашувда қатнашган эшитиш имконияти чекланган ва заиф эшитувчи спортчилар. Учрашувдан сўнг шахмат бўйича жаҳон чемпиони Сирожиддин Зайниддинов ва таэквондо бўйича Осиё чемпионати совриндори Даврон Хидировга Тошкент шаҳридан уй берилгани айтилган эди.

    2018 йил 29 июнь куни президент билан учрашувда қатнашган эшитиш имконияти чекланган ва заиф эшитувчи спортчилар. Учрашувдан сўнг шахмат бўйича жаҳон чемпиони Сирожиддин Зайниддинов ва таэквондо бўйича Осиё чемпионати совриндори Даврон Хидировга Тошкент шаҳридан уй берилгани айтилган эди.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил июнида Ўзбекистон Карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият марказида меҳмон бўлганди. Ўшанда расмий ахборотларда «450 ўринли концерт зали, тўгарак хоналари, спорт заллари таъмирланиб, замонавий жиҳозлангани» таъкидланган эди. Қолган иншоотлар эҳтимол тўлиқ таъмирлангандир, аммо спорт мажмуасининг таъмири фасад ва томдан ичкарига ўта олмаган. Буни Ўзбекистон Карлар жамияти раиси Гўзал Шодиева «Дарё» мухбири билан суҳбатда ҳам тасдиқлади (шу билан бирга, у «мажмуанинг реконструкция қилинмай келаётганига Карлар жамияти раиси сифатида бирор дахли йўқ»лигини ҳам таъкидлади).

    Фасад ва том қисми таъмирланган спорт мажмуаси (орқа фонда) ва унинг олдидаги сунъий қопламали майдон. Эшитиш имконияти чекланган ва заиф эшитувчи футзал жамоалари ўртасидаги навбатдаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик айнан шу майдонда олиб борилмоқда — футзалчилар шароит йўқлигидан кийимларини, масалан, аввал шахматчилар фойдаланган хонада алмаштиради, ҳожатхона ва ювиниш хоналари яроқсиз.

    Фасад ва том қисми таъмирланган спорт мажмуаси (орқа фонда) ва унинг олдидаги сунъий қопламали майдон. Эшитиш имконияти чекланган ва заиф эшитувчи футзал жамоалари ўртасидаги навбатдаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик айнан шу майдонда олиб борилмоқда — футзалчилар шароит йўқлигидан кийимларини, масалан, аввал шахматчилар фойдаланган хонада алмаштиради, ҳожатхона ва ювиниш хоналари яроқсиз.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шодиева хонимнинг сўзларига кўра, президент ташрифи арафасида Карлар маданият марказидаги барча мажмуаларни 10 кун ичида таъмирлаш ҳақида топшириқ берилган ва бу вақт ичида спорт мажмуасининг фақат том ва фасад қисминигина таъмирлашга улгурилган. Олий ташриф, биринчи галда, маданият марказига бўлган эди, спорт мажмуасини эса кейинроқ ҳам таъмирлаб олса бўлади — шундай ваъдалар бир неча бор берилган. Масалан, 2019 йил сентябрида Ўзбекистон Карлар жамиятининг 90 йиллигига бағишланган тадбирда Олмазор туманининг ўша вақтдаги ҳокими Бахтиёр Раҳмонов «марказдаги барча бинолар таъмирланади», деб айтган.

    Аммо Раҳмонов ваъдасини бажаришга улгурмай, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб «кўтарилиб» кетган. Гўзал Шодиеванинг таъкидлашича, 2021 йил январида Олмазорга ҳоким этиб тайинланган Абдумажид Муллажонов реконструкция учун 3 миллиард сўм пул ажратган, аммо ишлар бошланиб-бошланмай, 51 ёшли ҳоким июль ойида вафот этди. Олмазорнинг янги ҳокими Азизхон Умархонов эса Шодиева хоним билан сентябрь ойида бўлиб ўтган суҳбатда «ҳокимликда янгилиги учун ҳали бу муаммодан бехабарлиги, вазиятни ўрганиб, келгуси йили таъмирлаб бериш»ни ваъда қилган.

    Айни вақтда, Олмазор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати мажмуалар таъмири учун Муллажонов даврида 3 миллиард сўм ажратилганидан ҳам, ҳоким Умархонов биноларни «келгуси йилда таъмирлаб бериш»ни айтганида ҳам бехабар (ҳар ҳолда, ҳокимлик ахборотини бошқача тушуниб бўлмайди). «Реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш учун талаб этилаётган маблағларни молиялаштириш учун иш олиб борилмоқда. Молиялаштириш манбалари аниқлангандан сўнг, бу бўйича тегишли маълумот берамиз» — дейилади ҳокимлик матбуот хизматининг «Дарё»га тақдим этилган жавобида. Ҳақиқат қаердадир мана шу баёнотлар орасида бўлиши керак.

    Спортзалдаги стуллар.

    Спортзалдаги стуллар.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Мулоҳаза шуки, ҳар турли ярим-давлат уюшмаю ташкилотлар давлат ҳисобидан қимматбаҳо автомобиллар олаётган, ҳар турли интеллектуал ва интеллектуал бўлмаган ҳаракату ташаббуслар бутун бошли янги ва замонавий бинолар эгасига айланаётган бир вақтда, ҳуқуқлари уларники билан тенг — президент Шавкат Мирзиёев сўзлари билан айтганда, «жамиятимизнинг муносиб аъзолари» бўлган эшитиш имконияти чекланганлар ҳар доимгидан бироз бўлса-да кўпроқ эътиборга лойиқроқ, токи улар «булар эшитмайди, гапиролмайди, деб бизнинг муаммоларимизга кўз юмишади, масъуллар биз билан боғлиқ масалаларда кўнгилларига келганини қилишади», деб ўйлашмасин.

    28.11.2021, 20:44   Изоҳ (0)   50667
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Ашхободда Эрон президенти билан учрашув ўтказди

    28.11.2021, 19:49

    Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказилади

    28.11.2021, 19:18

    Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида 4 та йўналиш бўйича таклифлар берди

    28.11.2021, 17:19

    Шавкат Мирзиёев: «Яқин қўшнилар ёрдамисиз афғон халқи якка ҳолда қийин синовлардан ўта олмайди»

    28.11.2021, 15:52

    Чироқчида ИИБ ходимлари талабга бўйсунмай қочган ҳайдовчи Lacetti’сининг ойнасини уриб синдирди (видео)

    28.11.2021, 14:50

    Шавкат Мирзиёев Ашхободда Покистон ва Тожикистон президентлари билан учрашув ўтказди

    28.11.2021, 13:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    Дунё | 22 июн, 23:05

    Суриядаги черковда худкуш террорчи ўзини портлатди (видео, фото)

    Дунё | 22 июн, 22:39

    Суперлига. “Пахтакор” “Қўқон-1912”ни, “Шўртан” “Сурхон”ни мағлуб этди

    Спорт | 22 июн, 22:33

    Эрон олий раҳнамоси ўз ўлими эҳтимолига ворисларини танлади — NYT

    Дунё | 22 июн, 22:06

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    Дунё | 22 июн, 21:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.